Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni


“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr



Download 11,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/436
Sana22.02.2022
Hajmi11,09 Mb.
#80408
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   436
Bog'liq
Конференция - физика-PDFга

“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
 
57 
фикрлашни шакллантириш жараёнида ўқитувчининг ўрни, ўқитувчининг новаторлиги, 
интерфаол методлардан фойдаланиш ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаш қобилиятларини 
ривожлантиришни шакллантиради. Ўқувчиларга мантиқий фикрлаш қобилиятларини 
ривожлантиришга йўналтирилган топшириқларни тақдим қилиш натижасида ўқитувчи 
ўқувчилардаги аниқлаш, ўрганиш, таҳлил қилиш, баҳолаш, ривожлантириш, умумлаштириш, 
оммалаштириш, янгиларини яратиш фаолиятига алоҳида эътиборини қаратиши керак бўлади. 
Ҳулоса қилиб, дарсларда мантиқий фикрлашни шакллантиришга таъсир этувчи 
омилларни билиш ва уларнинг таъсир этиш даражасини баҳолай олиш ўқитувчидан 
ижодкорликни, махсус компетенцияларга эга бўлишни талаб этади. 
Фойдаланилган адабиётлар 
1. Ш.О.Тошпўлатова 
“Ўқувчиларнинг 
мантиқий 
фикрлаш 
қобилиятларини 
ривожлантириш”., Педагогик таълим. 2017 й. №6.
2. С.А.Шавдиров “Ўқувчиларда тасвирий саводхонлик оид ўқув компетенцияларини 
шакллантиришнинг педагогик-психологик жиҳатлари”., Замонавий таълим. 2017 й.
ЎҚИТИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА МАЪРУЗАНИНГ ЎРНИ 
 
Қўйлиев Б.Т., Мейлиев Л.О., Жўраева К., Саломов У.
Қарши давлат университети. 
bahromq@rambler.ru
 
 
Тараққиёт энг аввало таълим тизимини қандай йўлга қўйилганига боғлиқ. 
Мамлакатимизда бу соҳада муҳим ислоҳатлар амалга оширилмоқда. Муҳтарам Президентимиз 
айтганларидек “Илмни, тарбияни тўғри қилсак, ҳамма соҳаларни малакали мутахассисларни 
ўзлари ривожлантирадилар”. Бугунги кунда мамлакатимизда олиб бориладиган барча 
ислоҳотларда асосий эътибор инсон омили ва унинг барқарор ривожланиши, унинг соғлом, 
ижодкор ва сермаҳсул ҳаёт кечириши, табиат билан ҳамоҳангликда яшашига қаратилган. 
Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш 
концепцияси ҳамда Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисидаги қонун XXI асрда Ўзбекистонда 
таълим тизимини ривожлантириш истиқболини белгилаб берди. Бу муҳим ҳужжатлар 
мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан таълим 
тизимини тубдан такомиллаштиришга боғлиқ эканини кўрсатади. Шундай экан жамият 
тараққиёти, фан ривожи самарали ўқитиш технологиясига боғлиқ. Самарали ўқитиш 
технологиясида маъруза муҳим аҳамият касб этади.
Ушбу мақолада биз физика фанини сифатли ўқитишда маърузанинг ўрни юқори бўлиши 
учун нималарга асосланиш мумкинлигига ҳамда физика фанининг ривожига беқиёс ҳисса 
қўшган таниқли олимларнинг ўқитиш самарадорлигини оширишда маърузанинг ўрни қанчалик 
муҳим эканлигини кўрсатганлигига эътиборни қаратмоқчимиз.
Олий ўқув юртларида маъруза чуқур илмийлиги, мукаммаллиги, фикрлаш учун 
оддийлиги билан сифатланади. Материални баён қилувчи маърузачи қандай мақсадда нимани 
ўргатишни хоҳлайди? Билими ва вақтини нима учун сарфлаяпти?. Мавзудаги муаммони 
жамият эҳтиёжлари билан боғлай оляптими? Аудиторияни умумий фикрлаш жараёнига жалб 
қила оляптими? Талабалар томонидан саволлар қизиқиш билан кўтариляптими? деган 
саволларга жавоб бера олиши лозим. Материални илмий баён қилиш фаннинг ҳозирги 
ҳолатини, унинг тадқиқот усулларини ва ривожланиш йўналишларини белгилайди. 
Маърузачи 
талабалар 
диққатини 
физика 
курсининг 
асосий 
саволларига, 
умумлаштиришларга қаратиши керак. Булар фаннинг мантиқий асосларини тўлиқ тушунишга 
ёрдам беради. 
Маъруза материаллари тадқиқотчилик хусусиятига эга бўлиши керак, чунки бу ҳолат 
уларда - хулоса қилишдаги шошқалоқликнинг олдини олади, махсус ақлий интизом чегарасини 
ривожлантиради, таҳлил ва текширувга ундайди. 



Download 11,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   436




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish