Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni


“ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧАН ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИ ВА БАРҚАРО АТРОФ МУҲИТ



Download 11,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/436
Sana22.02.2022
Hajmi11,09 Mb.
#80408
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   436
Bog'liq
Конференция - физика-PDFга

“ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧАН ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИ ВА БАРҚАРО АТРОФ МУҲИТ 
ФИЗИКАСИ” 5А140208 МАГИСТРАТУРА ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИ “НУРЛАНИШ 
БИЛАН ИСИТИШ ВА СОВИТИШ” ФАНИДАН ДАСТУР ТАЙЁРЛАШ 
Абдуллаев А., Ниязов Ш.К., Абдуллаев Б.А
Гулистон давлат университети 
Қайта тикланувчи энергия манбалари ва уларнинг асосидаги соҳаларда кадрларни 
тайёрлашда Еrasmus+RENES халқаро (европа) лойиҳасида Гулистон давлат университети 
ҳамкорликда иштирок этиб “Нурланиш билан иситиш ва совутиш” танлов фанидан магистрлар 
учун дастур тайёрлади. Ҳозирги вақтда “Нурланиш билан иситиш ва совутиш” танлов фанини 
амалиётда синаш ишлари олиб борилмоқда. “Нурланиш билан иситиш ва совутиш” фани 
бинолар ва иншоатларда бўладиган физик жараёнларнинг замонавий назариясини ва ундаги 
асосий параметрларни ҳисоблашни ўргатади. “Нурланиш билан иситиш ва совутиш” фани 
дастурда бугунги кундаги фан ютуқларидан фойдаланиш назарда тутилган бўлиб, Ўзбекистон 
Фанлар академиясининг Физика-Қуёш Илмий ишлаб чиқариш бирлашмасида ва бошқа бир 
қатор иниститутларда, ҳамда Олий ўқув юртларининг кафедраларидаги илмий тадқиқот 
натижалари билан ўқув дастуридаги тегишли мавзулар бойитиб борилади. 


“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
 
35 
“Нурланиш билан иситиш ва совутиш” фанининг сўнги йиллардаги ривожланиши шуни 
кўрсатадики, энергияга иқтисодий тежамкор бўлган бинолар жамиятимиз ҳаётида катта 
ўзгаришларга олиб келади. Юқори инновацион технологиялар таъсирида ишлаб чиқариш 
иқтисодиёти ва ҳаётнинг ўзи ҳам кескин ўзгариб кетмоқда, бундай шароитда ишчилар, 
инженерлар ва менеджерларнинг янги авлодини тайёрлаш керак бўлади. Бу авлод нурланиш 
билан иситиш ва совутиш фанининг фундаментал билимлари билан қуролланган, янги 
инновацион технологияларни яхши тушинадиган, уларни амалиётга тушуниб татбиқ қиладиган 
даражада таълим олган бўлиши керак. 
Ушбу курсда биноларни “Нурланиш билан иситиш ва совутиш”да энергетик тежамкор 
бинолар қуриш ва унда айниқса қуёш энергияси манбаларидан фойдаланишнинг ютуқлари, 
муоммолари, ечимлари ва келажаги, иқтисодий жиҳатлари тўғрисида маълумотлар беради. 
Бунда мутахассисликка мос билим, кўникма ва малакалари шакиллантирилади. 
Бинолар ва тўсиқли конструкцияларда иссиқлик ва масса алмашиниш жараёнида ташқи 
иқлимий шароитнинг ўзгаришини, иситиш ва совитиш (кондиционерлаш) тизимини ишлатиш, 
ҳамда микро иқлим ҳосил қилишда ишлатиладиган қурилмалар билан таништиришдан иборат, 
шунингдек энергияга тежамкор иқтисодий биноларни амалда қўллашнинг физик асосларини 
ўрганиш вазифалари белгиланган. 
“Нурланиш билан иситиш ва совутиш” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга 
ошириладиган масалалар доирасида магистр: 
- нурланишда иссиқлик ва совуқлик алмашинишининг назарий асослари, нурланиш 
иситиш ва совитиш қурилмаларни ҳисоблаш, нурланиш иситиш ва совитиш тизимларида ҳосил 
қилинган иссиқлик сезгирлигини назорат қилиш, саноатдаги павилион туридаги ва қишлоқ 
хўжалиги биноларида нурланиш иситгич ва совитгичларини, жамоат биноларини нурланиш 
билан иситиш ва совитиш тизимини ҳисоблаш, яшаш биноларини нурланиш билан иситиш ва 
совитиш тизимини ҳисоблаш, нурланиш иситиш ва совитиш тизимини бошқариш, нурланиш 
иситиш ва совитиш тизимининг иссиқлик энергетик самарадорлигини аниқлаш. Бу 
жараёнларда қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф муҳит физикаси 
асосларини ташкил қилади. Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф 
муҳитфизикаси фанида ишлатиладиган катталикларнинг маъносини, бирликларини ва уларни 
таққослашни билиши керак. 
Нурланиш билан иситиш ва совутиш фанининг асослари бўйича чуқур ва мукаммал 
билимга, долзарб муаммоларни таҳлил этиши ва уларни ечиш ўқувчига ҳамда иситиш ва 
совитиш қурилмаларини ишлата билиш, параметр ва тавсифларни ўлчаш кўникмаларига эга 
бўлиши керак. 
Нурланиш билан иситиш ва совутиш қурилмаларининг асосий блок ва модулларини, 
ўлчашларини бажариш ва натижаларни ҳисоблаш, эксперимент хатоликларни ҳисоблаш ва 
тажриба сифатини хулосалаш, тажрибаларда ишлатиладиган ўлчов асбобларидан тўғри ва аниқ 
фойдаланиш малакаларига эга бўлиши керак. 
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жихатдан 
узвийлиги. 
Бу фан мутахассисликнинг таянч курси ҳисобланиб, 2-семестрда ўқитилади. Дастурни 
амалга оширишда бакалаврият (механика, молекуляр физика, электр, оптика, 
радиоэлектроника, информатика), умумметодологик (ахборот технологиялари) фанларидан 
етарли билим ва кўникмаларга эга бўлиш талаб этилади. 
Фаннинг илм-фан ва ишлаб чиқаришдаги ўрни. Фан магистратура таълим босқичининг 
мутахассислик фанлар таркибига тегишли бўлиб, нурланиш билан иситиш ва совитиш 
жараёнидаги физик ҳодисаларни таҳлил қилиш, бу қонуниятларни ишлаб чиқаришдаги ўрнини 
белгилаш имкониятларини беради. 
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар. Нурланиш билан 
иситиш ва совутиш фанини ўзлаштириш учун ўқитишнинг илғор инновацион ва замонавий 
усулларидан фойдаланиш, янги инфармацион – педагогик технологияларни тадбиқ қилиш 
муҳим аҳамиятга эгадир. 



Download 11,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   436




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish