“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr. 36
Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма
материаллар, электрон материаллар, виртуал стендлар ҳамда қурилмалар ва асбобларнинг
намуналари ва макетларидан, замонавий технологиялар ҳақидаги обзор мақолалардан, Фанлар
академияси институтларининг лабораторияларига ташриф буюриш амалга оширилади.
Маъруза ва лаборатория дарсларида мос равишда илғор педагогик технологиялардан
фойдаланилади. Маъруза машғулотларининг мавзулари:
1. Нурланиш билан иситиш ва совитишининг назарий асослари.
2. Нурланиш билан иситиш ва совитиш қурилмаларни ҳисоблаш.
3. Нурланиш иситиш тизимларида ҳосил қилинган иссиқлик сезгирлигини назорат қилиш.
4. Нурланиш билан иситиш ва совитиш тизимларини ҳисоблаш.
5. Саноатда павилион туридаги ва қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган биноларни нурланиш
билан иситиш ва совитиш.
6. Жамоат биноларини нурланиш билан иситиш ва совитиш тизимини ҳисоблаш.
7. Яшаш биноларининг нурланиш билан иситиш ва совитиш тизимини ҳисоблаш.
8. Нурланиш билан иситиш ва совитиш тизимини бошқариш.
Лаборатория машғулотларининг мавзулари: Семестр давомида қуйида мавзулар номи
келтирилган компъютерли лаборатория ишларини бажарадилар: 1. Бино деворининг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициентини аниқлаш.
2. Бино деворнинг иссиқлик берувчанлик коэффициентини топиш.
3. Ҳавонинг иссиқик ўтказувчанлик коэффициентини топиш.
4. Табиий конвекция шароитида иссиқлик бериш коэффициентини топиш.
5. Иситиш экранларидан фойдаланишни ўрганиш.
6. Нурланиш билан иситиш қурилмаларини тажрибада синаб кўриш ва асосий параметрларини
ўлчаш.
7. Совитиш қурилмаларини тажрибада синаб кўриш ва асосий параметрларини ўлчаш.
8. Нурланиш билан сув иситиш қурилмаларини тажрибада синаб кўриш ва асосий
параметрларини ўлчаш.
9. Автоном кондиционерни синаб кўриш ва асосий параметрларини ўчаш.
10. Инфрақизил нурлар ёрдамида иситишда иситгичнинг иқтисодий кўрсатгичини баҳолаш.
Мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни. “Нурланиш билан иситиш ва
совутиш” фанини ўрганувчи магистрлар аудиторияда олган назарий билимларини
мустаҳкамлаш ва фандаги амалий масалаларни ечишда кўникма ҳосил қилиши учун мустақил
иш бажарадилар. Бунда улар қўшимча адабиётлар ҳамда интернет сайтларидан фойдаланиб
илмий докладлар тайёрлайдилар, лаборатория машғулотлари мавзусига доир уй вазифаларини
бажарадилар, кўргазмали қуроллар ва слайдлар тайёрлайдилар.