“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
22
эсга туширган, ўйлаган маълумотларига таянишлари, улардан фойдаланишлари мумкинлигини
тушунадилар ва шунга мослашадилар. Ўзаро фикрлашиш, тажриба алмашиш жараёни
самимий, сидқидиллик, ўзаро қўллаб-қувватлашдек илиқ рухий иқлимда бўлиб, бу хислат
нафақат янги билим олишни таъминлайди, уларнинг билиш фаолиятини оширади,
фаоллаштиради, билиш жараёнидаги ҳамкорлигини мустаҳкамлайди.
Шунинг учун дарсларда талабаларга якка тартибда гуруҳларда, жуфтликда ишлаш, биргаликда
изланиш режасини тузиш, ролли уйинларда иштирок этиш, ижодий ишлардан фойдаланиш
кабилар уюштирилади.
1. Гуруҳлар ташкил этишнинг “Камалак усули”. Бу усулда талабалар физика хонасига
кираверишларида саволлар ёзилган карточкалар тарқатилади. Синф хонасидаги 7 та партага
спектр рангларидаги (қизил, зарғалдоқ, сариқ, яшил, ҳаворанг, кўк, бинафша) скатерлар
тўшалган бўлади. Ёки, рангли қоғоз, ранглар номини ёзиб ҳам қўйич мумкин. Талабалар
саволларга жавоб топишда камалак рангларидан бирини танлашлари зарур бўлади.
Савол:
1. “Телевидения” сўзининг камалак ранглари билан боғлиқ синоними? (“Зангори экран” –
Ҳаворанг)
2. Зулматнинг ранги ва унинг биринчи ҳарфи билан бошланадиган камалак рангларидан бири
(“Қора” – “қизил”)
3. Марс планетасини қандай рангли планета деб атаймиз? (“Қизил”)
4. Бодринг пишганда яшил ҳам қизил ҳам эмас, қандай рангда бўлади? (“Сариқ”)
5. Қизил ва сариқ рангларининг қўшилишидан қандай ранг ҳосил бўлади? (“Зарғалдоқ”)
6. Табиат тириклигини рамзи қандай рангда? (“яшил”)
7. Ойдан туриб кузатганда Ер қандай рангда кўринади? (“Ҳаворанг”)
8. Ўзбек кураши полвонлари яшил рангдан ташқари яна қандай рангдаги яктакда кураш
тушишади? (“кўк”)
9. “Камалак” сўзида нечта ҳарф бор. Шу сонга тенг рақамли камалак ранги қандай аталади?
(“Бинафша”)
10. “Заъфарон” сўзининг камалак рангларидан бирини ифодаловчи синоними? (“сариқ”)
11. Юришга рухсат этувчи светофор чироғи. (“яшил”)
12. Оқ ёруғликни шиша призмадан ўтказганда энг катта бурчакка ўғувчи ранг? (“Бинафша”)
13. Камалак рангларининг бири билан боғлиқ номда аталувчи қадимги Бухородаги машҳур
мадраса (“Кўк-кўкалдош”)
14. Миснинг ҳақиқий ранги (Зарғалдоқ)
15. Тиллага сайқал берувчи касб номининг биринчи бўгини билан бошланувчи камалак ранги
(Заргар-зарғалдоқ)
16. “Бекорқилиш”, “тўхтатиш”, “инкор қилиш” маъноларини англатувчи ранг? (“Қизил”)
17. УСЕЛЛ алоқа компаниясининг ранги? (“Бинафша”)
18. Яшил рангли олмага кўк рангли шиша орқали қаралса, у қандай рангда кўринади?
(“Ҳаворанг”)
19. Хазоннинг ранги? (“Сариқ”)
20. АҚШ нинг миллий валютаси – доллар, маҳаллий тилимизда (жаргонда) қандай камалак
рангида аташади? (“Кўк”)
21. Ўзбекистон Республика байроғининг энг пастки қисмидаги ранги? (“Яшил”)
22. Камалак рангларининг бири билан аталувчи баҳор фаслининг гули? (“Бинафша”)
23. Камалак рангларининг қайси бири номига “.....армоқ” қўшимчаси қўшилса “ўсмоқ”, “униб
чиқмоқ” маъноларини берувчи сўз келиб чиқади? (“Кўк-кўкармоқ”)
24. Ҳавонинг “ранги” – (Ҳаворанг)
25. Сариқ ранг ва ҳаворангнинг қўшилишидан қандай ранг ҳосил бўлади? (“Яшил”)
26. “Юришга тайёрлан” буйруғини билдирувчи светафор ранги? (“Сариқ”)
27. Ўзбекистондаги дарёларнинг бирининг номи билан бошланувчи ранг? (“Заргаълдоқ”)
Do'stlaringiz bilan baham: |