Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni


“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr



Download 11,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet176/436
Sana22.02.2022
Hajmi11,09 Mb.
#80408
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   436
Bog'liq
Конференция - физика-PDFга

“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
 
168 
Темирнинг изотопи ёрдамида озиқли суюқликларнинг ўсимлик илдизидан тез 
кўтарилиши аниқланган. Тажрибалардан бирида бир неча м лик дарахт илдизидан берилган 
темирнинг 15 минутда чиқиб берганлиги кўрсатилган. 
Ерга ҳар хил чуқурликда ва турли оралиқларда бир неча хил изотопик ўғитлар кўмиб ва 
шу ерга бирор ўсимликни экиб, унинг илдизлари қандай тараққий этишини ўрганиш мумкин. 
Бу тажрибада ерни кавлаб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Ўсимлик баргларига келаётган изотопларни 
кузатиб боришнинг ўзи кифоя. Суперфосфат ёки бошқа ўғитларни қандай чуқурликка солиш 
кераклиги ҳам ана шу тажриба ёрдами билан ҳал қилинган. Бу ишлар қизиқ бир нарсани 
кузатган. Агар ўсимлик илдизларининг 3-4 фоизи, масалан, кичик бир илдизи ўғитга дуч келиб 
қолса, у ўзининг одатдаги озиқланиш қобилиятини 20 марта ошириб юборар экан ва бутун 
ўсимликни боқа бошлар экан. 
Нишонланган заҳарни ёки ўсимликка ёт бўлган моддани бирон йўл билан ўсимликка 
киритиб, уни кузатиб бориш йўли билан шу ўсимликнинг бу моддаларга қарши кураш олиб 
бориш ва уларни бошқа моддаларга айлантиришга уриниши ҳам аниқланди. Бу ҳодиса 
ўсимликка киритилган ёт моддаларнинг детоксикацияси, яъни зарарлантириши деб аталади. Бу 
ҳодисанинг очилиши ўсимлик табиатини ўрганишда катта аҳамиятга эга. 
Барг олаётган нур таркибини нишонли атомлар методи ёрдами билан ўзгартириб, баргда 
бўладиган фотосинтезни бошқа томонга буриб юбориш мумкин экан. Масалан, нурнинг қизил, 
сариқ қисмлари берилса, углеводород (қанд, крахмаллар) ҳосил бўлар экан. Шундай қилиб, 
фотосинтезни фақат миқдорий томондан эмас, балки сифат томондан ҳам ўзгартириб юбориш 
йўли топилади. 
Нишонли атомлар методи ўсимликларнинг ҳаётини, хусусан, уларнинг озиқланиш 
усулларини ва хўжалик хоссаларини чуқур ўрганишда ўзгартириш, ўғитлардан тўғри 
фойдаланиш ишларида катта ёрдам бериш юзасидан назарий тадқиқот ишларини 
ривожлантириш учун нишонли атомлар методи кенг истиқболлар очиб берди. Масалан, 
радиоактив элемент нурлари билан маълум дозаларда ёртилган уруғларни экиш йўли билан кўп 
ўсимликларнинг ҳосили анчагина оширилади, сифати яхшиланади. 
Шубҳасиз, ўзбек олимлари бутун дунёдаги соф фикрли олимларнинг олдинги сафида 
туриб, ҳалқимиз билан ҳамкорликда атом энергиясидан тинчлик ишларида фойдаланишга яна 
кўплаб ихтиро ва кашфиётлар қиладилар ва кишилик ҳаётини яна яхшилайдилар.

Download 11,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   436




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish