Бошқарув органларининг фаолияти фавқулодда вазиятларга қандай мослаштирилади?
Ҳозирги кунда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш соҳасидаги фаолиятни бошқариш хавф назарияси асосида ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши кераклиги тан олинган. Бундай ҳолда, табиий ва техноген хавфларни таҳлил қилиш қуйидагича амалга оширилади.
Содир бўлиши мумкин бўлган авариялар сценарийларини ишлаб чиқиш;
фавқулодда вазиятлар сценарийларидан келиб чиқиб авариялар такрорийлигини баҳолаш;
шикастловчи омиллар зарар етказиши мумкин бўлган ҳудудларини аниқлаш;
мумкин бўлган оқибатларни баҳолаш;
ижтимоий хавфнинг мумкин бўлган оқибатларини аниқлаш;
хавфларнинг аҳоли ва ҳудудлар учун яхлит кўрсаткичларини тузиш;
давлат томонидан кафолатланган хавф кўрсаткичларини аниқлаш.
Бундай таҳлил орқали маълум бир ҳудудда хавфларни бошқаришнинг устувор йўналишлари белгиланади.
Бошқариш жараёнида ижтимоий-иқтисодий нуқтаи назардан аҳоли, жамият ва давлат учун маълум қийматга эга бўлган, юзага келиши мумкин бўлган ҳодисалар (фавқулодда вазиятлар манбалари) ва салбий оқибатлар (фавқулодда вазиятларнинг зарари) билан тўқнаш келинади.
Амалга оширилиши зарур бўлган ҳаракатлар тўғрисидаги қарор хавф даражасини баҳолаш, фавқулодда вазиятлар ҳамда мумкин бўлган талафотлар эҳтимолини бирлаштириш орқали қабул қилинади ва ушбу қоидалар фавқулодда вазиятларни бошқаришнинг моҳияти ҳисобланади.
Фавқулодда вазиятларда бошқарув билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга кўплаб вазирлик ва идоралар, турли даражадаги бошқарув органлари жалб қилинади. Бунда ҳар бир вазирлик ва идора ёки бошқарув органи маълум бир соҳа учун масъул бўлади. Шу муносабат билан табиий ва объектив равишда фавқулодда вазиятлар хавфи тўғрисида бир қатор махсус тушунчаларни шакллантириш зарурати пайдо бўлди. Бу маълум турдаги фавқулодда вазиятларни, хусусан, техноген, табиий, экологик ва ҳоказо фавқулодда вазиятларни, шу жумладан радиацион, кимёвий моддалар билан зарарланишлардан юзага келадиган хавфларни баҳолаш имконини беради.
Қуйида фавқулодда вазиятлар хавфи ҳақидаги бир қатор тушунчалар берилган:
- фавқулодда вазиятлар хавфи – умумий тушунча – маълум бир вақт ичида, маълум бир ҳудудда, маълум бир фавқулодда вазият манбаининг ва унга мос равишда равишда маълум талафотларнинг юзага келиши;
- хавф кўрсаткичи [зарар/вақт] = такрорийлиги [ҳодисалар/вақт] х ўртача зарар [зарар] N ҳодисалар;
- фавқулодда вазиятларнинг индивидуал хавфи - маълум бир вақт оралиғида ва маълум бир маконда муайян турдаги зарарли таъсирларнинг (ўлим, ногиронлик, шикастланиш) пайдо бўлиш эҳтимоли;
- фавқулодда вазиятларнинг ижтимоий хавфи - нохуш ҳодисаларнинг эҳтимоллиги ёки уларнинг юзага келишидаги такрорийлик, бунинг натижасида маълум бир хавф-хатар юзага келганда маълум миқдордаги одамлар шикастланиши мумкин. Ушбу тушунча ҳалокатнинг амалга ошиш кўламини тавсифлайди.
Фавқулодда вазиятларда қабул қилиниши мумкин бўлган хавфлар – бу ечимни қўллашда жамият ва шахслар маълум бир фаолият даври учун мақбул деб ҳисоблайдиган хавфларнинг қийматлари. Уларнинг ҳақиқий аҳамияти субектив бўлиб, давлат, жамият ва шахсий манфаатларга таъсир қилиш даражасига боғлиқ.
