2. Фаннинг ўрганиш услубиёти (методологияси)
«Иқтисодий таълимотлар тарихи» курси иқтисодий
фанлар тизимида
муҳим ўринни эгаллайди.
Иқтисодий таълимотлар тарихи мустақил фан сифатида энг қадимги
даврдан бошлаб то ҳозирги замонгача вужудга келган асосий иқтисодий фикр,
ғоя, қараш, назария ва таълимотларни ўз ичига олади.
Методик жиҳатдан бу фан иқтисодий таҳлилнинг илғор методлари
йиғиндисидан иборат бўлиб,
тарихий, индукция, мантиқий абстракция ва
бошқа усуллардан кенг фойдаланади.
Иқтисодий тафаккур тарихи фанининг амалий хўжалик объекти билан
чамбарчас боғлиқлигини намоѐн этади. «Эскирган назарияларни улар фақат
инкор этилганлиги сабабли принципда илмий эмас дейиш мумкин эмас» деб
ѐзади таниқли иқтисодчи Т.Кун.
Чунки кейинги, нисбатан янги қарашлар
аввалгилар асосида, уларни қабул қилиш, ривожлантириш ѐки инкор этиш
натижасида пайдо бўлган. Баъзи мутахассислар фақат янги назарияларнигина
ўрганишни таклиф этишади, аммо бу сўнгги назария аввалги кўп йиллик
илмий, амалий тадқиқотларнинг якуний хулосаси сифатида намоѐн бўлади ѐки
бугун биз «янги» деган фикр маълум вақтдан кейин ўзгариши мумкин.
Бу фан бошқа иқтисодий ва тарихий, айниқса иқтисодиѐт назарияси фани
билан бевосита боғлиқ. Иқтисодий таълимотлар тарихи анча кенг даврни
қамраб олган ва мустақил ҳарактерга эга. Бу фанни ўрганиш орқали экономикс,
халқ хўжалиги тарихи, иқтисодий тарих ва иқтисодий концепциялар ҳамда аниқ
иқтисодий предметларни ўзлаштириш осонлашади, у ѐки бу иқтисодий
ўзгаришнинг шарт-шароитлари ва оқибатларини тахлил этишга катта кўмак
беради.
3.“Иқтисодий таълимотлар тарихи” фанини ўрганишда даврлаш
тизими
Иқтисодий таълимотлар тарихини ўрганишда маълум даврлаш тизимидан
фойдаланилади.
Таниқли иқтисодчи олим Ж.К.Гэлбрейт: «Амалда иқтисодий ғоялар ўз
даври ва вужудга келиш жойининг махсули бўлиб,
улар билан чамбарчас
боглангандир; бу ғояларни улар тушунтириб бераѐтган дунѐдан мустақил
равишда ажратиб қараш мумкин эмас; бу дунѐ эса доимо ўзгаришда бўлади,
агар бу ғоялар ўз максадларига тўла жавоб беришни кўзласалар, доимо шунга
мос равишда ўзгариб туришлари керак», деб ѐзган эди.
Капитализм, бозор муносабатлари даврида хўжалик ва ижтимоий ҳаѐтда
байналмилаллик (интернационализм) кучайганлиги туфайли, иқтисодий
фикрнинг ривожланиши ҳам ягона жаҳон жараѐнига айлана бошлади.
Окибатда, классик иқтисодий мактаб асосчилари В.Петти, А.Смит ва
Д.Рикардонинг қарашлари қисқа вақт ичида бутун жаҳонга маълум бўлди,
ваҳоланки ундан аввалги кўпгина назариялар айрим мамлакатларда кўпчиликка
маълум бўлмасдан «ўлик мол» сифатида ѐтган.
Fарб мамлакатларида юзага келган «Экономикс» ва бошқа тадқиқотлар
барчанинг диққат-эътиборини жалб килмокда.
Қадимдан то ҳозирги давргача минглаб турли-туман иқтисодий ғоя, қараш,
концепция, назария, таълимотлар вужудга келганлиги аниқ. Уларнинг
барчасини тўла ўрганиш алоҳида мавзу, махсус муаммо. Шу мақсадда янги-
янги тадқиқотлар
олиб бориш, таҳлил этиш ва умумлаштириб эълон қилиш
зарур, бу якин келажак вазифаси сифатида қабул қилиниши мумкин.
Аммо ҳозирги давргача жамланган барча иқтисодий ғояларни маълум
системага солиш ва шу асосда ўрганиш мақбулдир. Аммо ўтган давр
ҳодисалари ва ғояларини ҳозирги замон қарашлари «қолипи»га зўрма-зўраки
келиштириш,
мослаштириш
мумкин
эмас.
Бу
тарихни
вульгар
замонавийлаштиришга, ўрганилаѐтган даврнинг хусусиятларини инкор этишга
олиб келади.
Бу фан доим ривожланишда бўлиб, бир-бирини тўлдирувчи эволюцион
(мавжуд ғояларнинг янада чуқурроқ такомиллашуви) ва инқилобий (бутунлай
янгича концепциялар вужудга келиши) йўллари мавжуд. Инқилобий ўзгаришга
мисол сифатида А.Смит ва унинг издошлари ғоялари, маржиналистик
тўнтариш, янги классик йўналиш (А.Маршалл), Ж.М.Кейнснинг иқтисодий
қарашларини келтириш мумкин. Ўтиш даври иқтисодиѐти бўйича ғоялар
ҳозирги даврнинг муҳим қарашлари мажмуасига киради ва ниҳоятда
долзарбдир.
Иқтисодчиларнинг тадқиқотларидаги асосий бош ғоя
- жамият, инсоният,
айрим шахсларнинг бойлиги масаласидир. Мақсад бир, лекин унга элтадиган
йўллар ниҳоятда хилма-хил эканлигини кўрамиз. Илк капиталистик
муносабатлар вужудга келган давргача (XV аср) бўлган иқтисодий ғоялардаги
умумийлик шуки, барча донишмандлар ва уларнинг ѐзган асарларида меҳнат ва
ер бойликнинг асосий воситаси эканлиги турли йўллар билан талқин этилади,
уларда ишлаб чиқариш соҳаси асосий деб ҳисобланган.
XV-XVII асрларда (қисман XVIII аср бошларида) янги иқтисодий таълимот
-
меркантилизм вужудга келди. Меркантилизм тўғрисида қисқа маълумот
берадиган бўлсак, унинг моҳияти иқтисодий сиѐсатда
мамлакатда ва давлат
хазинасида нодир металларни кўпроқ тўплаш, таълимотда эса муомала (савдо,
пул обороти) соҳасидаги иқтисодий қонуниятларни излашдир, яъни аввалги
даврдаги ғоялардан кескин фарқ қилади.
Кейинги муҳим ўзгариш, бу классик иқтисодий мактабнинг юзага
келишидир (XVIII аср). Бу иқтисодий таълимот ичида
физиократизм ҳам
вужудга келдики, унинг умри унча узоқ бўлмади. Классик мактаб ғоялари
ҳозирги даврда ҳам турли шаклларда қайта намоѐн бўлмокда (неоклассик,
либерал, неолиберал...). Маркс номи билан боғлиқ бўлган марксизм таълимоти
(нобозор иқтисодиѐт) ҳам тарихда муҳим ўринни эгаллайди. Ҳозирги даврда бу
таълимот тўғрисида имкони борича гапирмасликка ва айниқса ѐзмасликка
ҳаракат кучайиб бормоқда, кўпроқ унинг фақат
салбий томонларини тилга
олиш «мода»га кирган. Бунда «жон» бор албатта, шуни 1917 йили Россияда
бошланган марксизмни ҳаѐтга тадбиқ этиш жараѐни самарасиз тугади.
Кейинчалик шу йўлга ўтган бир қанча мамлакатларда ҳам эксперимент
самарасиз якунланди. Лекин тарих учун инсониятга бу сабок жуда муҳим, шу
сабабли уни четлаб ўтиш адолатдан эмас, деб ҳисоблаймиз. Хаѐлий
социалистлар ва марксчиларнинг иқтисодий ғоялари ҳам ўрганилиши зарур.
XIX аср 2-ярмида аввалги ғояларга, марксизмга муҳолиф равишда вужудга
келган ва умумлаштирилган ҳолда
маржинализм деб
аталадиган таълимот
ҳозирги замоннинг асосий иқтисодий ғояси хисобланади. Лекин шуни ҳам
алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, бирор таълимот доимо соф ҳолда амалда
деярли қўлланилмайди. Ҳар бир таълимотнинг кўплаб турли оқим ва
йўналишлари мавжуд. Одатда соф эркин бозор муносабатлари деярли
учрамайди. Бозор муносабатларининг унсурлари, улар ўртасидаги нисбат ҳам
доимо ўзгариб туради. Демак, иқтисодий таълимотлар тарихи фанининг муҳим
хусусиятларидан бири, бу унинг доимо ҳаракатда, ўзгариш, ривожланишда
эканлигидир. Бир мамлакат чегарасида иқтисодий
таълимот таъсири остида
иқтисодий сиѐсат ҳар доим ривожланишда бўлиши керак.
Маърузаларимизда Ўзбекистон мисолида бозор муносабатларига ўтиш
иқтисодиѐти концепцияси хусусиятлари баѐн этилади.
Назорат учун саволлар
1. «Иқтисодий таълимотлар тарихи» фанининг ўрни нимадан иборат?
2. Мазкур фаннинг предмети нима?
3. Бу фанни ўрганиш услуби қандай?
4. Фаннинг асосий манбаларини таърифлаб беринг
5. Ушбу фаннинг илмий даврлаш услублари нимадан иборат?
6. Бу фанни ўрганишнинг асосий вазифаси ва аҳамиятини изоҳлаб беринг?
7. Дастлабки иқтисодий ғоялар қачон ва қаерда пайдо бўла бошлади?