Физика ўҚитиш методикаси ташкент 2019 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта



Download 6,89 Mb.
bet21/82
Sana31.08.2022
Hajmi6,89 Mb.
#847954
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   82
Bog'liq
ФЎМ маъруза матни

§-7. Кимё ўқитишда ўқув кўргазмали қўлланмалардан фойдаланиш. Ўқитишнинг кўргазмалилик асосида оғзаки баён этиш методлари

Ўқитишнинг кўргазмали оғзаки баён этиш методлари ўқитувчининг нутқи билан ўқув жараёнида кўргазмалиликнинг турли воситаларидан фойдаланиб дарс ўтишни кўзда тутади. Ўқитиш методлари дидактик воситаларига маълум талаблар қўяди. Масалан, намойиш қилинадиган эксперимент ва натурал объектлар (масалан, реактивлар) моддаларнинг хоссаларини ва кимёвий реакциянинг ташқи аломатини ўрганишга катта ёрдам беради. Моделлар, чизмалар, графиклар, шунингдек, модданинг формуласи ва жараёнларни ифодоловчи тенгламаларни тузиш, жараёнларнинг моҳиятини тушунишга, моддаларнинг таркиби ва тузилишини ўрганишга, кузатилган ҳодисаларни назарий асослашга ёрдам беради.