- Фавқулодда вазиятларнинг стратегик хавфи - муайян вақт давомида мамлакатнинг асосий миллий ва давлат манфаатларига реал таҳдид соладиган хавфлар.
Фавқулодда вазиятнинг моҳияти ва мазмунини тушуниш учун хавфларнинг энг асосий тушунчалари ва таърифлари келтирилди ва бу фавқулодда вазиятга оид тушунчаларнинг бир қисми холос.
Хатарларни камайтиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юқорида кўрсатилган хавфларни таҳлил қилиш ва баҳолаш асосида амалга оширилади. Хатарларни камайтиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш орқали мавжуд хавфларни бошқариш мумкин. Фақат бунда хавфларни бошқариш масаласига комплекс ёндошиш лоим.
Комплекс ёндашувни таъминлаш учун “Комплекс хавфлар”, “Комплекс хавфсизлик” тушунчалари киритилган бўлиб, улар хавфларни бошқариш мақсадида жорий этилган. Ҳозирги кунда “Комплекс хавфлар” тушунчасининг иккита таърифи мавжуд бўлиб, улар концепциялар талабларига жавоб бермайди, аммо баъзи ишланмалар ва ишларда ҳанузгача қўлланилади.
“Комплекс хавфлар” тушунчаси ўзига фавқулодда вазиятларнинг тегишли индивидуал хавфларини (индивидуал, ижтимоий, моддий, экологик ва бошқалар) қамраб олади ва юзага келиши мумкин бўлган барча фавқулодда вазиятларни ҳар томонлама ҳисобга олади. Аммо илмий ва терминологик нуқтаи назардан ушбу талқинни етарли деб бўлмайди.
“Комплекс хавфлар” концепциясининг иккинчи талқини - бу тегишли салбий ҳодисалар ёки уларнинг бир неча комбинацияси таъсирида (умумлаштирилган, умумий, яхлит) етказилган эҳтимолий зарар тушунчаси ва унинг баҳоланиши. Ушбу тушунчанинг асосий фарқи шундаки унга кўра содир бўлиши мумкин бўлган ФВ натижасида юзага келадиган талафотга комплекс тарзда ёндошилади.
Комплекс хавфларни таҳлил қилиш, баҳолаш ва уларни бошқариш муаммосини ягона кўрсаткичга бирлаштириш мушкул вазифа, чунки биринчидан, одамларнинг нобуд бўлиши билан боғлиқ умумий йўқотишларни ҳам, молиявий бирликлардаги моддий зарарни ҳам, атроф-муҳитга етказилган зарарни ҳам, иккинчидан, улар билан боғлиқ “Хавфсизликни комплекс бошқариш” тушунчасини ҳам битта кўрсаткичга бирлаштириш кийин.
“Хавфсизликни комплекс бошқариш” - бу табиий, техноген, ижтимоий-биологик, ҳарбий ва террорчилик характердаги барча хавф ва таҳдидларда, шунингдек, глобал таҳлика ва таҳдидларда (иқлим ўзгариши, озон қатламининг емирилиши, тупроқ қатламининг емирилиши, экологик ҳалокатлар, демографик инқирозлар ва таҳдидлар, иқтисодий инқироз ва бошқаларда) жамият, одамлар ва ҳудудлар хавфсизлигини ошириш чораларини таҳлил қилиш, баҳолаш ва ишлаб чиқишга комплекс тизимли ёндашув.
Юқорида айтиб ўтилган ёндашув - бу нафақат халқаро, давлатлараро даражада, балки қуйи даражаларда ҳам амалга оширилаётган чораларни, шахс, жамият ва ҳудудларнинг хавфсизлигини оширишни таъминлайдиган комплекс чора-тадбирларни, шу жумладан, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва бошқаларни кенг қамровли таҳлил қилиш, танлаш ва амалга оширишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |