Фаннинг предмети ва ўрганиш усули



Download 300,68 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana23.02.2022
Hajmi300,68 Kb.
#139764
  1   2
Bog'liq
1-seminar



1-МАВЗУ. ”ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ”ФАНИГА КИРИШ. ФАННИНГ 
ПРЕДМЕТИ ВА ЎРГАНИШ УСУЛИ.  
Режа: 
1. “Иқтисодий таълимотлар тарихи” фанининг предмети.
2. Фанни ўрганиш услубиѐти (методологияси).
3. “Иқтисодий таълимотлар тарихи” фанини ўрганишда даврлаш тизими
Таянч иборалар: Иқтисодий ғоя, қараш, назария, қонун, концепция, 
таълимот; илмий даврлаш; меркантилизм; классик мактаб; социалистик 
йўналиш; маржинализм; ўтиш даври иқтисодиѐти.
1.“Иқтисодий таълимотлар тарихи” фанининг предмети.  
Иқтисодиѐт тарихи (халқ хўжалиги тарихи) ва иқтисодий таълимотлар 
тарихи иқтисодиѐт фанининг фактология ва методология асосларини 
таъминловчи ва яратувчи асос сифатида аҳамиятлидир. Шу сабабли бу фанлар 
иқтисодиѐт фанининг ажралмас ва таркибий қисмидир.
Мустақил тараққиѐт йўлига ўтган ўзбекистонлик олимлар олдида, кўпгина 
фанлар каби, иқтисодиѐт фани борасида ҳам катта ишларни амалга ошириш 
вазифаси турибди. Янги дастур, ўқув қўлланма ва дарсликлар яратиш энг 
муҳимдир. Иқтисодиѐт инсоният тарихи каби қадимийдир. Иқтисодиѐтга оид 
фикр, ғоя, қараш, назария ва таълимотлар ҳам кўп минг йиллик тарихга эга. 
Лекин уларнинг асосий қисми ѐзув пайдо бўлганидан сўнг, ѐзма манбалардан 
бизгача етиб келган. Бу манбалар, улардаги ғоялар аввало инсониятнинг 
муқаддас мулкидир, уни топиш, ўрганиш ва келажак учун сақлаш савобли 
бўлса, улардаги нодир фикрларни ҳаѐтга тадбиқ этиш ҳам назарий, ҳам амалий 
аҳамият касб этади, катта тарбиявий аҳамиятга эга.
Иқтисодиѐт байналмилал ходиса бўлиб, унинг олдида турган вазифалар 
барча халқлар ва мамлакатлар учун бир хил, аммо улар ривожланиш давомида 
турлича натижаларга эришганлар. Ҳозирги даврда ҳам бозор иқтисодиѐтининг 
принциплари ҳамма учун бир хил бўлишига қарамасдан натижалар турличадир. 
XVIII аср охирида классик иқтисодий мактаб вакиллари Адам Смит ва Давид 
Рикардо объектив, яъни инсон хоҳишига боғлиқ бўлмаган, аммо улар 
томонидан ўрганилиши мумкин бўлган қонунлар асосида амал қилувчи 
хўжалик тизими тўғрисидаги таълимотни яратдилар. Уларнинг фикрича, 
давлатнинг иқтисодий сиѐсати бу қонунларга хилоф бўлмай, аксинча бу 
қонунларга суяниши керак, ана шунда иқтисодиѐт равнақ топади ва аксинча. 
Демак, бу қонун ва қонуниятларни билиш, улардан амалиѐтда тўғри 
фойдаланиш ҳаѐт талаби бўлиб бормоқда. Узоқ ўтмишдаги кўпгина ўгитлар, 
ҳаѐтий тажрибалар, алломаларнинг фикри ва ғоялари ҳозирги кунда 
асқотмоқда, уларни ўрганиш ва энг муҳими ҳаѐтга тадбиқ этиш зарур.
«Иқтисодий таълимотлар тарихи» фанининг предмети бўлиб, маълум 
даврлардаги у ѐки бу ижтимоий қатламлар, инсонлар манфаатини ифода этувчи 
иқтисодий ғоялар ва ижтимоий концепцияларнинг вужудга келиши, 
ривожланиши ва алмашинувининг тарихий жараѐни ҳисобланади.


Иқтисодий таълимотлар тарихи деярли тўрт минг йиллик ривожи давомида 
бир қанча босқичларни босиб ўтди. Уларнинг турли йўналишлари ва 
мактаблари мавжуд.

Download 300,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish