Фаннинг предмети, мақсади ва вазифалари Таянч сўзлар



Download 26,51 Kb.
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi26,51 Kb.
#246994
  1   2
Bog'liq
1 мавзу


Фаннинг предмети, мақсади ва вазифалари


Таянч сўзлар: Давлатчилик, цивилизация, тарихий-маданий вилоятлар, археология, тарихий маданий меърос, тарихий ёдигорликлар, тараққиёт даражаси, маданий мулоқот, маданий юксалиш, илк давлатчилик тарихи, тарихий усуллар, Ўзбекистон давлатчилиги тарихи, Ўрта Осиё цивилизацияси, моддий ва маънавий маданият иқтисодий ўзгаришлар, технологик тараққиёт, меъморчилик, бинокорлик, ҳунармандчилик, деҳқончилик маданияти, цивилизацияли ёндошув, ижтимоий маданий комплекслар.
Ўзбекистан тарихини холисона ва хаққоний ўрганиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг асарларида алохида тахлилини топиб, ўзбек халқи давлатчилиги тарихидаги бой анъаналарни тадқиқ этиш долзарб муаммо тарзида махсус таъкилланди. И.А.Каримов белгилаб берган мухим вазифалар ва тарихчи олимлар олдига қўйилган масалалар шундан иборатки, асл манбаларга таянган холла Ватанимиз тарихига янгича ёндошиб, кадимги даврлардан то бизнинг замони- мизгача бўлган тарихий жараёнларни ва вокеаларни ўрганишимиз зарур.
Хар бир халкнинг давлатчилик ва маданияти тарихини урганиш нафакат илмий еки назарий, балки чукур маънавий- рухий ахамиятга эга бўлиб, хар биримизда ўзимиз туғилган ва яшаётган она замин билан мустахкам алоқадорлик хисини ривожлантиради.
Бугунги кунда ватанпарварлик мафкурасининг зарурлиги масаласи айни муддаодир. Она замин учун Ватан равнаки, халк манфаатлари ва фаровонлиги йулида хар кандай шароитда фидокорлик курсатиш хар биримизнинг мукаддас бурчимиздир.
Ватан тушунчаси тарихий хотира, гарихий онг асосида шаклланали. Ватан туйғуси ёшликдан, беғубор қалбдан ўрин олади, унинг илдизлари она тупроқда, шу она заминда биз туғилганмиз, вояга етганмиз. Ушбу туйғунинг такомили ўрта ва олий таълим муассасаларидаги гуманитар таълим, энг аввало, Ватан тарихини ўрганиш орқали таъминланади.
Турли халқлар ўз давлатчилигининг шаклланиши босқичини ижтимоий, иқтисодий ва тарихий-маданий вазиятларига боғлик холда турли тарихий даврларда босиб ўтдилар. Ер юзида ўз давлатчилигини хеч қачон ярата олмаган элатлар ва қабилалар сақланиб қолган бўлиб, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти бир неча минг йиллар илгаригидек, уруғ ва қабиланинг маънавий ўлчамлари, уруғ бошлиқларининг обру- эътибори билан бошқариб турилмокда.
Цивилизация инсоният маданияти ривожинигина англатиб қолмай. шунингдек, давлатчилик тараққиёти хамдир. Қадимги ёзма манбаларда Ўрта Осиёдаги, шу жумладан, Ўзбекистондаги илк давлатлар хақида маълумотлар сақланиб қолган. Бу маълумотлардан ўтган асрдан бошлаб турли илмий асарлар ёзишда фойдаланиб келинди. Тадқиқотчиларнинг хулосалари бир-бирига зид бўлиб, хатто XX асрда хам Fapбнинг айрим таниқли олимлари македониялик Искандарнинг харбий юришларигача Ўрта Осиёда на давлат, на шахарлар бор эди, деган асоссиз фикрни илгари сурдилар.
Археолог, қадимшунос олимлар кўп мехнат қилишларига тўғри келди. Улар Ўзбекистон худудида Искандарнинг харбий юришларидан бир неча юз йиллар илгари гуллаб яшнаган шахар харобаларини синчиклаб текширдилар хамда улардан ҳам қадимгироқ ўтроқ деҳқончилик маконларини очдилар.
Ўрта Осиё халқлари тарихига тегишли умумий мавзулар ва илмий муаммоларнинг мавжудлиги маълум. Улар энг қадимги даврлардан бошлаб аждодларимиз тарихи ва маданияти билан узвий боғлиқдир. Кўпда-кўп тарихий вазиятларда қўшни халкларни умумий маданий ва этник илдизлар бирлаштириб, уларнинг тарихий тақдири бир-бирига узвий боғланган. Қадимги даврлардаёқ турли шеваларда гаплашган қабилалар ва элатлар умумий тарихий-маданий анъаналарга эга бўлиб, антропалогик ва этник жихатдан улар кўп холларда қон-қариндош бўлганлар. Бу элатлар ахоли бўлиб. хеч қаерга изсиз йўқолиб кетмаган. Ўрта Осиё халқлари аждодларининг йирик гурухларини ташкил килган.
Ўзбек халқи аждодларининг илк давлатчилиги тарихи анча қадим илдизларга эга. Юртимизда илк давлатчиликнинг вужудга келиши ва ривожланиши археология ёзма манбалар асосида ўрганилади.
Худудимизга тегишли илк ёзма манбалар -“Авесто”, ахамонийлар даври михсимон ёзувлари ва қадимги дунё (Юнон-Рим) даврига тааллуқли манбалар ўлкамиздаги вилоятларнинг номларини, аҳолининг турмуши, дини, маданияти, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тузумидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Кейинги аерлар давлатчилик тарихини урганишда ва тадқиқ этишда Беруний, Наршахий, Абдураззоқ Самарқандий, Шарафиддин Али Яздий, Бобур, Хофиз Таниш Бухорий ва бошқа муаллифлар асарлари муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбек халқи аждодларининг илк давлатчилик тизимига ўтиш жараёни милоддан аввалги II минг йилликнинг ўрталарида бошланди. Милоддан аввалги VII-VI асрларда Ўрта Осиё худудида энг йирик давлатлар - қадимги Хоразм ва қадимги Бактрия мавжуд эди. Суғдиёна ва Фарғона вилоятлари қадимги тарихнинг иқтисодий ва маданий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Асрлар давомида ўзбек халқи аждодаари чет эл босқинчилари (ахамонийлар, юнон-македон)га қарши кураш олиб бордилар. Турли сулолалар даврида ўлкамизда сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ўзгариб турди.
Ўрта асрларда ўзбек халқи давлатчилиги тарихида сомо­нийлар, қорахонийлар, салжукийлар сулолаларининг йирик давлатлари вужудга келди. XII асрнинг ўрталарида хоразмшохлар мамлакатни марказлаштиришга харакат қилдилар, аммо бу жараёнга муғулларнинг юришлари ва истилоси тўсиқ бўлди.
Ўзбек халқи давлатчилиги тарихининг янги боскичи Амир Темур хукмронлиги даври билан узвий боғлиқдир. Марказлашган давлатда иқтисодий хаёт, меъморчилик, хунармандчилик, илм. фан. санъат юксак даражада ривож топди. Ушбу тарихий анъана Мирзо Улуғбек даврида давом этди.
Кейинги асрларда ўзаро низолар ва курашларга қарамай, ижтимоий-иктисодий ва маданий ҳаётида янги жараёнларни кузатиш мумкин. XVIII асрнинг ўрталарига келиб Ўрта Осиё худудида учта давлат (Бухоро амирлиги Хива ва Қўқон хонликлари) пайдо бўлди. Афсуски, улар ўртасида бирлик бўлмади. сиёсий қарама-қаршиликлар, ўзаро курашлар авж олди. Бундай вазиятда Ўрта Осиё хонликлари подшо Россияси томонидан истило килинган, Туркистон ўлкаси мустамлакага айланди.
Шу даврдан бошлаб ўлкада истиқлолга эришиш ва миллий давлатчиликни тиклаш учун халқ харакатлари бошланди, айниқса, XX асрнинг биринчи чорагида бу кураш ўзининг юкори нуқтасига чиқди. Ўзбекистан давлат мустақиллиги эълон килингунча, ўзбек халқи ўз хаётида мана шундай мураккаб боскичларни босиб ўтди.
XX асрнинг энг мухим воқеаларидан бири янги мустакил давлатларнинг ташкил топишидир. Шy асрда Ўзбекистан номи тарихий хақиқат бўлиб жахон тарихидан абадий ўрин олди. Унинг давлатчилик тарихида янги давр бошланди.
Ўрта Осиёда илк давлатлар вужудга келиши масаласининг ўрганилиши тарихи XIX асрнинг охирларида бошланган бўлиб, бу муаммо тарихчи, манбашунос ва кадимшунослар томонидан тадкик килинган. Натижада, мавзунинг айрим томонлари ёритилган булсада, лекин асосий масалалар юзасидан тадкикотчилар уртасида ягона фикр мавжуд эмас.
Собик совет тарихшунослигида давлатчиликнинг вужуд­га кслиши масаласи асосан куйидаги муаммоларни тадкик этишга йуналтирилган: мулкий табакаланиш. ижтимоий табакаланиш; эксплуатация муносабатлари. яъни давлат ўзаро низолар ва курашларга асосланган синфий жамият махсули эканлиги ғояси асосида ўз ечимини топган. Мустақилликнинг дастлабки йилларида чоп этилган айрим дарсликлар ва китобларимизда хам бундай ёндошувни кузатиш мумкин. Бу табиий бир хол, чунки дастлабки пайтларда Ўзбскистон янги тарихини яратишнинг аник йўналишлари хали ишлаб чиқилмаган эди.
Давлат тизимига ўтиш босқичи, тарихий жараён сифатида, энг қадимги (ибтидоий) жамиятнинг маданияти ва ижтимоий-иқтисодий муносабатларининг янги босқичи бўлиб, уларнинг янада ривожланиш тараккиёти махсулидир. Шу давр иктисодий хаётида эркин жамоатчиларнинг мехнати ишлаб чикаришни ривожлантираётган асосий куч булган.
Жамиятда қарама-қарши синфлар пайдо бўлиб илк давлатларнинг вужудга келишига асосий сабаб бўлди деган хулоса тўғри эмас, чунки фақат давлатчиликка дойир сиёсий тузилмалар, ижтимоий мансаблар ва бошқарув тизимининг пайдо бўлганидан сўнг, аниқ иқтисодий ва сиёсий сабабларга кўра, мулкий ва ижтимоий табақаланиш жараёни кескин ўзгариб, кейинчалик тез ривож топади.
Мисол учун, қадимги Миср, Месопотамия ва Юнонистонда дастлаб шахар-давлатлар вужудга келиб, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиесий хаётида эркин аҳоли фаолияти катта аҳамият касб этган. Аммо босқинчилик урушлари натижасида асирлар ва қулларнинг миқдори ўсиб бориши билан уларнинг меҳнатидан ҳунармандчилик, бинокорлик ишлари ва қишлоқ хўжалик сохаларидаги ишлаб чиқаришла кенг фойдаланилади. Натижада кўшимча махсулот ва бойликлар орттирилади, айрим тўқ оилаларнинг обру-эътибори, ижтимоий ўрни баланд бўлиб, бой-бадавлат кишиларнинг ажралиб чиқишига сабаб бўлади. Демак, қадимги давлатлар ривожининг турли боскичларига, турли хусусиятлар ва тарихий қонуниятлар хос бўлган. Шунинг учун хам давлатчилик тарихини даврлаштириш ва турли жамиятларга хос тарихий воқеаларни қиёсий ўрганиш долзарб вазифадир.

Download 26,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish