Тасвирий фаолиятга ўргатишнинг метод ва усуллари. Кўргазмали метод ва ўргатиш усуллари: натурадан фойдаланиш; машғулот бошида предметларни кўриб чиқиш; намунадан фойдаланиш; расмлардан фойдаланиш; тарбиячи томонидан ишлаш усулини кўрсатиб бериш; болалар ишларини тахлил қилиш.
Оғзаки метод ва ўргатиш усуллари: бадиий адабиётнинг образларидан фойдаланиш; машғулот давомида тарбиячининг кўрсатмалари ва тушунчалари. Ўйинли ўргатиш усуллари. Амалий методлар. Эвристик метод.
Мактабгача таълим муассасасида расм солишга ўргатиш. Предметли расм чизиш. Мазмунли, мавзули расм чизиш. Декоратив расм чизиш. Предметларни тасвирлашга ўргатиш. Ҳар хил ёш гуруҳда ўқитишнинг мазмун ва вазифалари. Образни ифодали ва сифатли тасвирланишига бўлган талаблар ва аста-секин таълим беришнинг вазифаларини мураккаблашуви, расм чизиш техникасига ўргатиш ва тасвирий, ифодали воситаларни қўллаш, сюжетли расм чизишга ўргатиш. Ўрта ва катта гуруҳларда таълим беришнинг мазмун ва вазифалари. Секин-аста бир нечта предметларни тасвирлашга ўтиш, ўзаро фазовий боғланган, ўзаро таъсир этувчи предметлар гуруҳини тасвирлаш, узоқ ва яқин объектларни реалистик композитсион жипслашувини элементар етказа билиш. Ранг ва компонентни ифодалаш ва тасвирлаш воситаси сифатида. Ўрта, катта ва тайёрлов гуруҳларини декоратив расм чизишга ўргатиш. Ҳар бир гуруҳда ўқитишнинг мазмун ва вазифалари. Эстетик идрокини ривожлантириш ва бадиий дидларини шакллантиришда декоратив расмнинг ўрни. Болаларни халқ декоратив-амалий санъати билан декоратив расм чизиш машғулотларида таништириш – асоси нақшларни тузилиш усулларига ўргатиш, турли ёш гуруҳларда расм чизишга ўргатишнинг метод ва усуллари. 1- кичик гуруҳда ўргатишнинг ўзига хослиги, ўргатиш усуллари кўргазмалиликка асосланади, тақлидчанлик, ўйин элементларидан ва умумлаштирилган ўйинлардан фойдаланиш, тематиканинг образлилиги ва қизиқарлилиги, 2- кичик гуруҳ болаларини тасаввурларини ошириш. Ўргатишнинг ўйин характерига эга эканлиги.
Болалар расмида образли шакллантириш, предмет ва расмларни кўриб чиққанда тасаввурларни аниқлаштириш, мавзуга бўлган қизиқишни ошириш, тасвирни ифодалилигини яратиш.
Мактабгача таълим муассасасида лойдан буюм ясашга ўргатиш. Предметли лой иши. Сюжетли лой иши. Мазмунли лой иши. Мактабгача ёшдаги болаларни эстетик тарбиялашда лойнинг аҳамияти. Болалар боғчаси турли ёш гуруҳларида лой бўйича машғулотнинг турлари ва машғулотлар сони.
Предметларни тасвирлашга ўргатиш. Гуруҳдан гуруҳга ўтишда аста-секин дастур талабларнинг мураккаблашуви, тасвирлаш техникасини мураккаблашуви кафт билан лойга ишлов беришдан бармоқларини фаоллаштириш, лойни эгиш билан думалатишдан, уни эзиб кўриш ясаш, сўнгра битта катта лой бўлагидан пластик ясаш. Болаларда қўл майда мускулларини аниқ ва координатсияланган харакатларни ривожлантириш. Сюжетли лойдан нарса ясашга ўргатиш, катта ва ўрта гуруҳларнинг дастур талабларни аста-секин мураккаблаштириш. Алоҳида предметларни ясашдан умумий тагликда жойлашган аста-секин скульптор гуруҳларни яратишга бирлашган, умумийлашган харакатлар ёрдамида. Образларни тавсифномасида деталларнинг роли.
Декоратив лойдан нарса ясашга ўргатиш. Турли ёш гуруҳларда декератив лойдан нарса ясашга ўргатишнинг мазмун ва вазифалари. Предметларни декаратив безаш, пластиналарда рефльефли тасвирларни ва контрельефли тасвирларни бажариш.
Турли ёш гуруҳларида лойдан нарса ясашга ўргатиш ўтказишнинг методикаси. Қобилиятини ривожлантириш учун дидактик ўйинларни ташкил қилиш. Хажмли таналарни талаблари билан болаларни таништириш, бироз содда хажмли жисмлар билан придметларнинг қисмларини солиштира олишга ўргатиш. Кичик хайкалтарошлик асарларни идрок этиш учун болаларда пластик жисмларни хис қилишни ривожлантириш. Тасвирлар учун придметларни фоал кўриб-сезиш орқали кўрсатиш. Вазифани тушинтириш, кўргазмали материални турлича ўзга хос томонлари (ўйинчоқолар халқ амалий саънат предметлари). Тўлиқ иш усулларини кўрсатиш (кичик мактабгача ёшдаги болалар ниятларидан келиб) қисман кўрсатиб бериш ва предметни идрок этиш ва кўриб чиқиш асосида лойдан нарса ясашни кўрсатилмайди.
Лойдан нарса ясаш машғулотнинг қисмини ташкил қилишнинг шакллари. Катта, мактабгача ёшда коллектив (жамоа) бўлиб лойдан нарса ясаш имкониятлар.
Мактабгача таълим муассасасида болаларни аппликатсия қилишга ўргатиш. Аппликатсия-тасвирий санъатнинг бир тури, унинг хусусиятлари. Шахс ривожланишида аппликатсиянинг аҳамияти. Турли ёш гуруҳларда ўрганишнинг дастур талабларининг мураккаблашуви. Машғулотларни ташкил этиш, уларнинг жиҳатлари. Аппликатсия халқ декоратив – амалий саънат тури сифатида, унинг ўзига хослиги ва эстетик турли ёш гуруҳларда аппликатсия машулотларнинг мазмун ва вазифалари. 4-ёшли болалар гуруҳида тайёр оддий геометрик фигуруларни қирқиб елимлаш техникасини ўзлаштириш, кичик мактабгача ёшдаги болаларни фикрлашини (тафаккурини) конкрет образлилигини хисобга олган ҳолда геометрик шаклларни елимлашнинг тасвирий принтсипи. Иккинчи кичик гуруҳда декоратив апплекатсиянинг имкониятлари.
Катта ва ўрта гуруҳда асосий вазифаларидан бу - қирқиш усулларига ўргатиш. Болаларга қирқиш усулларини ўргатишда кетма-кетлик; қайчини тўғри ушлаб қисқа тўғри қирқишдан мактабгача тайёрлов гуруҳда силуетларни қирқиш мураккаб усулларигача, сюжетли, предметли ва декоратив апплекатсиянинг вазифаларини ўзига хослиги. Апплекатсияга хос аниқ образли усулларни ўзлаштириш: бир неча марта буклаш ва симметрик қирқиш, қайсики декоратив апплекатсияда эстетик самарага эришиш ёрдам беради. Елимланмаган шаклларни жипслаштириш (монипулатсия жараёнида фазода кўз билан қўлни ривожлантирш). Кичик гуруҳда аппликатсия намуналари ва уни ёпиштириш усулларига қўйиладиган талаблар, машғулотда қўлланиладиган методик усуллар; халқ аппликатсияни, санъат асарларини намойиш қилиш, намуналарни вариантивлиги: кетма-кет предметнинг контур чизиғини таҳлил қилганда натурадан қирқилади; қирқиш усулларини кўрсатиш. Болалар билан ўз ишларидаги хатоларни таҳлил ва мухокама қилиш. Мактабгача тайёрлов гуруҳда болаларнинг ўзаро келишуви асосида, режали ҳамкорлиги.
Аппликатсия машғулотларда болаларнинг ижодкорлигини ривожлантириш. Шу машғулотлар боланинг мактабдаги меҳнат фаоллигига тайёрлашда ўрни.
Мактабгача таълим муассасасида болаларни қуриш-ясашга ўргатиш.Қуриш-ясаш ва унинг болалар тарбиясида тутган ўрни. Қоғоз ва табиат материалларидан қуриш – ясаш. Турли ёш гурухлари машғулотларини жихозлаш ва конструктив материалларнинг тавсифномаси. Турли ёш гуруҳ болаларини қуриш- ясашга ўргатиш методлари ва ижодий топшириқларининг ўзига хослиги.Қуриш-ясашнинг ўзига хослиги, унинг ўйин билан боғлиқлиги. Болаларни амалий ривожланишида қуриш-ясашнинг аҳамияти, техник қизиқишларини шакллантиришда зукколикни ва топқирликни, тафаккурни ривожланишида қобилиятлари.
Иродавий характерни шакллантириш: қатъийлик, чидамлилик, ташкилотчилик, қуриш-ясаш фаолияти жараёнида боланинг эстетик ривожланиш имконияти бор. Фазовий тасаввурларини, уч ўлчамли шаклларни номларини ўзлаштиришни, конструктор қисмлари (деталлари) катталик ва йўналишини ривожлантириш.
Турли хил конструкторлар ва қурилиш материалидан қуриш-ясаш машғулотларини мазмуни, методикаси ва вазифалари. Кичик гуруҳларда қуриш-ясаш фаолиятининг ўзига хослиги ва унинг ўйинга хос талабни, оддий қурилмаларни яратишга ўргатиш, тайёр қурилмаларни босиқлик билан саралаш кўникмасини шакллантириш. Қуриш-ясаш машғулотларини ўрта, катта ва мактабгача тайёрлаш гуруҳида мазмун, методикаси ва вазифалари. Катта ва ўрта гуруҳларда қуриш-ясаш машғулотларининг турли хил типлари;
Тарбиячининг намунаси ва кўрсатмаси асосида, намуна бўйича, аммо кўрсатмасини чизма ва расм асосида, мазмуннинг шартлари ва таклифлари асосида ва болаларнинг ихтиёри асосида. Ўқитиш усуллари: турли намуналар вариантлари вахаракат имкониятини кўрсатиш, таълимнинг оғзаки усуллари, маслахат, таҳлил қилиш, солиштириш вахоказо.
Қуриш ясашда маиший ва табиий материалдан фойдаланиш сомон табиий ашёлардан фойдаланиш орқали болалар фантазияларини (ҳаёлларини) ривожлантириш. (Шохлар, илдизлар, Қурраклар ва ўсимликлар уруғлари). Боғчанинг катта гуруҳида ёғочдан қуриш-ясаш, машғулотнинг ташқари вақда болаларни қуриш-ясаш фаоллигини ташкил қилиш ва унга раҳбарлик қилиш усулларини ўзлаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |