Ибн Сино фалсафа, математика, физика, астрономия, кимё ва бошқа соҳаларда кўплаб ишларни қолдирди. Аммо тиббиёт ва доришунослик соҳасида, биринчи навбатда, дунёга машҳур "Тиб қонунлари" уларнинг энг сараси ҳисобланади. Кўп асрлар (600 йил) мобайнида бу - Ибн Сино фалсафа, математика, физика, астрономия, кимё ва бошқа соҳаларда кўплаб ишларни қолдирди. Аммо тиббиёт ва доришунослик соҳасида, биринчи навбатда, дунёга машҳур "Тиб қонунлари" уларнинг энг сараси ҳисобланади. Кўп асрлар (600 йил) мобайнида бу
• асарнинг араб, форс, турк тилларида Шарқ мамлакатларида, лотин тилида барча Ғарбий европа университетларида тиббиётни ўрганишда мажбурий қўлланма бўлиб хизмат қилган. “Тиб қонунлари”нинг лотин тилидаги энг ишончли таржимаси Племпийга тегишли бўлиб, у 1658 йилда Львовда нашр этилган. "Тиб қонунлари" 1019-1020 йилларда ёзилган. Унда Ибн Сино 20 йил давомида тўпланган ва тизимланган барча маълумотлар акс эттирилган. "Тиб қонунлари" бешта китобдан иборат бўлиб, анатомия, физиология, патология, терапия, жарроҳлик, гигиена, овқатланиш масалаларини ўз ичига қамраб олади. - "Тиб қонунлари" 1019-1020 йилларда ёзилган. Унда Ибн Сино 20 йил давомида тўпланган ва тизимланган барча маълумотлар акс эттирилган. "Тиб қонунлари" бешта китобдан иборат бўлиб, анатомия, физиология, патология, терапия, жарроҳлик, гигиена, овқатланиш масалаларини ўз ичига қамраб олади.
- Фармацевтлар ва шифокорлар ишини осонлаштириш учун Ибн Сино оддий ва мураккаб дори-дармонлар ҳақидаги маълумотларни икки гуруҳга ажратди ва уларни икки алоҳида китобда тасвирлаб берди: "Тиб қонунлари" иккинчи китобида асосан умумий фармакология ва оддий дорилар ҳақида маълумот берилди ва бешинчи китобида барча мураккаб дорилар ва уларни тайёрлаш усуллари, шунингдек дори воситаларининг биргаликдаги фаолият турлари келтирилди.
- Ахлоқ инсоннинг хулқ-атворини ва одамлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи дастлабки механизмлардан биридир. Ахлоқ алоҳида фан – этика ўрганадиган соҳани ташкил этади. Мазкур фанга буюк юнон файласуфи Аристотел (Арасту) асос солган. Одамлар жамоасида ижтимоий муносабатлар мураккаблашиб бориши натижасида у ёки бу ахлоқ нормалари, қоидаларини инсоннинг кундалик ҳаётидаги реал соҳаларга татбиқан муайянлаштириш эҳтиёжи туғилди. Шу тариқа этика соҳасида амалий тадқиқотлар пайдо бўла бошлади, амалий этиканинг турли йўналишлари: сиёсий этика, журналист этикаси, бизнес этикаси ва ҳ.к. шаклланди. Ҳозирги замон амалий этикаси мана шу масалалар билан шуғулланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |