ФИЗИКАНИ ЎҚИТИШДА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ УСУЛЛАРИ
Маъруза режаси:
Педагогик технология ҳақида умумий тушунча
Педагогик технологиянинг тарихи
Физикани ўқитишда қўллаш мумкин бўлган педагогик технологиялар
Физика ўқув мавзуларига педагогик технологияларни қўллаш усуллари
.
Маълумки, ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган мутахассис кадрларни тайёрлаш Олий таълим муассасалари олдида турган долзарб масалалардан ҳисобланади. Ёшларга таълим ва тарбия беришнинг мураккаб вазифаларини ҳал этиш ўқитувчиларнинг ғоявий эътиқодига, касб маҳоратига, истеъдоди ва маданиятига, ҳозирги замон педагогик ва ахборот технологияларни қўллаш, талабаларни ўзаро фаолликка олиб келишига боғлиқдир.
Педагогик технология (ПТ) -шундай билимлар сохасики, улар ёрдамида XXI асрда давлатимизда таълим сохасида туб бурилишлар юз беради, укитувчи фаолияти янгиланади, талаба-ёшларда хурфикрлилик, билимга чанкоклик, Ватанга мехр-мухаббат, инсонпарварлик туйгулари тизимли равишда шаклланади. Технология тушунчаси техникавий тараккиёт билан боглик холда фанга 1972 йилда кириб келди ва юнонча икки суздан-технос (technt)- санъат, хунар ва логос (logos) - фан, таълимот сузларидан ташкил топиб хунар фани маъносини англатади. Бирок бу ифода замонавий технологик жараёнини тулик тавсифлаб бера олмайди. Технологик жараён хар доим зарурий воситалар ва шароитлардан фойдаланган холда амалларни муайян кетма-кетликда бажаришни кузда тутади. Янада аникрок айтадиган булсак, технологик жараён бу мехнат куроллари билан мехнат объектларига боскичма боскич таъсир этиш натижасида махсулот яратиш борасидаги ишчининг фаолиятидир. Яъни: ПТ- бу укитувчи (тарбиячи) нинг укитиш (тарбия) воситалари ёрдамида укувчи (талаба) ларга муайян шароитда таъсир курсатиш ва бу фаолият махсули сифатида улардан олдин белгиланган шахс сифатларини интенсив шакллантириш жараёнидир.
Хозирги кундаги педагогик наширларда (технология) атамасини хилма хил талкин этилиши холатини кузатишимиз мумкин: укитиш технологияси, укув жараёни технологияси, маълумот технологияси, тарбий технологияси ва х.к. Укитиш технологияси ПТга якин тушунча булсада айнан ухшаш маънони англатади, чунки у маълум предмет, мавзу ва саволлар доирасидаги аник укув материалларини узлаштириш йулини муайян технология атрофида ифода этади. У купрок хусусий методика билан бир жинслидир.
ПТ эса маълумот технологиясини жорий этиш тактикасини ифодалайди ва “укитувчи-педагогика жараён укитувчи (талаба)”. Функционал тизим конуниятларга тегишли билимлар асосида курилади.
Баъзан методикани технологиядан ажрата олмайдиган, улар бир нарса деб эътироф этадиган амалиётчи укитувчилар учраб туради.
Методика-укув жараёнини ташкил этиш ва утказиш буйича тавсиялар мажмуасидан иборат десак, ПТ- укитувчининг касбий фаолиятини якунловчи ва таълимда якуний натижани кафолатлайдиган муолажа йигиндисидир. Маълум вакт давомида ПТ- укув жараёнини техник воситалари ёрдамида амалга ошириш деб караб келинган эди. 70-йиллардан бошлаб эса педагогик адабиётларда бу тушунчанинг мохияти анча кенг талкин этила бошланади. Япония олими Т.Саковмото томонидан “укитиш технологияси-бу укитишнинг макбуллигини таъминловчи йул йурик- лар тизими билан боглик билимлар сохаси” деб изохланади. Рус олими Н.Ф.Тализина технологияси “Белгиланган укув максадга эришишнинг окилона усулларини аниклашдан иборат” деб тушунтирилади. И.Я.Лернернинг фикрича ПТ-укувчилар харакат-ларида акс этган укитиш натижалари оркали ишонч- ли англаб олинадиган ва аникланадиган максадни ифодалашни такозо этади. Куриниб турибдики, ПТ белгиланган бошлангич максад ва мазмун асосида укув жараёнини лойихалаш сифатида ташкил этил- ган. Бу бир жихатдан тугри булса, чукуррок тахлил этилса, бир ёкламалик аникланади ёки бундай ёндашувда укувчи шахс эътибордан четда колмокда. Бу холатни ёки камчиликни академик В.П.Беспалко аниклади ва ПТ бу укитувчи махоратига боглик булмаган холда педагогик мувофакиятини кафолатлай оладиган укувчи шахсни шакллантириш жараёни- нинг лойихасидир деб таърифлайди. Бу таъриф асосида куйидаги илмий тамойилларни курсатиш мумкин:
ПТ укувчи (талаба) ларда маълум ижтимоий тажриба элементларини шакллантириш учун лойихаланади;
Лойихаланган тайёр технологияни амалга ошириш фан укитувчисидан катта махорат талаб этмайди; Якуний натижа, албатта, кафолатланади.
ПТ мохиятини аниклашга каратилган таърифларнинг хилма хиллиги ривожланган мамла-катларда бу масалани у ёки бу даражада хал этилганлигини курсатса, иккинчи томондан ПТни амалиётга жорий этишга булган уринишлар натижасини ифодалайди.
ПТ тугрисидаги тушунчаларни ривожланиш тарихи нуктаи назардан каралган, ПТ назарияси ва амалиётини бир бирига боглик булмаган холда талкин этилганлигини курамиз. Натижада укитиш жараёнини такомиллаштиришга ёки укувчиларнинг билим фаолиятини ривожлантиришга каратилган у ёки бу илгор методикалар технология даражасига кутарила олмай аста секинлик билан уз мавкеини йукотиб педагогик назариясидан узоклашиб борган. Масалан 60-йилларда катта шов-шувга сабаб булган “Дастурли таълим” ёки 70-80-йиллардаги “шаталовчилик харакати” кабилар.
Бугунги кунда мамлакатимиздаги педагогик соха мутахасисларининг илмий салохияти ПТ мохиятини очиб беришга етади. ПТ ни педагогик фаннинг алохида тармоги сифатида ёки факат таълим амалиётини макбуллаштиришга йуналтирилган таълим йуналиши деб караш хам макул эмас. ПТ бу сохадаги назарий ва амалий изланишларни бирлаштириш доирасидаги фаолиятини акс эттиради.
ПТ га “янги” сузини кушиб кулланилиши-бу таълим- тарбия жараёнини лойихалашга эскича ёндашиш мумкин эмаслигини курсатади. Демак, савол тугилади “янги ПТ” нимани англатади? Шахсни шакллантириш максадини аник белгилаб олади ва шунга мос холда маълум педагогик тизим (мактаб, коллеж, олий укув юрти) мавжуд булади. Бу тизимга узлуксиз равишда ижтимоий буюртма уз таъсирини ва таълим - тарбия максадини умумий холда белгилаб беради. “Максад” эса уз навбатида педагогик тизимнинг колган элементларини янгилаш заруратини келтириб чикаради.
Кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури таълим-тарбиянинг максадини янги йуналишга буради: “утмишдан колган мафкуравий карашлар ва сакитлар дан тула холос булган, ривожланган демократик давлат даражасида юксак маънавий ва ахлокий талабаларга жавоб берадиган юкори малакали кадрлар тайёрлаш”- деб белгиланади. Демак, таълим - тарбиянинг максади бутунлай янгиланади, унга мос холда мазмун хам, педагогик жараён хам янгиланиш руй бермокда, бундай янги технологиялар кириб келмокда. Янги методикаларни талаб этадиган ва унга узининг маълум хусусиятларини жорий этадиган янги техникавий, ахборотли полиграфик, аудиовизуал воситалар мавжудки, улар янги ПТ ни реал вокеликка айлантиради.
Мамлакатимизнинг фан-техника соҳасида ривожланаётган босқичида ахборотларнинг кескин кўпайиб бораётганлиги ва улардан ўқитиш жараёнида етарлича фойдаланиш учун вақтнинг чегараланганлиги ҳамда ўқувчи ёшларни етук баркамол шахс сифатида тайёрлашдек вазифасини ўз олдига мақсад қилган таълим тизимига илғор педагогик технологияларни жорий қилишнинг вақти келди. Ҳозирги кунга қадар таълим муассаларида анъанавий тарзда таълим беришнинг давом этиши ва таълим беришда педагогик технология элементларидан фойдаланмаслик оқибатида талабалар маърузанинг пассив эшитувчисига айланиб қолаётганлиги ачинарли ҳолдир. Ўқитувчи дарсларни тўғри ташкил эта олмаслиги, дарс жараёнида талаба ва ўқитувчи ҳамкорлигининг таъминланмаётганлиги, илғор педагогик технология элементларидан иборат турли метод ва усулларни тўлиқ ва ўз ўрнида қўллай олмаслиги, ўрганиладиган янги мавзуни дарсликдаги маълумотлар билан чекланиб қолишлик оқибатида таълим тизими олдидаги мақсад ва вазифалар етарлича амалга оширилмаяпти, деган фикрга келинди.
Бизнингча, педагогик технология – таълим жараёнининг самарадорлигини ошириш мақсадида ўқитиш ва билимларни ўзлаштириш жараёнида ўқитувчининг педагогик ва талабаларнинг билиш фаолиятини уйғун равишда ташкил этиш, мазкур фаолиятни фаоллаштириш мақсадида, самарали ўқитиш методлари, воситалари ва шаклларини қўллаш, уларнинг ўзаро таъсирини аниқлашга имкон берадиган тизимлар мажмуасидир.
Демак, дарс анъанавий тарзда олиб борилганда талабаларнинг мустақил фикрлаши учун имконият етарли эмаслиги ўқитувчи дарсликда берилган материални маъруза тарзида талабага етказиши ва табалалардан дарс давомида олган янги билимларни қанчалик даражада ўзлаштирганини аниқлашнинг қийин кечиши натижада дарс самарали ёки самарасиз ўтказилганлигини билиш имконияти бўлмай қоляпти. Яъни, талаба ўқитувчининг маърузасини зерикарли тарзда эшитади ёки эшитмай бошқа ҳаёлар оғушида бўлади. Бунинг оқибатида дарснинг мақсади амалга ошмай, вақт бекорга сарфланади.
Педагогик технологияларни дарс жараёнида қўллаш ўзига хос афзалликларга эга. Жумладан, таълимий жараён муайян кетма-кетликда, яъни, тизимли ташкил этилади.
ИННОВАЦИЯ (инглизча innovation) – янгилик киритиш, янгилик, деган маънони англатади.
Инновация педагогик жараённи ифодалаб, нафақат унинг дидактик қуримасига, балки ўқитувчининг ижтимоий моҳиятли натижалари ва руҳий қиёфасига ҳам таълуқли бўлиб, очиқликни, бошқалар фикрини тан олишни билдиради.
Педагогик технология таълим тизимига 1960 йилларда кириб келган бўлиб, унга кўпгина манбаларда турли таърифлар берилган. Хусусан, В.П.Беспальконинг фикрича, педагогик технология - амалиётга тадбиқ қилинадиган муайян педагогик тизим лойиҳаси сифатида қарайди ва педагогик тизим технологиялар ишлаб чиқиш учун асос бўлади, деб ҳисоблайди. Бунда асосий диққат ўқув-педагогик жараённи олдиндан лойиҳалашга қаратилади, дидактик вазифа ва ўқитиш технологиялари тушунчасидан фойдаланилади.
Технологиялаштириш - фан техниканинг улкан ривожи тақозоси сифатида нафақат ишлаб чиқариш соҳаларига айни пайтда, маданият, маънавият ҳамда таълим тизимига ҳам қатъий равишда кириб келди.
«Технология» тушунчаси тарихан техник тараққиёт билан боғлиқ равишда пайдо бўлди ҳамда санъат, ҳунар ҳамда фан ҳақидаги таълимот тушинчасига мос келади.
Технология грекча сўз бўлиб, технос - санъат, маҳорат, логос- таълимот деган маъноларни билдиради.
Ўқитиш технологияси эса, ўқув фаолиятини педагогик бошқарув ҳамда таълим мақсадлари ва ўқувчиларни ривожлантириш мақсадларига мувофиқ педагогик тизимнинг вазифасини таъминловчи назарий лоиҳадир.
Таълим технологияси деганда таълимнинг белгиланган мақсади ва талабанинг билим даражасига кўра ўқув фаолиятини бошқаришнинг назарий лойиҳаси ва педагогик тизимнинг амалга бўлишини таъминловчи зарур воситалар тизими тушунилади.
Инновацион технологиялар педагогик жараён ҳамда ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятига янгилик, ўзгартиришлар киритиш бўлиб, уни амалга оширишда интерфаол усуллардан тўлиқ фойдаланилади.
Интерфаол усуллар–бу жамоанинг ҳамкорликда фаолият кўрсатиши, муаммоли дарс ўтиш методларидир. Бу методларнинг ўзига хослиги шундан иборатки, машғулотлар фақат педагог ва ўқувчиларнинг биргаликдаги фаолияти орқали амалга оширилади. Педагогик технологиянинг асосий негизи, ўқитувчи ва ўқувчининг белгиланган мақсаддан кафолатланган натижага ҳамкорликда эришишдан иборат бўлиб, бунинг асосида ўқувчини мустақил ва мантиқий фикрлашга, ижодий ишлашга ва изланишга, хулоса ва таҳлил қилишга ўргатиш ва йўналтириш ётади.
Педагогик технологиянинг илмий концепцияси таълим мақсадларига эришишнинг фалсафий, психологик, ижтимоий-педагогик ва дидактик асослашларни қамраб олади . Таълим жараёни мазмуни умумий ва аниқ мақсадлар, ўқув материали мазмунидан иборат бўлади. Педагогик технологик жараён таълим жараёнини ташкил этиш, ўқитувчи фаолияти, ўқувчи фаолияти, ўқув жараёнини бошқариш усуллари, ўқув жараёни диагностикасини қамраб олади.
Изчиллик - педагогик технологиянинг мезони, педагогик технологиянинг барча қисмларининг ўзаро боғлиқлиги мантиқийлиги, яхлитлиги, бошқарувчанлиги асосланганлигидир. Педагогик технологиянинг самарадорлик мезони таълим жараёнида олинадиган юксак натижаларни кўзда тутади.
Ўқувчиларга физикадан таълим-тарбия бериш асосида уларни фанга бўлган қизиқишини ошириш, физик тафаккури ва мантиқий фикрлашини ўстиришда янги педагогик технологиялар катта аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назардан, янги педагогик технологиялардан фойдаланиш дарс самарадорлигини оширишда ижобий натижалар беради.
Педагогик технология бир қанча асосларга эга. Булардан энг аҳамиятлилари ижтимоий, фалсафий, методоло-гик, дидактик, педагогик, психологик, физиологик, гигиеник, мафкуравий, ҳуқуқий-меъёрий, иқтисодий, тарихий, назарий, амалий ва бошқа асослар ҳисобланади. Улар билан қисқача танишиб чиқамиз.
Педагогик технологиянинг ижтимоий асоси ҳар бир шахс, жамият ва давлатнинг таълим-тарбия соҳасидаги эҳтиёжларидан келиб чиқади ва шу эҳтиёжларни қондириш-нинг мақсад ва талабларини, ташкилий шакллари ва усул-ларини белгилайди. У шахснинг, жамиятнинг ва давлатнинг ривожланишида асосий омиллардан ҳисобланади.
Педагогик технологиянинг фалсафий асоси унинг мақсадлари ҳамда ташкилий шакл ва усулларининг фалсафий жиҳатдан тўғри йўналишда бўлишини таъминлашга хизмат қилади. Фалсафий оқимлар ва йўналишларнинг ҳар бири таълим-тарбия масалаларига ўзига хос ёндашади. Шу сабаб-дан педагогик технологиянинг фалсафий йўналиши унинг тўғри ёки нотўғрилигини, жамиятнинг маълум мақсадларига мувофиқ ёки зидлигини кўрсатади. Бу педагогик технология-ларга баҳо беришда асосий кўрсаткичлардан ҳисобланади.
Педагогик технологиянинг методологик асоси уни амалга оширишда қандай методларга асосланишини белги-лайди. Инсонларнинг оламни ҳамда ўзларини билишлари турли тарихий даврларда турлича асосларга эга бўлган ва улар ўзига хос методларни келтириб чиқарган. Ҳозир олам ва унинг хусусиятлари ҳақида холис маълумотлар олиш, ҳаққоний билимлар ҳосил қилишнинг илмий методологияси педагогик технологияларнинг методологик асоси ҳисоблана-ди. Методологик асоснинг илмий жиҳатдан тўғри бўлиши педагогик технологиялар учун зарурий шартдир.
Педагогик технологиянинг дидактик асоси унинг таълим-тарбия қоида ва тамойилларига мувофиқлигини белгилайди. Дидактик талаблар таълим-тарбиявий вазифалар-нинг назарий жиҳатдан тўғри бажарилишини таъминлайди.
Педагогик технологиянинг дидактик жиҳатдан тўғри бўлиши унинг юқори самарадорлигининг зарурий шарти ҳисобланади. Бунинг учун замонавий дидактиканинг илмий хулосаларидан ижодий фойдаланиш талаб қилинади.
Педагогик технологиянинг педагогик асоси замона-вий педагогика фанининг илмий хулосаларидан келиб чиқа-ди. Бунда педагогик технологиянинг умумий таркибий тузи-лиши, мазмуни, шакли, усуллари, воситалари, педагогик жараённинг ташкил қилиниши, олиб борилиши, унинг диагностикаси, мониторинги, ўқув-мавзу режалар ва шу кабиларнинг илмий жиҳатдан тўғри бўлишини таъминланади. Педагогик технологиялар ҳозирги педагогика фанининг ривожланишида катта ўрин эгаллаб бормоқда.
Педагогик технологиянинг психологик асоси психо-логия фанининг илмий хулосалари ва тавсиялари билан белгиланади. Улардан таълим-тарбия жараёнида тўғри фойда-ланиш орқалигина кутилган натижага эришиш мумкин. Шу сабали педагогик психология қонунларини тўлиқ ҳисобга олиши талаб қилинади.
Таълимнинг ҳар бир босқичида тегишли ёш психоло-гияси хусусиятларига мослаштирилган педагогик технология-лар қўлланилади. Ҳар бир босқичда тегишли даражадаги билим ва тарбия берилади. Бу масалаларни ўрганиш билан педагогик психология шуғуллунади.
Педагогик технологиянинг физиологик асоси ўқувчи-ларнинг турли ёшдаги физиологик хусусиятларини ҳисобга олишдан ибоарт. Бунда ўғил ва қиз болалар физиологияси-даги фарқлар алоҳида ҳисобга олиниши лозим. Педагогик технология жараёнида физиологик талабларни ҳисобга олиш соғлом авлодни вояга етказишнинг зарурий шарти ҳисоблана-ди.
Педагогик технологиянинг гигиеник асоси таълим-тарбия жараёнида саломатликни сақлаш талабларига риоя қилишдан иборат. Бунда турли зарарли ва ортиқча таъсир-ларни бартараф қилиш, ўқув шароити: ёритилганлик, ҳарорат, ҳавонинг тозалиги, ўқувчининг ва ўқитувчининг иш ўрни, жиҳозлар, ўқув нагрузкаларининг меъёрлари, дидактик воситаларнинг қулайлиги, сифати ва шу кабилар тиббиёт, физиология, эргономика, экология талабларига, инсонпарвар-лик ва халқпарварлик ғояларига мувофиқ бўлган илмий асосларда белгилаб борилади.
Педагогик технологиянинг мафкуравий асоси унинг миллий истиқлол ғояси ва мафкураси тамойилларини ўзида мужассам этиши ва уларни амалга оширишга йўналтирилган бўлишидан иборат. Бунда баркамол инсонни шакллантириш-да мафкуравий тарбиянинг фидойи, мустақил фикрлай олади-ган, хулқ-атвори билан бошқаларга ибрат бўладиган, билим-ли, маърифатли, ижтимоий фаол инсонни вояга етказишдан иборат асосий вазифаларни амалга ошириб бориши ҳар бир педагогик технология учун долзарб масалалардан ҳисоблана-ди.
Do'stlaringiz bilan baham: |