“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
70
ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДА МУЛОҚАТ ДАРСЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Сражев С.Н., Срожев Р.Н.
Самарқанд Давлат университети, Қўшработ тумани 50-умумий ўрта таълим мактаб
Кейинги йилларда таълим сифатини ошириш борасида ҳукуматимиз тамонидан қатор
қарорлар қабул қилинди. Бунга жавобан олий таълим вазирлигининг ҳам бир қатор қарорлари,
кўрсатмалари чиқарилдики, бунда асосий эътибор таълим сифатини оширида иннавацион
технологиялардан, ахборот технологияларидан фойдаланишга қаратилган. Бундай
технологиялар таълим сифатини оширишда қурол сифатида шубҳасиз катта ўринга эга.
Билим тўплашда бошланғич таълим, ўрта таълим босқичларида эгаллаган билимлар олий
таълимни ўзлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилиши керак. Шу сабаб Республикамиз
Президенти тамонидан мактабгача таълим, бошланғич таълим ва ўрта таълим сифатини
ошириш борасида улкан ўзгаришлар амалга оширилди.
Сир эмаски, ҳозирги кечаю кундузда олий таълим муассаларига талабаликка қабул
қилинган аксарият талабаларнинг билим даражаси олий таълим дастурларини ўзлаштириб
олишлари учун етарли эмас. Талабалик сафига қабул қилинганларнинг кўпчилиги максимал
189 баллдан 70-90 балл тўплашган. Бу эса баҳолашнинг 100 баллик тизимига кўра 55 баллдан
кам, 5 баҳолик тизим бўйича икки баҳога тўғри келади. Бундай аҳволда қабул қилинган
талабани ўқитишга, олий таълим дастурларини (айниқса физика, математика, информатика,
кимё, биология, астрономия йўналишлари) ўргатишга юқорида айтилган технологияларни
қўллаш қанчалик наф беради, бу барчамизга аён.
СамДУ физика факультетида кейинги йилларда талабаликка қабул қилинганларнинг
аҳволи таҳлил қилиниб, буюртмачилар вакилларидан вилоятимиздаги тажрибали физика фани
ўқитувчилари, ўқитувчилар малакасини ошириш институти ходимлари, Самарқанд шаҳар халқ
таълими мутасаддилари билан бир неча бор суҳбатлар уюштирилди, уларнинг фикрлари
ўрганилди. Буюртмачилар олий таълимни битириб келаётган мутахассислардан нолиса, олий
таълим профессор-ўқитувчилари ўрта таълимдан келаётган талабаларнинг тайёргарлик
даражаси пастлигини рўкач қилишиади. Бу “тухум олдин пайдо бўлганми ёки товуқ олдин
пайдо бўлганми?” деган парадоксга ўхшайди.
2019-2020 ўқув йилида қабул қилинган “Физика”, “Астрономия” ва “Биотиббиёт
физикаси” йўналишлари ўқув режаларининг 1- семестрига ўрта таълим дастурлари бўйича
фундаментал билимларни олиш учун “Математикага кириш”, “Мутахассисликка тайёргарлик”
каби фанлар киритилди. Бу эса 2- семестрдан бошлаб ўтиладиган мутахассислик фанларини
яхши ўзлаштирилари учун асос бўлади. Бизнинг фикримизча ўқув режаларини бундай
шакллантириш бир занжирнинг икки бўғини бўлмиш ўрта таълимда ҳам олий таълимда ҳам
таълим сифатни ошириш учун биринчи қадам бўлиб ҳисобланади. Навбатдаги вазифа эса ўқув
жараёнини ташкил этиш. Барча олий таълим муассасалари қатори бизда ҳам ўқув жараёни
маъруза, амалий машғулот, семинар ва лаборатория машғулотлари шаклида амалга оширилади.
Талаба муайян бир фанни ўзлаштириб олиши учун биринчи навбатда назарий билимни
эгаллаши, ундан кейин эса уни амалиётда қўллай билиши зарур. Демак талаба мукаммал билим
эгаллаши учун пухта назарий билимга эга бўлиши керак. Назарий билимлар маъруза
дарсларида берилади. Биз маъруза дарсларида талабаларга мавзу бўйича қанчалик даражада
билим бера олаяпмиз? Педагогика соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижаларига кўра, маъруза
дарсларининг самарадорлик даражаси 10-15% ни ташкил этади. Бундай самарадорлик билан
пухта назарий билим олиш мумкинми? Илғор хорижий давлатлар олий таълим муассасалари
тажрибаларидан фойдаланишимиз керак, аммо улардаги шароит бизда борми? Шу каби қатор
саволлар жавобларини ўрганиш баробаринда баъзи фикрлар пайдо бўлади. Биздаги реал
шароитдан, халқимизнинг миллий менталитетидан келиб чиққан ҳолда ўқув жараёнини ташкил
этишимиз зарур. Маълумки барча оралиқ назоратлар асосан семестр охирида, якуний
назоратлар аттестация вақтида ўтказилади. Сир эмаски талаба фан бўйича оралиқ назорат ёки
Do'stlaringiz bilan baham: |