“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
18
Demak, innovatsion texnologiyalardan foydalanib fizika va astranomiya fanlarini laboratoriya
mashg’ulotlarini olib boorish, virtual laboratoriya eng samarali natijalarni beradi. Talaba ko’rish va
tushunish orqali amaliy bilimga ega bo’ladi. Bu albatta o’qituvchi va talabalarni noananaviy o’qitish
metodiga juda qo’l keladi.
Foydalngan adabiyotlar:
1.
https://phet.simulation/bending-light
2.
https://phet.colorado.edu/en/simulation/bending-light
“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
19
ФИЗИКА ТАЪЛИМИ МАЗМУНИНИ НОАНЪАНАВИЙ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ДИДАКТИК ОМИЛЛАРИ
Хушвақтов Бекмурод Нормуродович
НавДПИ физика ва астрономия ўқитиш методикаси кафедраси катта ўқитувчиси
Олий таълим тизимида сезиларли ривожланиш, ўзгариш, янгиланишлар
кузатилаётган бир вақтда, бу тизимдаги ўқитиш усулларини янгилаш, анъанавий усуллар
ўрнига, ноанъанавий таълимни жорий этиш муаммоси долзарб бўлиб тўрибди.
Таълим жараёнида ноанъанавий таълимга асосланган ижодий фаолиятни ташкил
этиш учун ахборотли маҳсулотларни тайёрлаш ва улардан фойдаланиш муҳим аҳамиятга
эга. Мазкур жараёнда моделлаштириш ёки мантиқий физика моделидан унумли
фойдаланиш мумкин. Билимларни моделлаштириш турли илмий йўналишлар, турли
мақсадларда амалга оширилади. Ўқув муҳитида ўқитувчи ҳам жисмоний, ҳам виртуал
эксперт модел сифатида намоён бўлади. Аниқ бир мавзу мазмунини ноанъанавий
такомиллаштириш янги билимларни ўзлаштириш муҳим аҳамият касб этади. Бунда:
1) талабаларни аниқ илмий, амалий муаммоларни ечишга жалб этиш, бу жараёнда
уларда муайян қизиқишларни ҳосил қилиш;
2) талабаларнинг ижодий, креатив қобилиятларини ривожлантирувчи ностандарт
топшириқларни бажариш ва уларнинг ечимларини текшириш имкониятини яратиш;
3) қўлга киритилган натижаларни аксарият ҳолларда баҳолаш мезонларини
ифодалаш.
Бунинг натижасида талабаларда мавзуга оид мотивация дастлабки кўникмалар
таркиб топади. Шунда ҳар бир талабада ўзлари учун зарур бўлган ҳоҳиш, истаклар
базасини яратишга бўлган интилиш вужудга келади. Бу жараёнда гуруҳ аъзолари
биргаликда ҳаракат қила бошлайдилар. Ҳар бир талаба ўз билим заҳирасини гуруҳдошлари
эгаллаган билимлар ёрдамида бойитиш имкониятини қўлга киритади. Бунда уларга янги
билимлар билан бойитилган ўқув материаллари яқиндан ёрдам беради. Бунинг учун,
ўқитувчи интеллектуал характердаги ўқув топшириқларидан кенгроқ фойдаланган ҳолда
ҳамкорликка асосланган ўқув муҳитини вужудга келтиришга муваффақ бўлади.
Таълим-тарбия тизимига бундай ёдашувни тадбиқ қилиш натижасида олий таълим
тизимида таълим мазмунини ноанъанавий такомиллаштириш ўзида қуйидагиларни
мужассамлаштириши керак: 1) физиканинг маълум бир дарс мавзусини ноанъанавий
такомиллашган натижани қўлга киритишга асосланган гуруҳ меҳнатини ташкил этиш
технологияси; 2) вертуал лабораторияга ва технологияларга асосланган ахборотларга
ишлов бериш усулларини; 3)ноанъанавий такомиллашган таълим методикасини.
Бундай ёндашув натижасида талабаларда билимлар тўрт кўринишда намоён бўлади:
1) фундаментал билимларнинг вужудга келишига асос бўладиган, умумий
қарашлар, илмий дунёқараш асоси, ғоялар, тамойиллар, тимсоллар, тасаввурлар
тизимидан иборат мотивацион парадигма;
2) номунтазамлик, очиқлик, ўтиш характеридаги, жараёнларнинг тенгсизлигига
асосланган ғоя атрофида бирлашадиган муайян ноанъанавий хусусий қарашлар;
3) ноанъанавий методик тизимларнинг ўз-ўзини ташкил этиш ёки ўтиш
жараёнларига оид умумий ёндашувлар;
4) барқарор тафаккурнинг шаклланиши, ўтиш характеридаги далилий шакллар ва
образлар, янгича дунёқараш асосини ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |