Аллотропик шаклга эга бўлган элементлар
O, C, P, S, Se, Sn(қалай), Te (теллур), As(мишъяк), Sb(сурма)
Углерод 5 хил аллотропик шаклга эга:
Графит – углерод атомлари sp2 гибридланган ҳолатда бўлади, металлик, ялтироқлик, электр ўтказувчанлик хоссасига эга. Мўрт, қоғоз сиртида қора из қолдиради.
Олмос – sp3 гибридланган ҳолати. Қаттиқлиги юқори, ўта шаффоф, ёруғлик нурини кучли қайтарувчи қимматбаҳо тош (бриллиант).
Карбин – қора кукун. sp – гибридланиш ҳолатига эга, ярим ўтказгич. Адсорбент хоссага эга.
Фуллерин – 80 дан ортиқ углерод атомларининг 20 та олтибурчак ва 12 та бешбурчакдан иборат шакли. Газсимон углероднинг қаттиқ ҳолатга ўтишида оз миқдорда ҳосил бўлади.
Яна Лонсдейлит деган шакли ҳам мавжуд бўлиб, асосан метеоритлар таркибида учрайди.
S да кристалл ҳолдаги ва пластик ҳолдаги аллотропик шакл ўзгариши мавжуд : кристалл ҳолда ромбик ва моноклиник шаклларда бўлади.
Ромбик олтингугурт 112,8 С да суюқланади.
446,6 С да қайнайди, кескин совитилса, пластик олтингугуртга айланади, 8 атомли ҳалқа ҳосил қилади.
Физик - кимёвий ҳодисалар
Физикавий ҳодисалар натижасида модда таркиби ўзгармайди, фақат агрегат ҳолатигина ўзгариши кузатилади, яъни модда эриши, майдаланиши мумкин ( музнинг эриши, сувнинг буғланиши, қумнинг цемент билан аралаштириш, ҳавони совитиб кислород олиш, олтингугуртни суюқланиши, шишани майдалаш, ёғни бензинда эриши).
Кимёвий ҳодисалар моддаларнинг таркибий қисмини ўзгариши билан кечади. Бу ҳодиса кимёвий реакция дейилади
( қоғознинг ёниши, темирнинг занглаши, шамнинг ёниши
(•шамнинг эриши физикавий ҳодиса), меваларни пишиб етилиши•, оҳакни сўндирилиши, мис идишнинг ҳавода қорайиши, узум шарбатини бижғиши).
Кимёвий реакция белгилари:
Ёруғлик ёки иссиқлик чиқиши (ютилиши):•
Чўкма тушиши
Ядро реакциялари
Элементларнинг ядро таркиби ва тузилишини ўрганиш бир элементдан бошқа элементни олиш, яъни табиатда учрамайдиган сунъий изотопларини синтез қилиш имконини яратди.
1919 йили Е. Резерфорд биринчи бўлиб, азот ва гелий атомлари ядросидан кислороднинг изотопини синтез қилди:
Бундай реакциялар ядро реакциялари деб аталади.
Радиоактивлик – элементнинг нотурғун изотопини қандайдир кичик заррачалар ажратиб турғун ҳолатга ўтиши.
Ядро реакциялари массани сақланиш қонунига бўйсунмайди, сабаби, катта энергия ажралиб чиққанлиги учун Е = mc2 тенгламага мувофиқ масса энергияга айланиб кетади.
Ядро реакциялари натижасида ажралиб чиқадиган заррачалар:
( гелий, α-альфа)
- (электрон)
( нейтрон)
( протон)
β ( бетта позитрон)
β ( бетта электрон )
γ ( нейтрино)
Агар ядрога битта β ( бетта позитрон) ютилса, ядрода битта нейтрон протонга айланади. Атом масса ўзгармайди, заряди биттага ортади.
Агар ядро битта β ( бетта позитрон) ажратса, ядрода битта протон нейтронга айланади. Атом масса ўзгармайди, заряди биттага камаяди.
Агар ядро битта электрон ажратса, ядродаги нейтрон протонга айланади. Атом масса ўзгармайди, заряди биттага ортади.
Хулоса: Нейтрон протон ва электрон қўшилмасидан иборат.( -)
Протон эса нейтрон ва позитрон қўшилмасидан иборат.( )
Do'stlaringiz bilan baham: |