“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
46
З.М.Шодиев. Самарқанд давлат университети,
sh-zokir@samdu.uz
Тизим (юнонча σύστημα – қисмлардан иборат яхлит бирикма) – бир-бири билан боғланган
ва ўзаро таъсирлашувчи элементларнинг яхлит тўпламидир. Кундалик ҳаётимизда система сўзи
турли хил бошқача атамалар билан ҳам ишлатилади [1]. Бугунги кунда тизимли ўрганиш
деярли ҳамма фан соҳаларида мавжуд, турли номлар билан аталади:
тизим назарияси, тизимли
тахлил, системология, кибернетика, тизимли инженерия, термодинамика, тизимли динамика ва
ҳокозо. Тизим – атроф-муҳитдан изоляция қилинган ва
у билан бутунлигича таъсирлашувчи ўзаро боғланган
элементлар мажмуасидир.
Физик тизим – атроф муҳитдан ажралган, у билан
яхлит таъсирлашувчи, бир-бири билан ўзаро боғланган
элементлар мажмуаси бўлиб, физик тадқиқотлар
объектидир. Бунда
тизимнинг элементи сифатида
физик жисм ёки бошқа физик тизимлар тушунилади.
Физик тизимнинг атроф-муҳит билан таъсирлашуви,
шунингдек, физик тизимнинг алоҳида
ташкил
этувчиларининг ўзаро боғланиши фундаментал физик
таъсирлар орқали амалга оширилади (гравитация, электромагнит таъсир, кучли таъсир, кучсиз
таъсир, ишқаланиш, эластиклик, оғирлик ва б.). Атроф-муҳитдан аниқ физик тизимни танлаш
қаралаётган масаланинг мақсад ва вазифасига боғлиқ бўлади. Физик тизимларга мисоллар:
атом, атом ядроси,
галактика, идеал газ,
тебраниш контури, математик маятник, қуёш
системаси, қаттиқ жисм ва шунга ўхшашлар.
Галактика (қад. грекча γᾰλαξίας) – юлдуз ва юлдузлар тўдалари, юлдузлараро газ ва чанг
ҳамда қорамтир материядан иборат бўлган гравитацон боғланган тизимидир.
Тизимли
таҳлилнинг энг асосий тушунчаларидан бири бу тизим тушунчасидир.
Физик тизимлар физика бўлимларига, уларни тавсифланишига қараб: механик,
термодинамик, электрик, магнит, электромагнит, оптик, квант ва бошқа турларига бўлинади.
Айрим физик мураккаб тизимлар физиканинг қонун ва усулларини қўллашни талаб этади.
Атроф-муҳит билан таъсирлашувига кўра, физик тизимлар изоляцияланган (берк), ёпиқ
ва очиқ тизимларга бўлинади. Атроф-муҳит билан на модда, на
энергия алмашмайдиган тизим
изоляцияланган тизим деб аталади.
Физик тизимнинг атроф билан таъсирлашуви майдон кўринишида бўлади: элетр майдон,
магнит майдон ва бошқалар.
Физикада очиқ тизимлар – атрофдаги муҳитга нисбатан қайсидир маънода (информацион,
энергетик, моддийлик ва бошқалар) ёпиқ деб ҳисоблаб бўлмайдиган физик тизимдир. Очиқ
тизимлар асосан, синергетика, номувозанат термодинамика ва
квант механикасида асосий
тушунчалардан бири сифатида ҳисобланади.