“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
164
шакллантириш бўлиб, улар ўзларининг ижодий қобилиятларини ривожлантириш учун зарур
асос бўлиб хизмат қилади
Мактабда 7 синфда кинематика ва динамика бўлимлари ўқитилади.
“Кинематика ва динамика“ бўлимларини ўқитиш муаммолари 3 гуруҳга бўлиб ўрганиш
мумкин.
1. Кинематика ва динамиканинг мазмуни ва унинг таркибини такомиллаштириш.
2. Кинематика ва динамика бўлимини ўқитиш методологиясини ривожлантириш ва уни
замонавий физика тушунчалари билан бойитиш.
3. Кинематика ва динамика бўлимларининг математика фанлараро боғланишни ўрганиш.
Динамика физиканиниг шундай бўлимики, у ўзининг қатьий ва мантиқий тузилиши билан
ўқувчилар тафаккурининг ривожланишига катта ёрдам беради. Физика курсининг ҳамма
бўлимларини муваффақиятли ўрганиш динамикани қандай ўзлаштиришига маьлум даражада
боғлиқдир, чунки уларда механиканинг тушунчалари (тезлик, тезланиш, куч, энергия ва
бошқалар) кенг фойдаланилади.
Умумтаьлим мактаб программаси кинематика бўлим масалаларини ўрганишдан
бошланади. Уни ўрганишга ҳозирги замон нуқтаи назаридан ёндошиш, бу бўлимга баъзи янги
масалалар, масалан, косимк парвозлар динамикасининг киритилишидангина иборат бўлмай,
балки унинг асосий тушунча ва қонуниятларини замонавий таҳлил қилиш, уларнинг
қўлланилиш чегарасини аниқлашни ҳам қамраб олади .
Ҳаракат, тезлик ва тезланиш тушунчаларини шакиллантиришда бу катталикларнинг
вектор характери ўқувчилар томонидан динамиканинг ўргангунга қадар ўзлаштирилган
бўлиши жуда муҳимдир. Бу нарсалар динамика қонунларини ўрганишда ўқувчилар дуч
келадиган қатор қийинчиликларни бартараф қилишга ёрдам беради. Бироқ кинематикани фақат
тўғри чизиқли ҳаракат доирасида ўрганишда тезлик ва тезланишнинг вектор характерларини
ўзлаштиришга тўлиқ эришиб бўлмайди. Бунга сабаб шуки, тўғри чизиқли ҳаракатда ҳамма
векторлар бир тўғри чизиқ бўйлаб йўналган бўлиб, тегишли физик катталиклар билан бирга
бажариладиган амаллари худди скаляр катталиклар сингари, яъни алгебрик бажариш мумкин,
бироқ физика учун муҳим бўлган вектор катталик тушунчаси, гарчан математикада тегишли
бўлса ҳам у 8-синфда ўқитилади, аслида у 7-синфда ўқитилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Физикада ишлатиладиган қонуниятларга келсак, маьлумки улар динамик ва статистик
қонуниятларга бўлинади Демак ўқувчиларга динамика бўлимини ўқитишда динамик
қонуниятлар тўғрисида маълумот беришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Унинг
мазмунини Ньютоннинг иккинчи қонуни асосида қуйдагича тушунтириш мумкин.
Фалсафанинг илмий назариясига кўра динамик қонуниятлар сабаб ва оқибат
категориясига асосланган. Агар жадвалда кўрсатсак қуйдагича бўлади.
F
a
F
1
а
1
F
2
а
2
F
н
а
н
Жадвалдан кўринадики куч ва тезланиш орасида бир қийматли боғланиш мавжуд,чунки
m-массали жисмга F
1
куч таьсир қилса а
1
тезланишга, F
2
таьсир қилса а
2
тезланишга эга бўлади
ва х.к.шундан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки улар орасида бир қийматли боғланиш мавжуд
экан
Агар ўқувчилар кучларнинг табиати ҳақида тасаввур ҳосил қилмасалар, жисмларнинг
бир-бирига турли-туман таьсирларидаги умумийликни кўрмасалар ва тортишиш кучи билан
таьсир қилувчи марказга интилма кучлар, реакция кучлар ва бошқа махсус табиатли кучлар
билан электромагнит табиатига эга бўлган ишқаланиш кучи ва эластик кучлар орасидаги
умумийликни кўрмасалар, бу албатта нотўғри бўлади
Динамиканинг асосий вазифаси алоҳида макрообъектнинг траекториясини аниқлашдан
иборат. Физика фанини ўрганишда математик апаратларни 5-синфда ўқувчиларнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |