Farg’ona tumanidagi
Umumiy o’rta ta’lim maktab
7- sinf o’quvchilari uchun
ILM URUG’INI SOCHSANG
ELGA HOSIL BERGUSI.D.I.MENDELEYEV
Kimyo fanidan
Qiziqarli savollar
2016-2017 yil
Tayyorladi: 2-IDUMI Kimyo fani o’qituvchisi
Chimiyon: Sodiqov B
Кимёга кириш. Модда. Кимёвий элемент. Оддий ва мураккаб моддалар. Физикавий ва кимёвий ходисалар. Моддаларнинг агрегат холатлари.
Кимё - моддаларнинг таркиби,тузилиши, хоссалари ва уларнинг бир турдан бошка турга айланиши сабаби ва конуниятларини урганадиган фан.
Кимё фанининг предмети (ўрганадиган объекти)--- моддадир.
Кимё фанининг шундай соҳалари борки,улар билан боғлик муаммоларнинг ечими табиий равишда физикавий билим,математик фикрлаш ва ҳисоблаш,биологик маълумот,иктисодий тушунчаларни талаб килади. Азиз Ўкувчи, шу сабабли юкоридаги фанларни ҳам билишингиз ва ўрганишингиз фойдадан ҳоли эмас.
Кимё фани ўрганадиган асосий объект бўлиб, унга дунёвий билимлар нуктаи назаридан каралса,фазони тўлдириб турувчи, массага эга бўлган материя.
Кимёвий нуктаи назардан каралганда, Модда – бир турдаги молекула ёки кристаллар тўплами бўлиб, ўзининг аник таркиби, тузилиши ва хоссаларига эга.
Бизни атрофимизни жисмлар ўраб туради. Модда ана шу жисмларни таркибий кисми ёки жисм – Модда нинг шаклланган кўриниши.
Мисол мис – модда, мисдан ясалган буюмлар эса жисм.
Темир-модда, темирдан ясалган буюмлар(айтайлик,темир дарвоза, темир панжаралар, темир трубалар ва ҳоказолар) жисм.
Бир хил модда бир неча жисмларнинг таркибий кисмини ташкил этиши мумкин.
Юкоридаги мисолимизда темир моддаси бир неча жимсларнинг таркибига киради. Шунингдек, бир неча хил моддалардан бир хил жисмлар ясаш мумкин.Мисол: кундалик ҳаётимизда кўп фойдаланадиган жисмлардан бири бўлган қошикни олсак, у олтин, кумуш, алюминий, темир каби моддалардан ясалиши мумкин.
Шу каби мисоллар топишга уриниб кўринг!
Моддалар умуман олганда 2 хил бўлади:соф моддалар ва аралашмалар. Соф моддалар ўз навбатида оддий ва мураккаб моддаларга бўлинади.Аралашмалар эса 2 хил – гомоген ва гетероген аралашмаларга бўлинади. Гомоген аралашмаларни эритмалар мисолида, гетероген аралашмаларни эса дисперс системалар мавзусида ўрганамиз. Оддий моддаларни 3 га бўламиз: металлар(Li,Na, K, Al, Ca, Mg, Fe, Cu, Au, Ag, Ni), металлмаслар , инерт газлар (Ar Xe Kr Ne)
Мураккаб моддаларни 4 та анорганик синфларга бўламиз: оксидлар (, асослар, кислоталар, тузлар.
Демакки, оддий моддалар – бир хил кимёвий элемент атомларидан ташкил топади, мураккаб моддалар эса икки ва ундан ортиқ элемент атомларидан ташкил топади экан.
Оддий моддалар
Бир хил элемент отомларидан ташкил топган бўлади.Улар 3 хил агрегат ҳолатда бўлади: газ, суюқ, қаттиқ.
Газсимон ҳолатли оддий моддалар:O, H,Cl, N, He, Ne қуйидаги хоссаларга эга бўлади:
учувчан
массаси оғир
шакл ва ҳажмга эга эмас
молекулалар орасидаги масофа жуда катта
сиқиш ( зичлаш) мумкин
Суюқ ҳолатли оддий моддалар (Br2, Hg ):
оқувчан
массага эга
шакли йўқ (лекин, маълум ҳажмни эгаллайди)
молекулалар орасидаги масофа кичик
сиқилмайди(1литр сувни зичлаб ярим литр қила олмаймиз)
болғаланмайди
Қаттиқ ҳолатдаги оддий моддалар ( Fe, Mg, Ca, S, P, I2)
массага эга
турғун ҳолатда
шакл ва ҳажмга эга
молекулалар зич ва тартибли бириккан
болғаланади
Булардан ташқари оддий моддаларда плазма ҳолат мавжуд бўлиб, бу яқори температурада моддаларнинг ион ҳолатга ўтишидир( Қуёшда барча моддаларнинг плазма ҳолатида бўлишининг сабаби ҳароратнинг юқорилигидир).
Моддалар юқоридаги уч ҳолатдан бир бирига ўтиб туради.Ва бу жараёнларни физик-кимёвий тилда қуйидагича ифодалаш мумкин:
қаттиқ ҳолатдан суюқ ҳолатга ўтиши эриш ёки суюқланиш дейилади (музнинг эриши).
Суюқ ҳолатдан газ ҳолатга ўтиш буғланиш ёки қайнаш дейилади (сувнинг қайнаши).
Газ ҳолатдан суюқ ҳолатга ўтиш конденсатланиш дейилади(сув буғларининг суюқ ҳолатга қайтиши, аммиак буғларининг суюқ ҳолатга қайтиши)
Суюқ ҳолатдан қаттиқ ҳолатга ўтиш қотиш дейилади
Қаттиқ ҳолатдан газ ҳолатга ўтиш (суюқланмасдан) сублиматланиш дейилади (“қуруқ муз” CO2, I2,нафталинда кузатилади).
Do'stlaringiz bilan baham: |