Мавзу бўйича комплекс жиҳозлашни амалга ошириш дидактик бирликнинг кўринишини ифода этади. Унинг моҳияти шундан иборатки, ўқитишнинг турли масалаларини ҳал қилиш учун бир дарснинг ўзида кўп вазифаларни бажарувчи ва бир-бирини тўлдирувчи турли кўргазмали воситалар ишлатилади. Масалан, намойиш қилинадиган асбоб жуда кичик бўлса ва узоқдан ёмон кўринса, ўқитувчи асбобонинг қурилмасини доскага чизиб кўрсатиши ёки магнит аппликацияси ёрдамида тайёрланган чизмани кўрсатиш мумкин. Мураккаб жараёнларни тушунтиришда жараёнларнинг динамик моделини мультипликация қилиб, компьютер ва видиоглаз ёрдамида катта экранда намойиш қилиб кўрсатилади.
Кўргазма воситаларини ўқитувчининг сўзи билан тушунтирилишига катта эътибор қаратилиши керак. Ўқитувчининг шарҳисиз кўрсатилган тажриба фақат фойдали бўлмасдан зарар келтириши ҳам мумкин. Масалан, рухнинг хлорид кислота билан ўзаро таъсирини намойиш қилишда ўқувчиларда водород кислотадан ажралиб чиқмасдан, деган фикр пайдо бўлиш мумкин, балки рухдан ажралади. Кўп учрайдиган хатоликнинг мисоли сифатида эритманинг муҳитини аниқлашнинг моҳиятини тушунтирмай, тажриба ўтказилганда кўпчилик ўқувчилар индикаторнинг ранги ўзгармасдан балоки индикатор тушурилган эритманинг ранги ўзгаради, деган фикрга келишлари мумкин. Шунинг учун ўқитувчининг сўзи раҳбарлик қилувчи ва йўналтирувчи вазифани ўтайди.
Демонстрацион экспериментдан ташқарии ўқитувчи ихтиёрида кўргазмалиликнинг жуда кўп воситалари бўлиб, улардан фойдаланинш дарснинг самарадориги ва сифатини оширади. Уларга синф доскаси, макетлар, магнит воситалари, экран қўлланмалари, мавзуга тегишли турли хил плакатлар ва бошқалар киради. Улар кимёвий эксперимент билан биргаликда ёки алоҳида ўқитувчининг изоҳи, тушунтириши билан қулланиши мумкин.
Доскага ёзишни аввалдан режалаштириш керак. Доскадаги ёзувларни шундай кетма-кетликда ёзиш керакки, унда дарсга тегишли бошқа материаллар ўз аксини топиши ва дарс охиригача сақланиши керак. Бундай ҳолатда ўқувчилар тушунмай қолган жойларини ўқитувчи қайта тушунтириш имкониятига эга бўлади. Ўқитувчи ўқувчиларнинг доскага ёзишларни ҳам назорат қилиши керак. Уларнинг ёзув ҳам тиниқ, ҳам тартибли бўлиши талаб этилади. Кимёвий формулаларни келтириб чиқариш, моддаларнинг олиниши ва кимёвий хоссалари реакция тенгламаларини тартибли ва тўлиқ доскага ёзиб бориш керак бўлган ҳолда доскадан фойдаланиш бошқа кўргазма воситалардан афзал ҳисобланади. Дарсда тоза доскадан фойдаланиш керак.
Турли дидактик мақсадларда қўлланиладиган диаграммалар, моддаларни ишлаб чиқаришни ифодаловчи плакатлар, кристал панжаралар моделлари, жадваллар ва плакатларнинг афзаллиги шундан иборатки, уларни ҳамма вақт ўқувчиларга қўрсатиш мумкин. Улардан дарснинг ҳар қандай дидактик босқичида, яъни материални ўрганишда, дарсни мустаҳкамлашда, билимларни назорат қилишда фойдаланиш мумкин.
Кейинги вақтларда кўргазмалиликнинг муҳим воситалари бўлган экран қўлланмалари фаол ишлатилмоқда. Улар қуйидаги техник воситаларни намойиш қилиш учун ишлатилади: киноаппарат, диапроектор, эпипроектор, грофопректор, видеомагнитафон, телевизор ва бошқалар. Техник воситалари ўз-ўзича ўқитиш хоссаларига эга бўлмайди, лекин уларсиз экран қўлланмаларини ишлатиб бўлмайди. Экран қўлланмалари билан жараёнларни тасвирларини кўришлари натижасида ўқувчиларнинг билимларни ўзлаштирилиши ошади.
Мустақиллик йилларида ўқув дарслари компьютерлар билан таъминланганлиги учун ўқитишда компьютер дарсларидан фойдаланиш дарс унумдорлигининг ошишида муҳим воситага айланмоқда.
Кўргазмали – амалий сўзлаб бериш методи асосида ўқувчиларнинг амалий фаолияти ётади. Уларни ўқитувчининг жонли сўзисиз амалга ошириб бўлмайди. Ўқувчиларнинг амалий фаолияти уларнинг мустақил ишлашларида юзага чиқади.
Мустақил иш. Мутақил ишлар коллектив, гуруҳ ва индивидуал иш шаклларида амалга оширилади. Мустақил ишларга ўқувчилар эксперименти (лаборатория тажрибалари, амалий машғулотлар), кимёвий масалалар ечиш, турли машқлар бажариш, дарслик ўқув қўлланмалари билан ишлаш, ижобий топшириқлар (бирор моддани олиш қурилмаларини ясаш, плакат ва жадваллар чизиш, кристалл панжара моделларини тузиш, реферат ёзиш) киради.
Мустақил иш янги билимлар, кўникма, малакалар ва фан методларини эгаллашнинг энг муқобил йўли ҳисобланди.
Мустақил ишлаш ўқитиш жараёнининг асоси бўлиб, таълим тарбия бериш, ўқувчиларни ривожлантириш функцияларини бажаради. Мустақил ишнинг таълим берувчи функцияси кимё фанининг қуйидаги методларини эаллашда амалга ошади: экспериментал кўникмалар, дарслик билан ишлаш кўникмаси, ҳисоблашлар олиб бориш, кимё тилидан фойдаланиш ва бошқалар. Мустақил иш меҳнатсеварлик, қийинчиликларни енгиб ўтиш, ўртоқлик ўзаро ёрдами, ўз кучига ишониш каби тарбия элементларини ўқувчиларда шакллантиради. Ривожлантирувчи функцияси ўқувчиларда мустақил ишлашнинг ривожланиб боришида, интеллектуал кўникмалар (ўзини назорат қилиш, асосийларини ажрата билиш, кузатувчанлик) ҳосил бўлишида намоён бўлади.
Мустақил иш жамоа, гуруҳ, индивидуал ҳолда ишлаш ташкилий шаклларида амалга оширилади. Масалан, синфдаги ҳар бир ўқувчи ўқитувчидан аниқ топшириқ олади. (индивидуал ишлаш). Топшириқларни ўқитувчи иштирокида синфда муҳокама қилинади (коллектив шакл). Мустақил ишлар ўқувчи гуруҳларига ёки синфда ҳам берилиши мумкин. Ҳар бир ўқувчи ўз вазифасини бажаради, умумий натижалар синфга тегишли ҳисобланади.
Илғор педагогик технологиялар асосида ўқувчиларнинг мустақил ишини амалга ошириш муҳим аҳамият касб этмоқда



Download 6,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish