Поттернинг асосий ғояси ер юзида ҳаётни сақлаб қолишини ҳал қилиш учун гуманитар фанлар ва биология фанининг саъйҳаракатларини бирлаштиришни, (айниқса, биотиббий технологиялар соҳасидаги) фан-техника тараққиётининг узоқ муддатли оқибатларини эътиборга олишни назарда тутади. Нормал ва барқарор цивилизацияда инсоннинг тур сифатида узоқ муддат яшаб қолиши этика нормалари тизимини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашни тақозо этади. Этика нормаларининг мазкур тизимини В.Р. Поттер глобал биоэтика деб номлади. - Поттернинг асосий ғояси ер юзида ҳаётни сақлаб қолишини ҳал қилиш учун гуманитар фанлар ва биология фанининг саъйҳаракатларини бирлаштиришни, (айниқса, биотиббий технологиялар соҳасидаги) фан-техника тараққиётининг узоқ муддатли оқибатларини эътиборга олишни назарда тутади. Нормал ва барқарор цивилизацияда инсоннинг тур сифатида узоқ муддат яшаб қолиши этика нормалари тизимини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашни тақозо этади. Этика нормаларининг мазкур тизимини В.Р. Поттер глобал биоэтика деб номлади.
- Биоэтика амалий этиканинг энг ривожланган ва ишлаб чиқилган қисмига айланди. Биоэтика мустақил фан мақомига ҳам даъвогар бўлиши мумкин, деган фикр ҳам илгари сурилмоқда. Дарҳақиқат, биоэтика илгари сураётган муаммолар жуда муҳим ва ранг-баранг, уларни таҳлилдан ўтказиш даражаси жуда катта, биоэтика кўриб чиқиб ҳал қилаётган масалалар жуда муҳим ва долзарбдир.
Ҳар қандай мамлакатда трансплантация, реанимация, сунъий уруғлантириш, ирсий даволаш замонавий шифокор амалиётининг муайян йўналишлари ҳисобланади. Илмий билим, шу жумладан тиббий-биологик билимлар ҳам универсалдир. Илмий билимнинг универсаллиги шунда намоён бўладики, фан, авваламбор, объектив олам қонунларини ўрганувчи табиатшунослик ўз мазмунига кўра алоҳида миллатларнинг муайян хусусиятлари билан боғлиқ эмас. Мамлакатлар ва минтақалар илмий билимнинг ривожланишига ҳар хил ҳисса қўшади, холос. Илмий билимнинг умумийлиги фан натижаларидан умумий фойдаланишда ва билимни монополиялаштиришга йўл қўйилмаслигида намоён бўлади. Илмий билимдан умумий фойдаланиш ва унинг натижаларини ўртоқлашиш илмий билимнинг мавжудлиги ва ривожланиши шартларидир. - Ҳар қандай мамлакатда трансплантация, реанимация, сунъий уруғлантириш, ирсий даволаш замонавий шифокор амалиётининг муайян йўналишлари ҳисобланади. Илмий билим, шу жумладан тиббий-биологик билимлар ҳам универсалдир. Илмий билимнинг универсаллиги шунда намоён бўладики, фан, авваламбор, объектив олам қонунларини ўрганувчи табиатшунослик ўз мазмунига кўра алоҳида миллатларнинг муайян хусусиятлари билан боғлиқ эмас. Мамлакатлар ва минтақалар илмий билимнинг ривожланишига ҳар хил ҳисса қўшади, холос. Илмий билимнинг умумийлиги фан натижаларидан умумий фойдаланишда ва билимни монополиялаштиришга йўл қўйилмаслигида намоён бўлади. Илмий билимдан умумий фойдаланиш ва унинг натижаларини ўртоқлашиш илмий билимнинг мавжудлиги ва ривожланиши шартларидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |