“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
362
2. Р.Х.Рахимов Основы «ИНФРА-Р» терапии по методу Р.Рахимова. Изд.»ФАРҒОНА» -
2004.
3. 3. Р.Х.Рахимов, Н.Н. Тихонова Резонансная терапия
Керамические материалы и
методика их применения в медицине Ташкент -2000
НИШОНЛИ АТОМЛАР ЁРДАМИДА ФОТОСИНТЕЗ
ҲОДИСАСИНИ КУЗАТИШ
1
Махмудов Юсуп Ғаниевич,
2
Юлдашев Юсуф Тошпулатович
1
Миллий гвардия ҳузуридаги Республика ихтисослаштирилган
академик лицейи,
2
Чирчиқ Олий Танк қўмондон-муҳандислик билим юрти “Табиий-илмий фанлар” кафедраси
ўқитувчиси
Ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиш даврида фотосинтез ҳодисаси муҳим аҳамиятга
эга. Фотосинтез - сув ва углекислороддан қуёш энергияси ёрдамида ўсимлик ҳужайраларида
органик моддаларнинг ҳосил бўлиши. Ўсимлик учун органик моддалар ўсиш, ривожланиш,
ҳаётий жараённи
таъминлаш, янги орган қисмларини вужудга келтириш ва озиқланиш
захирасини тўплаш учун лозим бўлган восита. Шундай муҳим жараённи нишонли атамлар
ёрдамида ўрганиш мумкин. Радиоактив С
14
углероддан
фойдаланиб, муҳитнинг турли
шароитларида фотосинтез жадаллигини текшириб кўриш мумкин. Бунинг учун ғўза баргини
танасидан узмасдан туриб эҳтиёткорлик билан углекислотали,
нишонли радиоактив углерод
бўлган маълум камерага жойлаштирилади. Фотосинтез натижасида радиоактив углерод баргда
тўплана бошлайди. Кейинги баргдан бир қисми қиpқиб олиниб, ундаги радиоактив ҳисоблагич
(счётчик) ёрдамида ўлчанади ёки юқорида айтганимиздек, фотопластинкада ушлаб турилади.
Хуллас, баргдаги ютилган нишонли атомларнинг миқдори ўлчаб кўрилади.
Ғўза баргида ютилган углерод ғўза танасининг ҳамма қисмларига тарқалади. Буни ўша
баргнинг ўзидан маълум вақтдан кейин олинган радиоактив модданинг камайишидан билиш
мумкин. Аввалги ва кейинги радиоактивликнинг ҳисоблагичдаги фарқига асосланиб, ғўза
танасидаги фотосинтезнинг ўтиш жараёнини
текшириш
имкониятига эга бўламиз.
Юқорида қайд қилиб ўтганимиздек, радиоактив нурларнинг
ионловчи таъсири ўсимликларга биологик таъсир кўрсатади.
Ионловчи нурларнинг ўсимликларга таъсирини ўрганиш ХХ
асрнинг 90-йилларида рентген нурлари билан амалга оширилган
эди.
Ҳозирги вақтда ўсимликларни рентген нури билан,
радиоактив нурларнинг таъсири билан хам нурлантириш
мумкин. Нурлантириш кобальт Со
60
нинг гамма қурилма энергиясидан фойдаланилади. Бунинг
учун гамма қурилма ёрдамида ўсимлик уруғларини нурлантириш мумкин бўлади. Унда гамма
қурилманинг оддий схемаси қуйидагича берилган (1-расм).
1-нурланишдан сақловчи бетон девор, 2-гамма нурини тарқатадиган радиоактив кобальт,
3-уруғни ҳаракатлантирувчи конвейер. Тажриба кўрсатадики, уруғликнинг
нурланиши
ҳосилдорликни оширади, ҳосил сифатини яхшилашда муҳим роль ўйнайди. Чигит 1500- 2000
рентген нур билан нурлантирилиб экилганда ҳосилдорлик гектарига 5-6 ц га ошади. Пахта
толасининг сифати яхшиланади ва чигит таркибидаги ёғнинг миқдори ошади.
Гамма қурилмаси ёрдамида бевосита ўсимликнинг ўзини ҳам нурлантириш мумкин.
Бунинг учун маълум идишга ўтказилган ўсимлик олинади. Бу мақсад учун 108-Ф пахта
навининг ўсимлиги гамма қурилмада кобальтнинг гамма нури билан нурлантириб кўрилди.
Гамма қурилманинг қуввати 26 Р·с бўлганда турли хил дозалар, яъни 500, 1000, 1500, 2000,
3000 Р нурлар билан нурлантирилади. Тажриба кўрсатадики, ўсимлик ривожланишига, унинг