89
256-265]. Хусусан, бу ҳақда у қуйидагиларни ёзади: «Ибора
мустақил туркумларга мансуб биттадан ортиқ сўздан
таркиб топ-
ган бир бутун семантик ҳамда грамматик бирлик сифатида гавда-
ланади. Ибора луғавий маъно англатиш учун хизмат қилади.
Шунга кўра, у луғавий бирлик ҳисобланади ва шу жиҳатдан
сўз билан бир қаторга қўйилади. Масалан:
кўнглидан ўтказди ибо-
раси
ўйламоқ сўзини англатган маънони билдиради. Бу ибораларда
биттадан ортиқ сўз ўз маъно мустақиллигини йўқотган ҳолда бир
умумий маъно марказига бўйсунади».
Маълумки, фразеологизмларнинг семантик структураси фра-
зеологик маъно (маънолар) ва қўшимча оттенкалардан иборат
бўлади.
Белги ҳаракат кабилар ҳақида фразеологизм ифодалайдиган
маълумот фразеологик маъно дейилади.
- Охирида “Раъно, негадир кўнглим ғаш, ўзингни эхтиёт қил,
биласанку сени жонимдан яхши кўраман”, деди (Ў.Ҳ.)
Жавобсиз севгига қарши курашда шеър ёрдам беришини сез-
ган изчил бу топшириғини жон деб қабул қилди (П.Қ. Уч илдиз).
Биринчи мисолдаги фразеологизм белгини, иккинчи мисолда-
гиси эса ҳаракатни билдиради.
Фразеологизмлар сўзлар каби яхлит бир маъно ифодаласа-да,
лекин фразеологик маъно кўп жиҳатдан лексик маънодан фарқ
қилади.
Шу сабабли фразеологизмлар сўзларга синоним бўлган
ҳолларда ҳам фразеологик маъно билан лексик маъно бир-бирига
тенг бўлмайди.
Масалан,
ўтакетган – учига чиққан, беқиёш (жуда) –
ер билан
осмонча, албатта – турган гап, ҳеч қачон – икки дунёда.
Умуман, фразеологик маънонинг ҳажми лексик маънонинг
ҳажмига
нисбатан кенг, мураккаб бўлади. Кўпгина фразеологизм-
ларнинг маъносида сўзнинг маъносида йўқ компонент бўлади. Ма-
салан,
ёқасини ушламоқ, бошида ёнғоқ чақмоқ, ер-у кўкка ишон-
маслик оддийгина ҳайрон бўлиш, эъзозлаш, ардоқлаш эмас, балки
ортиқ даражада ҳайрон бўлиш, ниҳоят даражада ҳайрон бўлиш,
ниҳоят даражада азоблаш, ўта даражада ардоқлашдир.
90
Демак, бу фразеологизмлар маъносида “ўта даражада” компо-
ненти бор.
Жуда кўп фразеологизмлар билдирадиган маъноларни бир сўз
билан ифодалаб бўлмайди:
Масалан,
Қилдан қийиқ топиб, жанжал чиқарарди. (С.А.)
Лекин чол гапиришга шошилмас…кўзларини юмганча чуқур ўйга
чўмди. (О.Ёқубов)
Келтирилган фактлар, фразеологизмлар гарчи сўзлар каби ях-
лит маъно ифодаласа-да лекин фразеологик маъно билан лексик
маънонинг табиати бир хил эмаслигини кўрсатади.
Фразеологизмлар семантик жиҳатдан сўзлардан фарқли белги
– ҳусусиятларга эга бўлганликлари учун ҳам тилда пайдо бўлган
ва яшаб келади.
Фразеологизмлар бирдан ортиқ сўздан
таркиб топишини
кўрдик. Лекин фразеологизмлар таркибидаги сўзларнинг лексик –
грамматик имкониятлари уларнинг тўгри маънолари асосида бири-
кишидан ҳосил бўлмайди. Шунинг учун ҳам фразеологизмларнинг
маъноси унинг компонентлари (таркибидаги сўзлар)нинг тўгри
маъноси умумлашмасидан иборат бўлмайди. Масалан,
қўйнига қўл
солмоқ, тарвузи қўлтиғидан тушмоқ каби фразеологизмларнинг
маъноси таркибидаги сўзлар маъноларидан келиб чиқмайди. Чунки
фразеологизмлар сўз бирикмаси таркибидаги бирор сўзни ё бутун
бирикмани маълум бир образ асосида кўчма маънода қўллаш йўли
билан ҳосил бўлади, унинг маъноси ҳам шу ёл билан юзага келади.
Масалан,
Яхши одам ошини ер, ёмон одам бошини ер. (Мақол)
Фразеологизмнинг маъноси таркибидаги сўзнинг кўчма
маънода қўлланиши натижасида юзага келган бўлса, фразеологик
маънони фразеологизм компонентлари маъноларидан келтириб
чиқариш мумкин бўлади. Бу типдаги фразеологизмларга мисол
сифатида
ақлини емоқ, кўзини бўямоқ, кўнглида кири йўқ, кўнгли
тоза, бошига етмоқ, йўлдан урмоқ кабиларни кўрсатиш мимкин.
Фразеологизмлар юқоридагидек компонентларнинг кўчма
маънода қўлланилиши асосида, шунгдек, бошқа йўллар билан ҳам
пайдо бўлиши мумкин. Бундай фразеологизмлар маъносини тарки-
бидаги сўзлар маънолари умумлашмасидан келтириб чиқариб
бўлмайди. Масалан, баъзи фразеологизмлар ифодалайдиган маъно
91
сўз бирикмаси билдирадиган белги ҳаракатдан мантиқан
келиб
чиқади.
Масалан,
Нима бу ҳадеб тутун қайтаради, арпасини биров
хом ўрибдими (А.Қ). Арпани хом ўриш зарар (ёмонлик) экани аниқ.
Шу сабабли
арпани хом ўрмоқ фразеологизмларнинг “
ёмонлик
қилмоқ” маъноси асосини сезиш қийин эмас.
Иборанинг семантик таркиби икки ҳодисани – фразеологик
маъно ва қўшимча оттенкани қамраб олади.
Фразеологизмларнинг ниманидир номлаши, ифодалаши, яъни
белги, ҳаракат кабилар ҳақидаги
маълумоти фразеологик маъно
дейилади. Масалан,
аммамнинг бузоғи ибораси
“лапашанг, ландо-
вур” маъносини ифодалаб белгини,
боши осмонга етди ибораси
“хурсанд бўлмоқ” маъносини англатиб ҳаракатни билдиради:
Бектемирдан кўнглим тўқ, - деди Али тажанг - калласи иш-
лайди. Аммо Сафар чўтир-у ҳам қўрқоқ, ҳам аммамнинг бузоғи
(Ойбек).
Ўз кишиларни танимаган қизиқ. Ё‘қлаб келибсан бошим
осмонга етди (А. Мухтор).
Фразеологик бирликда иборадан яхлитлигича англашиладиган
маъно билан таркибидаги сўзлар англатадиган
лексик маънолар
орасидаги муносабат турлича бўлади.
Айрим
ибораларда
иборанинг
маъноси
таркибидаги
сўзларнинг маъносига боғлиқ бўлади. Иборанинг маъносини унинг
таркибидаги сўзларга хос лексик маънолар қисман бўлса-да,
ҳисобга олинади. Бундай иборалар фразеологик бирлашмалар деб
юритилади. Иборанинг яхлит маъноси таркибидаги сўзларнинг
ўзига хос маънолари ҳам сезилиб тургани сабабли бундай ибора-
ларнинг маъноси кўп қиррали, бой бўлади. Масалан,
Тўйдан илга-
Do'stlaringiz bilan baham: