Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш соҳасидаги давлат сиёсати қандай шаклланади?


Техноген фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш учун қандай чоралар кўрилади?



Download 150,1 Kb.
bet13/60
Sana25.02.2022
Hajmi150,1 Kb.
#298540
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   60
Bog'liq
Имтихон саволлари 2021

13. Техноген фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш учун қандай чоралар кўрилади?

Техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари
1. Фавқулодда вазиятлар мониторинги ва башорати
Мониторинг ва башоратлашнинг моҳияти кузатиш, назорат қилиш ва техноген хавфларни, барқарорликка таъсир қилувчи ташқи омиллар(террористик ҳаракатлар, қуролли тўқнашувлар ва ҳак.)ни олдиндан кўра билишдан иборат.
Мониторинг ва прогноз қуйидаги йўналишларда олиб борилиши лозим:
Бинолар, қурилмалар ва хавфли объектларнинг хавфсизлик ҳолатини мониторинг қилиш.
Мониторинг ва башоратлаш тизимининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

  • техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар манбалари ҳақида маълумотларни тезкор йиғиш ва қайта ишлаш;

  • фавқулодда вазиятлар, уларнинг башорати, ривожланиш характери, оқибатлари бўйича маъулмотлар базасини яратиш. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини юмшатиш бўйича олдиндан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

  • аҳолини, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қучли таъсир этувчи заҳарли моддалар, заҳарловчи ва радиоактив моддалардан муҳофаза қилиш бўйича шошилинч тадбирларни кўриш;

Ушбу тадбирларнинг барчаси мувофиқлаштирилиши лозим. Бунда хавфни баҳолаш мониторинг ва башоратлашга, ҳудуднинг хавфсизлик паспортига ҳамда саноат объектининг хавфсизлик декларациясига асосланган ҳолда олиб борилади;
Башорат қилинаётган ёки содир бўлган фавқулодда вазиятдан келиб чиқиб фавқулодда вазиятларни мониторинг қилиш ёки башоратлаш тизими кундалик фаолият, юқори тайёргарлик ва фавқулодда вазият режимида фаолият юритиши мумкин
2. Техноген хавфсизлик нуқтаи назаридан ишлаб чиқариш воситаларини тўғри жойлаштириш;
Тўғри жойлаштириш деганда ишлаб чиқариш воситаларини маълум бир ҳудудда шундай жойлаштириш кўзда тутиладики, бунда улардан ҳар хил шароитларда ҳам самарали фойдаланиш имкони мавжуд бўлади ва бундай шароитда табиий фалокатлар, ишлаб чиқариш авариялари ва ҳалокатлар, замонавий жанговор қуроллар таъсирида содир бўладиган вайроналиклар оқибатида келиб чиқадиган йўқотишлар минимал миқдорда бўлади.
Ишлаб чиқариш воситаларини тўғри жойлаштиришга меъёрий ҳужжатлар талабларидан келиб чиқиб махсус тадбирларни бажариш орқали эришилади:

  • иқтисодиёт ривожининг умумий принципларига амал қилиш;

  • ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришда ҳар хил омил, шарт-шароит ва хусусиятларни ҳисобга олиш.

Ишлаб чиқариш кучларини тўғри жойлаштиришга қуйидаги объектив омиллар таъсир кўрсатади:

  • ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва тақсимлаш учун сарфланадиган энергия, сув, хом-ашё билан боғлиқ омиллар;

  • ҳар хил ҳудудларда демографик кўрсаткичларнинг ҳар хиллиги, бир хил тақсимланмаганлиги сабабли ишчи кучи билан боғлиқ омиллар;

  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериши мумкин бўлган ҳудудларнинг камайиши билан боғлиқ омиллар;

  • ишлаб чиқариш ва истеъмолчига етказиб бериш жараёнида ташишда транспорт бидан боғлиқ ҳамда маҳсулот таннархи билан боғлиқ омиллар.

3. Ишлаб чиқариш жараёнларининг технологик хавфсизлигини ошириш, жиҳозларнинг ишончлилигини ошириш йўли билан техноген авария ва ҳалокатларнинг олдини олиш.
Технологик жараёнлар сифатини оширишга бўлган талаблар жуда хилма-хил бўлишага қарамасдан баъзи умумий талаблар мавжуд. Ушбу талабларни амалга ошириш хавфсизликни таъминлашга хизмат қилади.
Бундай талабларга қуйидагилар киради:

  • ишчиларнинг заҳарли, материаллар, моддалар, чиқиндилар ва бошқаларга яқин бўлмасликларини таъминлаш;

  • ишлаб чиқаришдаги зарарли жараёнларни зарарсиз жараёнларга алмаштириш;

  • ишлаб чиқариш жараёнларини комплекс автоматлаштириш ва механизациялаш;

  • технологик жараёнларни бошқаришда масофадан бошқаришни жорий қилиш;

  • жиҳозларнинг герметиклигини таъминлаш;

  • даврий жараёнлардан узлуксиз жараёнга ўтиш;

  • технологик жараёнларда ишчи ва хизматчиларни муҳофазаловчи ҳамда авриялар содир бўлишининг олдини олувчи бошқариш ва назорат қилиш тизимини қўллаш;

  • ишчи-хизматчиларни муҳофазаловчи жамоавий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш;

  • ишлаб чиқариш чиқиндиларини зарарсизлантириш ва йўқотиш;

  • технологик жараёнларнинг ёнғин портлаш хавфсизлигини таъминлаш.

4. Фавқулодда вазиятлар манбаларини бартараф этиш, оқибатларини юмшатиш, аҳоли ва моддий воситаларни муҳофаза қилишга қаратилган муҳандислик-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Аҳоли муҳофазасини таъминлаш учун муҳандислик-техник характерга эга бўлган кўплаб тадбирларни амалга ошириш лозим.
5. Саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш.
Техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган самарали тадбирлардан бири саноат хавфсизлиги декларацияси ҳисобланади. Декларациянинг асосий вазифаси ИОи раҳбарларига эксплуатация қилинаётган объектнинг хавфли томонларига баҳо бериш бўйича вазифаларни юклаш, шунингдек, авариялар юзага келишининг олдини олиш бўйича олиб борилиши лозим бўлган тадбирларни ҳисобга олиш ҳисобланади.
Хавфсизлик декларацияси назорат органларига объектдан фойдаланишга лицензия олиш учун ҳамда ўз-ўзини бошқарув органларига бажарилган ишлар бўйича маълумот бериш учун тақдим этиладиган ҳужжатлардан бири ҳисобланади. Шундай қилиб, декларация хавфли ишлаб чиқариш объектлари раҳбарларига хавфсизликка доир вазифа юклайди.
6. Хавфли ишлаб чиқариш объектлари фаолиятини лицензиялаш.
Хавфли саноат объектларида содир бўлиши мумкин бўлган авариялардан аҳоли хавфсизлиги ва атроф муҳит муҳофазасини таъминлаш йўлларидан бири хавфли ишлаб чиқариш объектларининг фаолиятини лицензиялаш ҳисобланади.
Лицензия – юридик ёки тадбиркорлик фаолиятини олиб борувчи шахсга лицензияловчи ташкилот томонидан аниқ бир фаолиятни амалга ошириш жараёнида лицензияда кўрсатилган талаб ва шартларга амал қилган ҳолда фаолият олиб боришга рухсат берувчи махсус рухсатнома.
7. Хавфли ишлаб чиқариш объектини эксплуатация қилиш жараёнида етказилган зарарни суғурталаш.
Суғурталаш бу молиявий қайта тақсимлашнинг алоҳида тури бўлиб, у кўзда тутилмаган ҳолатлар сабабли юзага келган талафотларни қоплашга йўналтирилган махсус маблағлар заҳирасини ташкил этишга асосланади. Суғурталаш турларидан бири хавфли ишлаб чиқариш объектларида юзага келадиган авариялар (ҳалокатлар) оқибатида инсонлар ҳаёти ва саломатлигига, мулкига ва атроф муҳитга етказиладиган зарарни суғурталаш ҳисобланади.
Суғурталашнинг мақсади хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ИОнинг мулкий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда бундай ишлаб чиқариш объектларида юзага келадиган авариялар (ҳалокатлар) оқибатида инсонлар ҳаёти ва саломатлигига, мулкига ва атроф-муҳитга етказиладиган зарарни қоплашда иқтисодий механизмлардан фойдаланиш орқали хавфсизлик даражасини ошириш ҳисобланади.
8. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш соҳасида давлат экспертизасини ўтказиш;
ЎзРнинг “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига асосан (8-модда) ФВВ ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектлар лойиҳаларини давлат экспертизасидан ўтказишда иштирок этади. Шундай қилиб, фавқулодда вазиятларга сабаб бўлувчи ёки аҳолини аҳолининг муҳофазасини таъминлашга таъсир кўрсатадиган объектлар экспертизадан ўтказилиши лозим.
9. Табиий ва техноген хавфсизлик масалаларида давлат назоратини олиб бориш.
10. Аҳолини улар яшаб турган ҳудуддаги табиий ва техноген хавфлар ҳақида хабардор қилиш.
11. Аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланишга тайёрлаш.

Download 150,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish