Археометрия (Archaeometry) – илмий методологик даврлаштириш ёки археологик методолокия, масалан, радиокарбон даврлаштириш, статистика ва масофавий саноқ ва ҳ.к.
Бифас– ибтидоий қўл болта.
Бронза–қўрғошин (руҳ) ва миснинг қоришмасидан тайёрланадиган метал тури.
Гералдика (гербшунослик, лотинча “heraldus” – глашатай) махсус тарих фанлари доирасига киради. Герблар ва уларнинг тарихи билан шуғулланади.
Гидрогеология – сув геологияси.
Глиптика – (юн. qlypho – кесаман) – қимматбаҳо, ярим қимматбаҳо тошларга нақш ёки тасвир ўйиш санъати; амалий безак санъати тури. Глиптика асари гемма қадимдан муҳр (эгалик белгиси), тумор ва тақинчоқ вазифасини ўтаган.
Диний карашлар – археологик даврлардан бири юқори палеолит даврида вужудга келган.
Ёзма манбалар– инсон томонидан ёзиб қолдирилган барча манбалар.
Жанг майдони археологияси(Battlefield archaeology)– қадимги жанглар ўтган майдонларни тадқиқ этувчи археология.
Ибодатхона– оташпараст аждодларимизнинг исломга қадар топиниш, чўқиниш, ибодат қилиш илоҳий маскани.
Ибтидоий санъат- Археологик даврлардан бири юқори палеолит даврида вужудга келган.
Инсон томонидан яратилган манбалар: меҳнат қуроллари, қурол-аслаҳалар, кулолчилик буюмлари, санъат ва зеб-зийнат буюмлари, қоятош расмлари, ёзма манбалар ва ҳ.к. Ёзма манбаларни ўрганиш билан асосан тарихчилар шуғуллансаларда, археологлар кишилик ўтмишини ўрганишда моддий манбалар билан биргаликда ёзма манбаларга ҳам таяниб иш кўрадилар.

Кенотаф –(юнонча. Kenotaphion – мурда скелетисиз қабр) – мурда қўйилмаган бўш қабр, яъни мусофирликда, овда ёки ёв билан курашда бедарак йўқалиб, вафот этган шахс руҳининг қабри). Қадимги Миср, Юнонистон, Рим, бронза даврида Ўрта Осиёда кенотаф қабрга, унинг лойдан ёки матодан ясалган митти ҳайкалчаси, ёки унинг чорва мулкидан битта кўзичоқ ёки тақачани мархум қандай ҳолатда кўмилса, айнан шундай ҳолатда кўмиш дафн маросимига айланган.

Do'stlaringiz bilan baham: |