Гидротехник ҳалокатлар ва авариялар:
сув омборларида, дарё ва каналлардаги бузилишлар, баланд тоғлардаги кўллардан сув уриб кетиши натижасида вужудга келган ҳамда сув босган ҳудудларда одамлар ўлимига, саноат ва қишлоқ ҳўжалиги объектлари ишининг, аҳоли ҳаёт фаолиятининг бузилишига олиб келган ва шошилинч кўчириш тадбирларини талаб қиладиган ҳалокатли сув босишлари.
12. Техноген фавқулодда вазиятлар билан боғлиқ қандай муаммолар мавжуд?
Техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар билан боғлиқ муаммолар
Техноген хусусиятли фавқулодда вазият ва хавфларнинг келиб чиқиш омиллари:
- объектга модда, энергия ва/ёки информациянинг белгиланган максимал чегарадан ортиқ даража таъсир кўрсатиши натижасида объектнинг (шахс, жамият, давлат, тизимнинг) барқарор бўлмаган ҳолатга келиши (бундай ҳолат хавфларнинг олдини олиш, оқибатларини камайтириш имкониятини сусайтиради);
- энергия сарфининг ортиши, табиат ва инсон учун хавфли бўлган янги материал ва технологияларнинг жорий этилиши;
- жиҳозларнинг эскириши, такомиллашмаганлиги, технологик ва меҳнат интизомининг пасайиши;
- ишлаб чиқариш ва энергетика чиқиндиларининг, шу жумладан кимёвий ва радиоактив чиқиндиларнинг тўпланиб қолиши;
- давлат инспекциялари ва назорат органлари томонидан назоратнинг сусайиши;
- ишлаб чиқариш ва турмушда хавфсизлик маданияти юқори бўлган малакали кадрларнинг етишмаслиги;
- фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқиш хавфини, оқибатлари ва миқёсини камайтириш бўйича олиб бориладиган профилактик тадбирларнинг етарли даражада бўлмаслиги;
Ушбу омиллар барча соҳаларда фавқулодда вазиятлар келиб чиқиш хавфини оширади.
Техноген хавфлар юзага келишига сабаб бўладиган асосий сабаблар:
- ижтимоий ва хўжалик инфратузилмалари, хавфли ишлаб чиқариш объектларининг нотўғри жойлаштирилиши;
- ишлаб чиқаришдаги технологик қолоқлик, энергия тежамкор ресурслар ва бошқа такомиллашган, хавфсиз технологияларни жорий этишнинг сустлиги;
- ишлаб чиқариш воситаларининг эскириши (баъзида авария ҳолатигача етиб борган воситаларнинг мавжудлиги);
- хавфли ёки зарарли модда ва материаллардан фойдаланиш ва сақлаш. Уларни ташиш миқдорининг ортиши;
- ишчи-ходимларнинг касбий маҳорати, меҳнат маданиятининг тушиб кетиши, ишлаб чиқариш, лойиҳаш-конструкторлик ва илм соҳасида малакали мутахассисларнинг кетиб қолиши;
- раҳбар ходимларнинг масъулиятсизлиги, ишлаб чиқариш ва технологик интизомнинг тушиб кетиши;
- хавфли объектлар ҳолатининг етарли даражада назорат қилинмаслиги;
- хавфли ва зарарли омилларни назорат қилиш тизимининг ишончсизлиги;
- ишлаб чиқариш, транспорт, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида техника хавфсизлиги даражасининг сустлиги
- техноген хавфлардан суғурталаш бўйича меъёрий-ҳуқуқий базанинг йўқлиги;
- табиатга антропоген таъсир кўрсатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |