Лампани трансформатордан ва трансформаторни таъминлаш манбаидан узинг.
Фойдаланилгандан кейин ғовак линза суюқликдан бўшатилиши ва қоронғу жойда сақланиши зарур, чунки этилсиннамат узоқ вақт ёритилса қуюқ ҳолатга ўтиб қолади. Призма суюқлик билан мутлоқ қоронғу жойда сақланса ҳам вақт ўтиши билан деворлари доғ билан қопланиши мумкин ва бир неча йилдан кейин доғ деворда қотиб қолади. Бунинг олдини олиш учун ҳар сафар тажрибалардан кейин суюқликдан бўшатилиши ва сув билан ювилиши зарур. Призма мутлоқ қуруқ бўлганда этилсиннамат солиш ярамайди.
ОҚ ЁРУҒЛИК ДИСПЕРСИЯСИ ВА РЕКОМБИНАЦИЯСИ БЎЙИЧА НЬЮТОН ТАЖРИБАЛАРИ I. Ишнинг мақсади Оқ ёруғликни шиша призмада спектрал ташкил этувчиларга ажратиш.
Дисперсияланган ёруғликни иккинчи призмада қайта парчаланмаслигини кўрсатиш.
Агар биринчи призма ортидаги тирқишдан фақат битта спектрал компонент ўтса, унда иккинчи призмада бу ёруғлик оғади, аммо, парчаланмайди. Синдириш сиртлари бир-бирига перпендикуляр бўлган иккита қовуштирилган призмалардан иборат йиғма мазкур қоидани қўшимча тарзда тасдиқлайди.
Биринчи призма ортидаги оқ ёруғликнинг ажралган спектрини биринчи призмага параллел жойлашган иккинчи призмадан ўтишда спектрал рангларнинг рекомбинасиясидан оқ ёруғликнинг юзага келишини намойиш қилиш.