Комплекс ўқув машқлар қандай ташкил қилинади ва ўтказилади?
Машққа тайёргарлик кўриш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
1. Дастлабки маълумотларни аниқлаш (аниқлик киритиш):
мавзу, мақсадлар, босқичлар, ўқув саволлари, машқлар ўтказилиш вақти ва давомийлиги;
тадқиқот саволлари;
раҳбарият, воситачилар ва тингловчилар таркиби, уларни машғулотларга жалб қилишнинг кетма-кетлиги ва вақти;
ўқув майдонини танлаш;
машқ бажариладиган тезкор-тактик ҳолат;
моддий-техник таъминот бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларга аниқлик киритиш.
2. Машқ ҳужжатларини ишлаб чиқиш:
ташкилий кўрсатмалар (буйруқ);
машқларга тайёргарлик кўриш календарь режаси;
машқ ўтказиш режаси;
машқ ўтказиш графиги;
объект барқарорлигини ўрганиш бўйича тадқиқот режаси;
моддий-техник режалар (тиббий таъминот, алоқани ташкил этиш, тақлид, комендантлик хизмати);
ўринбосарлар, машқ раҳбари ёрдамчилари ва воситачиларнинг шахсий режалари;
хавфсизлик чоралари бўйича йўриқномалар;
ўқув машқи учун топшириқ.
3. Ўқув майдонини тайёрлаш:
ўқув шаҳарчасини (ўқув майдонини) тайёрлаш;
ҳаракат йўналишиларини тайёрлаш;
тақлид майдонини тайёрлаш;
белги ва кўрсаткичларни тайёрлаш;
алоқани ташкил этиш;
машқ тугагандан сўнг йиғилиш майдони тайёрлаш;
амалий ишларни бажаришда хавфсизликни таъминлаш бўйича тадбирларни амалга ошириш.
4. Машқ раҳбарини тайёрлаш:
машғулотни тайёрлаш ва ўтказиш бўйича раҳбарларнинг кўрсатмаларини, қўлланмалар, тавсияномалар, йўриқномалар ва бошқа ҳужжатлар талабларини ўрганиш;
кўрсатма ва услубий шаклдаги машғулотлар, маърузалар, семинарлар, гуруҳ машғулотлари;
штаб машғулотларида, ўқув-услубий йиғилишларда иштирок этиш.
5. Машғулот иштирокчиларини тайёрлаш: раҳбарлар таркибини тайёрлаш:
йўриқнома шаклидаги ва услубий дарслар;
штаб машғулотларида, ўқув-услубий йиғилишларда иштирок этиш;
ходимлар билан махсус-тактик машқлар олиб бориш:
тузилмаларни шахсий таркиб ва керакли жиҳозлар билан таъминлаш;
маълум меъёрларни ишлаб чиқиш бўйича амалий машғулотлар ўтказиш;
тавсиялар, қўлланмалар, йўриқномалар, эслатмаларни ўрганиш;
ходимларни хабардор қилиш ва йиғиш бўйича машғулотлар ўтказиш;
хавфсизлик чоралари бўйича кўрсатмалар ва йўриқномларни ўрганиш;
ҳимоя воситалари, ускуналар ва мол-мулкни тайёр ҳолга келтириш.
Комплекс ўқув машқини ўтказиш. Мавзу, кўлам, таълим мақсадларига, ажратилган вақтга қараб, комплекс ўқув машқлари босқичма-босқич амалга оширилади.
Раҳбарлар таркибининг барча қарорлари машғулот раҳбари томонидан эшитилгандан сўнг тасдиқланади. Хизматлар бошлиқлари ва тузилмалар раҳбарлари - ўринбосарлар ва раҳбар ёрдамчилари қарорлари.
Комплекс ўқув машқлари давомида асосий эътибор ишни тўғри ташкил этишга, шунингдек, амалий ҳаракатларни бажариш учун тузилмалар имкониятларидан самарали, тўлиқ фойдаланишга қаратилади. Машқларнинг асосий вазифаси фавқулодда вазиятларда берилган вазифаларни тўғри ва аниқ бажариш учун кўникмаларни ривожлантиришдан иборат.
Машқлар давомида раҳбардан талаб қилинадиган нарса асосий масалалар ҳал қилинаётган жойларни топиш ҳисобланади. Машқ раҳбарнинг буйруғи билан машғулот саволларида кўзда тутилган барча амалий ҳаракатлар бажариб бўлингандан сўнг якунланади.
Барча ўқув саволлари бажариб бўлингандан сўнг, машғулотлар раҳбари томонидан машқ муҳокамаси ўтказилади. Муҳокама машғулот раҳбарининг ўринбосарлари ва ёрдамчилари, раҳбарият штаби ва воситачилар иштирокида амалга оширилади. Машқ раҳбарининг кўрсатмасига биноан муҳокамада ўрганувчилар ҳам иштирок этиши мумкин.
Муҳокама пайтида машқлар мавзуси, мақсади, иштирокчилар таркиби, бирламчи вазият кўрсатилади, сўнгра машғулот босқичлари бўйича тингловчиларнинг ҳаракатлари таҳлил қилинади.
Таҳлил давомида машқ раҳбари қуйидаги саволларни кўриб чиқади:
- тингловчиларнинг ҳаракатлари;
- вазиятдан келиб чиқиб қабул қилинган қарорлар;
- қўйилган вазифалар ва уларни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалий амалга ошириш;
- ИОнинг барқарорлигини ошириш масалаларини ҳал қилиш.
Таҳлил охирида машқ раҳбари мақсадга эришиш даражасини аниқлайди, раҳбарият, штаб, хизматлар, тузилмалар ҳаракатларини баҳолайди, камчиликларни бартараф этиш бўйича вазифалар қўяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |