Фаоллик фазилатларини шакллантириш усуллари очиб берилган


Синф раҳбари ишида ўқувчилар жамоасини шакллантириш



Download 2,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/175
Sana03.03.2023
Hajmi2,26 Mb.
#916113
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   175
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

 
2. Синф раҳбари ишида ўқувчилар жамоасини шакллантириш.
Болалар жамоасини шакллантириш методикаси ҳозирги кунда анча тўлиқ ва 
мукаммал ишлаб чиқилган. Бу методиканинг умумий асослари педагогикада, жамоа ва 
жамоада шахсни тарбиялаш назариясига таянади. Жамоа назарияси қоидаларига мувофиқ 
уни яратиш методикаси ишлаб чиқилган. Унинг умумий асослари қуйидагилардан иборат: 
талаблар қўйиш; фаолларни аниқлаш, ўқув меҳнат, ижтимоий сиёсий ва оммавий маданий 
фаолиятдаги истиқболларни ташкил этиш; соғлом жамоатчилик фикрини шакллантириш, 
ижобий анъаналарни яратиш, ва кўпайтириш. 
Таърифланган бу қоидалар ҳар қандай жамоа (мактаб, синф жамоаси, мактабдан 
ташқари болалар бирлашмаси ва ҳоказолар)ни шакллантириш ва ривожлантириш учун 
қўлланма бўлиб ҳисобланади. 
Болаларнинг жамоа турмуш, нормалари ва қоидаларининг интизомини бўзилишига 
муносабатларини кузатиб жамоанинг ташкилий тузулиши таъсирчанлиги ишонч ҳосил 
қилиш мумкин. Жамоа ривожланишининг дастлабки босқичларида болалар тарқоқ бўлиб, 
уларда якдил фикр ва синф раҳбари таяниши мумкин бўлган таъсирчан фаоллар 
бўлмайди. Шунинг учун жамоада салбий ҳодисалар очиқ мухокама қилинмайди ва 
мустақил жамоа қарори қабул қилинмайди. Агар жамоа ривожланишнинг 2-чи босқичида 
бўлса, номигагина эмас балки ҳаракатларини қўллаб қувватлайдиган ҳақиқий ҳаракат 
қилувчи фаоллар бўлса, унинг айрим ўқувчилар ва жамоа олдига муайян талаблар 
қўйишини кузатиш мумкин. 
Жамоанинг ривожланиш даражасидан далолат берадиган муҳим белгилардан бири – 
ўқувчиларнинг биргаликдаги фаолиятга иштиёқи чиқинди қоғоз ёки металлолом тўплаш, 
кечага тайёргарлик кўриш каби мактаб тажрибасида мунтазам учраб турадиган ишларда 
кўзга ташланади. Жамоанинг ривожланиш даражасини аниқлашда ўқувчиларнинг фақат 


177 
синфдан ташқари фаолиятида намоён бўладиган муносабатларни таҳлил этиш билангина 
чекланиб бўлмайди. 
Синф раҳбари ишининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у оддий болалар 
жамоасини эмас, балки ўқувчилар жамоасини шакллантиради. Ўқувчиларнинг асосий 
вазифаси ўқишдан иборат. Шунинг учун синф раҳбари даставвал болаларнинг ўқишга 
қандай муносабатда эканликларни, ўзларини дарсда қандай тутишларни, уй вазифаларни 
сидқидилдан бажаришларни ёки бажармасликларни аниқлайди. Ва ниҳоят энг муҳими – 
уларнинг ўқишдаги мулжаллари ижтимоий моҳиятга молик ёки молик эмаслиги 
ҳисобланади. 
8–«Б» синфда шпаргалкалар, айтиб туришлар кўчириб ёзишлар авж олган эди. 
Ўқувчилар буни тан олишдан ҳам уялишмас, бундай ҳолни ўзига хос дўстлик 
жамоатчилик деб ҳисоблашишар эди. Аксинча саволларга жавоб олишда «Сен 
шпаргалкага қандай муносабатдасан?» деган саволга фақат бир ўқувчи – Наргиза бундай 
деб ёзди: «Айтиб туришни ва айтиб туришдн фойдаланишни ўзига эп кўрмайман». Анкета 
саволларига жавоб қайтариш натижаларини муҳокама қилиш чоғида кўпчилик 
Наргизанинг тутган йўлидан ғазабланишди: Қаранглар қандай мағрурланиб кетибди! 
Қадр-қиммат бизда ҳам бор, лекин у алгебра бўйича контрол ишга нисбатан анча 
мухимроқ ишларда намоён бўлади. Синф раҳбарига бу синфда ишлаш жуда қийин эди. Бу 
ерда кўпгина қобилятли ва яхши ўзлаштирадиган айни пайтда қолоқ ўқувчилар ҳам бор 
эди. Дарсдан ташқари пайитларда турли тадбирлар-кечалар, учрашувлар, экскурсиялар 
ўтказилади. Лекин, буларнинг ҳаммаси энг муҳим нарсага – ўқувчиларнинг таълим 
жараёнига, муносабатига ва бу жараёндаги ўзаро муносабатига таъсир кўрсатмасди. 
Кўпчилик 8–синф ўқитувилари: ўқиш ҳар бир кишининг шахсий иши, деган принципга 
амал қиладилар. Юқорида баён этилган синф жамоаси ривожланиш даражасининг 
пастлигидан далолат беради. Мана шундай ҳолатлар рўй бермаслиги учун жамоанинг 
ривожланиш усулини аниқлаб олишимиз керак бунинг энг ишончли усули – ўқувчиларни 
улар билан дарсда, дарсдан ташқарида ўзаро фаол ҳамкорлик қилиш жараёнида 
кўзатишдан иборатдир. Махсус диагностик усуллар. Масалан: анкета, тарқатиш, 
педагогик вазиятларни вужудга келтириш, бошқалардан ҳам фойдаланиш мумкин. 
Лекин, бу усуллар гуруҳни жуда эҳтиёткорлик билан катта педагоглик одоби билан 
қўллаш лозим. Ўқувчиларни ўрганишнинг ҳар бир усули айни вақтда тарбия усули ҳам 
эканлиги ўқитувчилар учун қонун бўлиши керак. 

Download 2,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish