245
2009 йилда нашр этилган Табиий офатлар хавфини камайтиришни
баҳолаш ҳисобтида (Risk and
Poverty in a Changing Climate, UNISDR, 2009)
дунё бўйлаб офатлар сони йилдан-йил ошиб бораётгани келтирилган.
Бунгасабаб сифатида, глобал иқлим ўзгариши натижасида дунёнинг айрим
минтақаларида тез-тез ва кучли экстремал об-ҳаво ҳодисаларини тобора
ортиб бораётгани билан изохланган[6]. Шу билан бирга, аҳоли
сонининг
ортиб бораётгани, айниқса, хавфли минтақаларда иқтисодий ўсиш сурати
кузатилаётгани юзага келадиган талофат турлари ва кўламини ортишиги
сабаб бўлмоқда[7].Сел ҳодисалари ер шарининг фақат тоғли ва тоғ олди
ҳудудларида, тошқин ҳодисалари эса ўз хусусиятига қўра дарё хавзаларининг
турли даражадагиҳудудларида кузатилади[3].
1. Сел оқимлари ватошқин сувларинингюзага келиш омиллари.
Бугунги кунда Ўрта Осиё ва жанубий Қозоғистон ҳудудида 2500 та сел
ўзанларининг борлиги аниқланган ва уларда кейинги 100 йил давомида
6000 дан ортиқ сел кузатилган. Бундан 66% Ўзбекистон ҳудудига ва
Қирғизистон билан чегара зоналарига тўғри келади[3; 18 б.].Ўзбекистоннинг
тоғ ва тоғ олди ҳудудларидаги тошқинларга мойил ҳавзаларнинг
майдони
46 минг км
2
ни ташкил этади. Шунингдек, 1040 катта ва кичик сув
оқимларида тошқин хавфи асосан Тошкент, Жиззах, Фарғона, Андижон,
Наманган, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида мавжуд[7; 198 б.].
Селлар ўзини йўлида учраган кўприклар, йўллар, алоқа
воситалари,
электр тармоқлари тизими, қувурлар, тўғонлар, ГЭС бинолари, қишлоқ
хўжалиги далалари,боғлар ва қишлоқларни бузилишига олиб келади. Сел
ҳаракати зонасида доимий хавф остида аҳолиси кўп бўлган қишлоқлар,
овуллар жойлашган бўлади ва кўп шу сабабли одамларнинг қурбон бўлишига
олиб ҳам келади[3; 8 б.].Масалан, 2022 йилнинг 20 апрель куни Жиззах
вилояти Фориш туманининг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида кузатилган кучли
ёғингарчилик (ёмғир, дўл) оқибатида “Эгизбулоқ”махалласи ҳудудидан оқиб
ўтувчи сойдан,40-45 дақиқа
давом этган, катта миқдорда сел оқими
(150-170 м
3
сек.) келиши натижасида беш кишини бевақт нобуд бўлишига,
177 та хонадонларнинг 256 та қўшимча бинолари, битта умумтаълим мактаби
биноси зарар кўришига сабаб бўлган. Шунингдек, ер усти ўрта босимли газ
қувурининг 4,2 км узунликдаги қисми шикастланишнатижасида 292 та
хонадон табиий газ таъминотидан узилган.Махаллий аҳамиятга эгабўлган
1 км автомобил йўли ва 2 км ички йўллар таъмир талаб ҳолатга келган
6
.
Сел шаклланишига қуйидаги факторлар таъсир қилади: дарё
ҳавзасининг шакли, гидрологик шароитлари, иқлими, микроиқлими, оқим
интенсивлиги, геоморфологик шароитлари (рельеф, рельеф тузилиши), тоғ
этакларини нишаблиги таъсир этади[3; 25-26 б.].Селларнинг юзага
келишининг асосий сабаби ўсимликлар кам бўлган тоғ ва тоғ олди
туманларидаги жалали, ёмғирли ёғинлар, баъзи йилларда кўп ёғган
6
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
246
қорларнинг кучли эриши ҳисобланади [3; 18 б.]. Денгиз сатҳидан
2500÷3000 м юқори бўлган
жойларда, баланд тоғлик ҳавзаларда асосий сел
марказлари ўсимлик ўсиш чегарасидан юқорироқ жойлашади[3; 29 б.].Селлар
кўпинча алоҳида ҳавзаларда пайдо бўлади, лекин кучли фронтал ёғинларда
бир неча ҳавзалардан ташкил топган катта ҳудудларда, бирданига юз
беради.Сел оқимларининг йиғма оқими катта эмас, лекин сув йиғиш
майдонининг катта нишабликларида сел тошқинлариқисқа вақтда дарё
нормал сув сарфига нисбатан 10 баравар ортиқ бўлган ҳолда ўтади [3; 18 б.].
Сел пайдо бўладиган сув ҳавзалари - сел ҳавзалари дейилади. Нок шаклидаги
сел ҳавзаси энг кенг тарқалган сел ҳавзаларидан ҳисобланади. Бошқа
шакллар ҳам (тўғри тўртбурчак, тухумсимон, тескари нок) тез-тез учрайди.
Кўрсатилган
шакллар
турлари
сув
ҳавзаси
гидрографияси
ва
геоморфологияси билан аниқланади [1; 55 б.]. Геоморфология,
геология,
гидрография ва бошқа омиллар таъсирида сел ҳавзаларининг жойлашуви ва
асосий зоналар ўлчамлари турлича бўлади. Селҳавзасининг классик тури –
қуйидаги учта геоморфологик зоналардан иборат:
I – сел таркибини сув ва қаттиқ моддалар билан озиқлантирувчи ёки сел
шакилланадиган зона;II – сел оқимларини ҳаракат этиш зонаси ёки сел
ўтказувчи (транзит) зона; III –таркибидаги қаттиқ моддаларни сақловчи
чўкиш (ўтириш) зонаси (1.расм).
Тоғ дарёси кўлга, денгизга ёки иккинчи бир дарёга қўшиладиган жойи
унинг қуйилиши дейилади. Қурғоқчил ҳудудларда эса тоғ дарёлари баъзан
қуйилиш қисмига етиб бормайди. Бунда дарё сувининг катта қисми
буғланишга, ўзан тубига шимилишга ва асосан суғоришга сарф бўлади.
Ўлкамиздаги кўпгина дарёлар (Мурғоб, Тажан, Зарафшон, Қашқадарё)ни
бунга мисол қилиб келтириш мумкин[2; 10 б.].
1-расм. Дарёнинг гидрографик тузилмаси ва унда юзага келадиган
сел оқимининг зоналари.
I
II
II
I