“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr. 58
Психологик нуқтаи назардан ўқув жараёнининг вазифаси таълим олувчиларнинг
тасаввурлари, туйғулари ва идрокларини шакллантириш ва ижодкорлигини оширишдан
иборат. Бу шундан далолат берадики, олий ўқув юрти маърузачиси талабаларда ўзи билан бирга
ўйлаш ва ҳаяжонланиш истагини пайдо қилиши зарур. Ҳаммамизга маълумки инсонда атроф-
оламни билиш учун туғма интилиш мавжуд. Аслини олганда таълим шунга асосланади.
Муаммоли вазиятлар маълумларини номаълумлар билан боғлайди, аниқ натижаларга тахмин
қилинганини мос эмаслигини ҳисобга олади. Бундай мос тушмаслик ақлий фаолиятнинг кучли
уйғонишига олиб келади ва изланишга ундайди. Тарихдан маълумки, яхши маърузачининг
дарсидан сўнг талабалар уйга қайтишда йўл бўйи маърузаларда айтилганлар бўйича баҳслар
ўтказган. Бундай мунозаралар фикрни ҳаракатга келтиради ва талаба айтилганларни ечимини
топишга ҳаракат қилиб, китобга мурожаат қилади [1].
Физика тарихидан бизга маълумки, профессор С.Р. Миротворцев 35 йил маъруза ўқиган
ва уларнинг ҳар бирига тайёрланган. Ўзининг биринчи маърузаларини тўлиқ дафтарга ёзган ва
уларни кўзгу олдида эртага ўқиши керак бўлган костюмда овоз чиқариб ўқиган. Сиз уни
юзинчи марта ўқиётган бўлишингиз мумкин, сизга ҳаммаси тушунарли, лекин бу
тингловчиларга ҳам ҳаммаси тушунарли дегани эмас [2]. Маъруза илҳом билан ўқилиши лозим.
Агар маърузачининг ўзига зерикарли бўлса, унинг тингловчиларига 100 маротаба зерикарли
бўлади – деб ёзган эди А.П.Миноков.
Олий мактаб пайдо бўлгандан бери маъруза ўқитишнинг шакли ва усули сифатида
ривожланиб келмоқда. Бироқ ривожланишнинг ҳар хил тарихий босқичларида маъруза
самарадорлигига нисбатан бўлган қарашлар тубдан ўзгарган. Маъруза сўзи лотинча lectio -
ўқиш сўзидан келиб чиққан. Ўрта аср университетларида маъруза кўп ҳолларда черков
манбаларини ўқиш ва изоҳлашдан иборат бўлган.
Ишлаб чиқариш ва савдо сотиқнинг ривожланиши билан керакли билим ва амалий
кўникмаларга эга бўлган кадрларни тайёрлашга бўлган эҳтиёж ўсиб борди. Бу борада илмий
билимларнинг тарқалиши ва ўзининг муҳим ишлари билан Россияда М.В.Ломоносов танилди
[3].
1746 йил 20 июнда профессор М.В.Ломоносов Россияда биринчи марта рус тилида
маъруза ўқиди (унгача лотин, немис ва француз тилларида ўқиларди). Унинг химия ва физика
бўйича маърузалари яхши тайёрланган тажрибалар билан ўтарди ва кейин унинг раҳбарлигида
талабалар томонидан бажариладиган лаборатория топшириқлари аниқланарди. Химия ва
физика бўйича М.В.Ломоносовнинг маърузалари катта мувоффақият қозонди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, фан ва жамиятнинг ривожланиши туфайли физика ҳам
мукаммаллашиб, ривожланиб бораверади. Бу борада олий мактабнинг тарихий ривожланиш
тажрибасини ижодий англаш муҳумдир. Маъруза таълимнинг ҳамма талабларини тўлиқ
қониқтира олмайди. Лекин нодир китобларда буюк мутафаккирлар томонидан битилган
билимларни эгаллашнинг энг қисқа йўли бўла олиши мумкин.
Адабиётлар
1. Пуанкаре А. О науке / Под.ред.Л.С.Понтрягина.-М: Наука, 1990.
2. Миротворцев С.Р. Страницы жизни. –Л.: 1956.
3. Ломоносов М.В. Избранные произведения. В 2т. М: Наука, 1986.