Қўшимча маълумотлар: Қавариқ линзалар ҳам ботиқ линзалар ҳам сферик абберасияга эга. Одатда, сферик абберасияни тузатиш учун адаптасияланган линзалар системаси қўлланилади.
Тажрибани ўтказиш тартиби
Четки ёруғлик нурларини блокировка қилиш учун маркази туйнукли диафрагммани линзанинг текис томонига қотиринг.
Линзани силжитиш орқали тўрнинг равшан тасвирини олинг.
Линза фокусини ёзиб олинг.
Кичик туйнукли диафрагммани халқасимон диафрагмма билан алмаштириб марказий нурларни кесинг.
То нурнинг равшан тасвирини кузатиш мумкин бўлгунча линзани силжитинг.
Изоҳ: Четки нурлар ҳосил қилган тасвирлар кичик равшанликка эга.
Линза ўрнини ёзиб олинг.
Изоҳ: Муқобил, сферик абберасияни кузатиш учун экран ҳам силжитилиши мумкин.
Бу қурилмадаги тасвир масофаси мос равишда ва , фокус масофага тенг.
Линзанинг сферик нуқсони аниқланади.
Тажрибани бир нечта линзаларда такрорланг ва натижаларни жадвалга киритинг.
№
|
Линзанинг берилган фокус масофаси
|
Линзанинг сферик бузилиши (абберацияси)
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ўзлаштириш учун саволлар
Линза деб нимага айтилади?
Линзанинг фокус масофаси деб нимага айтилади?
Линзанинг оптик кучи деб нимага айтилади ва унинг ўлчов бирлигинини айтинг.
Қавариқ линзада тасвир ясашни тушинтиринг.
Ботиқ линзада тасвир ясашни тушинтиринг.
Сферик абберацияни тузатиш учун нима қилинади?
ЛАБОРАТОРИЯ №9
СУЮҚЛИКЛАРНИНГ НУР СИНДИРИШ КЎРСАТКИЧИНИ АНИҚЛАШ ВА ДИСПЕРСИЯСИНИ КУЗАТИШ
I. Тажрибанинг мақсади:
Турли суюқликларнинг синдириш кўрсаткичини солиштириш ва ҳисоблаш.
Суюқликларда ёруғлик дисперсиясини таҳлил қилиш
II. Керакли асбоб ва жихозлар:
Ғовак призма, Призма столи, Лампа патрони кабели билан, Лампалар, 6 В/30 W, Э14, 2 комплект, Диафрагма тутгичли cонденсер, Трансформатор, 6/12 В, Прузина қисқичли тутгич, Ёруғлик филтри, қизил, Ёруғлик филтри, сарғиш-яшил, Ёруғлик филтри, кўкиш-бинафшаранг, Рамкали линза, ф=150 мм, Оптик стул, С1 профил, 1 м, Қисгичли ридер, 3 Қисгичли ридер, 45/35, Пўлат ўлчаш лентаси, 2 м, Воронка, Толуол, 250 мл, Скипидар, тозаланган 250 мл, Этилсиннамат, 100 мл
III. Умумий маълумотлар
Оқ ёруғликнинг рангларга ажратилиши биринчилардан бўлиб сер Исак Ньютон томонидан ўрганилган. Ёруғлик тули синдириш кўрсаткичига эга бўлган иккита материал чегарасига тушганда ёруғлик Снеллиус қонуни асосида синади (1-расмга қаранг):
(1)
1-расм: Снеллиус қонуни бўйича синиш.
бу эрда n1 ва n2 мос ҳолда 1 ва 2 материаллар синдириш кўрсаткичи, ва ва бурчаклар икки материал чегарасига ўтказилган нормалга нисбатан тушиш ва синиш бурчаклари. Ҳавонинг синдириш кўрсаткичи тақрибан бирга тенг, вакуумники эса аниқ бирга тенг. Шунинг учун нур ҳаводан бирор материалга ўтганида Снеллиус қонуни қуйидагича бўлади:
(2)
Синдириш кўрсаткичи қуйидагича аниқланади
(3)
бу эрда диелектрик сингдирувчанли ва магнит сингдирувчанлик.
2-Расм: Призма орқали дисперсия
Синдириш кўрсаткичи маoлум даражада кўриш соҳасидан ташқарида ютилиш полосаларига боғлиқ, нинг частотага боғлиқлиги Крамер-Кронинг боғлиқлиги дейилади. Бу дисперсия ҳодисасига олиб келади, доимий эмас, тўлқин узунлигига боғлиқ равишда ўзгаради. (2-расмга қаранг)
Аммо, Ньютон тахмин қилганидек диперсия ва синиш ўртасида чизиқли боғлиқлик йўқ. Кўп ҳолларда бу тўғри, аммо баoзи бир ҳоллер борки унда катта синдириш кўрсаткичига эга бўлган материаллар жуда кичик дисперсияга эга. Бундай материаллар линзалар учун мақбул бўлган бўлар эди.
Берилган материалнинг кўриш соҳасидаги синдириш хоссасини тавсифлаш учун материал турига боғлиқ иккида доимий аниқланади. Биринчиси, -сариқ (589 нм) кўриш соҳасинин тахминан ўртасига тўғри келувчи нур учун. Иккинчиси, дисперсия билан боғлиқ бўлган доимий, спектр кенглигидаги фарқ . кўк Балмер чизиқлари учун ва қизил ( ) нур учун .
Мазкур тажрибада 4 хил турлича суюқликлар билан тўлдирилган учбурчак шаклли ғовак призмадан фойдаланамиз. Призманинг ҳар бир бурчаги га тенг, шунинг учун агар ёруғлик нури призманинг иккала томонига учунчи томонига нисбатан параллел тушса, синиш бурчаги орқали қуйидаги формула билан топилиши мумкин:
(4)
3-Расм: Тажриба қурилмаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |