Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш соҳасидаги давлат сиёсати қандай шаклланади?


Табиий ФВларнинг олдини олиш қандай амалга оширилади?



Download 150,1 Kb.
bet5/60
Sana25.02.2022
Hajmi150,1 Kb.
#298540
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60
Bog'liq
Имтихон саволлари 2021

Табиий ФВларнинг олдини олиш қандай амалга оширилади?


Табиий хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш. Табиий фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш учун олдиндан ташкилий, муҳандислик-техник ва бошқа чора-тадбирлар амалга оширилади. Бундай чора-тадбирлар мониторинг ва прогнозлаш асосида, айниқса атроф-муҳит мониторинги ва прогнози асосида амалга оширилади.
Фавқулодда вазият юзага келиш эҳтимолини камайтириш учун мониторинг ва прогнозлаш асосида қуйидаги профилактик тадбирлар амалга оширилади:
- муҳандислик-геологик ҳолатдан келиб чиқиб ҳар бир ҳудудни районлаштириш ва ИОни оқилона жойлаштириш. Бунда, ХИО учун жойларни танлаш катта аҳамиятга эга;
- содир бўлиши мумкин бўлган хавфли табиий ҳодисаларнинг олдини олиш (интенсивлигини пасайтириш);
- техник аварияларнинг олдини олиш (ускуналарни техник назорат қилиш, дастлабки таъмирлаш, хизмат кўрсатиш ишларини олиб бориш).
Табиий фавқулодда вазиятларнинг олдини олишнинг яна бир усули – бу табиий ҳодисанинг фавқулодда вазиятга айланиб кетишининг олдини олиш ҳисобланади. Уларга қуйидагилар киради:
- муҳандислик муҳофазаси ёрдамида хавфли табиий ва техноген ҳодисалардан ҳимояланиш;
- табиий ҳодисаларнинг хавфли табиий омилларига барқарорликни ошириш;
- бино ва иншоотларнинг мустаҳкамлигини ошириш;
Хавфли ҳодисанинг фавқулодда вазият кўринишига ўтиш эҳтимолини камайтирувчи комплекс чора-тадюирларни кўриб чиқамиз.
Релеф, гидрологик, геологик шароитлар, тоғ жинсларининг хусусиятлари ва тузилиши, замонавий геодинамик жараёнларнинг ҳолати ва бошқалар каби омилларга асосланиб, ҳудудни геологик муҳандислик районлаштириш ишлари олиб борилади. Бунинг учун ўзлаштиришга яроқли ҳудудлар, хавфли ҳодисалар таъсирига нисбатан барқарор жойлар киритилган харита ишлаб чиқилади. Ушбу харитага қўшимча равишда, ҳудудларнинг сейсмик хавфлилигини кўрсатувчи – микрорайонлаштириш харитасини ҳам тузиш мақсадга мувофиқ. Харитада тоғ жинсларининг ўзига хос геологик, таркибий-тектоник, гидрогеологик, геоморфологик шароитлари ва сейсмодинамик хусусиятлари ҳисобга олинади.
Муҳандислик-геологик районлаштириш ҳар хил комплекслар ва хўжаликларни оқилона жойлаштиришга имкон беради. Ҳудудларни районлаштириш натижасида йиғилган маълумотлар асосида, муҳим объектларни хавфсиз жойларда жойлаштириш тавсия этилади. Хавфсиз ҳудудларда зичлиги юқори бўлган аҳоли турар-жой зоналарини, ёки ҳаёт таъминотида муҳим ўрин тутувчи йирик объектларни (электр станциялари, транспорт тармоғи ва бошқалар), хавфли ҳудудларда эса дам олиш зоналари, парклар ва бошқаларни жойлаштириш мумкин.
Табиий хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш учун содир бўлиши мумкин бўлган хавфли табиий ҳодисаларнинг олдини олиш ёки интенсивлигини (кучини) камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар олиб борилади. Масалан, ёмғир, сел, дўл, қор ва қор кўчкиси каби баъзи табиий ҳодисаларнинг олдини олиш ёки портлатишлар ёрдамида зилзила кучини камайтириш мумкин.
Табиий фавқулодда вазиятларнинг олдини олишнинг яна бир усули – бу аҳоли ва ҳудудларнинг муҳандислик-техник муҳофазасини олиб боришдир. Ушбу чора-тадбирлар хавфли ҳодисаларнинг фавқулодда вазиятларда айланиб кетиш эҳтимолини камайтиришга қаратилган тадбирлардан ҳисобланади.
Муҳандислик муҳофазаси табиий фавқулодда вазиятлар содир бўлиши мумкин бўлган ҳудудларда олиб борилади.
Муҳандислик муҳофазаси деганда муҳандислик иншоотларини қуриш йўли билан табиий ҳодисаларнинг шикастловчи омилларидан муҳофаза қилиш назарда тутилади. Хавфли ҳодисаларнинг шикастловчи омиллари таъсирини камайтириш учун махсус қурилмалар – тўсиқлар қурилади. Бу тўсиқлар шикастловчи таъсирни камайтиришга хизмат қилади.
Баъзида ноқулай ҳудудларни, масалан, тоғ ён бағирлари, юмшоқ тупроқли жойлар, дарё ўзанига нисбатан пастликда жойлашган ҳудудлар ва бошқаларни ўзлаштириш зарурати пайдо бўлади. Муҳандислик-геологик ва сейсмологик районлаштиришни амалга оширишда ушбу ҳудудлар аниқланади. Ноқулай ҳудудларда жойлашган объектлар аниқланганда, профилактика чораларининг муҳим элементларидан бири аҳоли ва ҳудудларнинг муҳандислик-техник муҳофазаси олиб борилади. Муҳандислик-техник тадбирлар аҳолининг ҳам, ҳудуднинг ҳам, объектларнинг ҳам хавфсизлигини таъминлайди.
Сел, тошқин, кўчки, қор кўчкиларининг шикастловчи омилларини муҳофаза тўғонлари, дренаж каналлари, сел омборлари ва бошқа муҳандислик-техник иншоотлар қуриш ёрдамида камайтириш мумкин. Шикастловчи омилларни камайтиришга ёрдам берадиган муҳандислик тадбирларга, шунингдек, ер сатҳини кўтариш, тупроқни зичлаш, дренажлар қуриш орқали ер ости сувларини қочириш ва бошқалар киради.
Муҳандислик-техник муҳофазани тўғри ташкил этиш ёрдамида фавқулодда вазиятларда кузатилиши мумкин бўлган талафотларни (санитар ва моддий) 30-40%га, сейсмик, сел ва кўчки хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда эса 70-80%га камайтириш мумкин. Бироқ, муҳандислик техник тадбирлар катта капитал қўйилмаларни талаб қилади.
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида сейсмиклик даражасининг юқорилиги муҳандислик-техник тадбирлар олиб борилишини тақозо этади. Муҳандислик техник тадбирлар (МТТ) ХИО турар жой бинолари, гидротехника иншоотларининг барқарорлиги ошишига хизмат қилади.
Бугунги кунда зилзилабардош бинолар қуриш, зилзила хавфи юқори бўлган ҳудудлардаги бино ва иншоотларни сейсмик жиҳатдан мустаҳкамлаш мамлакат олдида турган долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.



  1. Download 150,1 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish