Fanning o’quv-uslubiy majmuasi dasturi Oliy va o’rta maxsus ta’lim vaziriligining 2016 yil 25. 08 dagi «355» sonli buyrug’ining 2-ilovasi asosida tasdiqlangan namunaviy o’quv dasturiga muvofiq ishlab chiqildi



Download 0,78 Mb.
bet22/46
Sana29.12.2021
Hajmi0,78 Mb.
#78343
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   46
Bog'liq
tasviriy faoliyat majmua-2019.

6-мавзу: ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШНИНГ МЕТОД ВА УСУЛЛАРИ. (2 соат)

Режа:

1. Ўргатишнинг кўргазмали метод ва усуллари.

2. Ўргатишнинг оғзаки метод ва усуллари.

3. Ўйин орқали ўргатиш.


Болалар тасвирий фаолиятига раҳбарлик қилиш методикаси мактабгача ёшдаги болаларнинг тасвирий фаолиятига раҳбарлик қилишнинг мақсад ва вазифалари, бадиий фаолият қобилиятлари ва ижодини тарбиялаш, оилада ва мактабгача таълим муассасасида болаларнинг тасвирий фаолиятига раҳбарлик қилиш усуллари, расм чизиш, лой иши, аппликатсия ва қуриш-ясашга ўргатиш усуллари, тасвирий санъат билан таништириш методикаси, ўқитишнинг ташкилий шаклларини ўз ичига қамраб олади.

Болаларнинг мусиқа тарбияси методикаси мусиқа таълими предмети, мақсади ва вазифалари, мусиқа назарияси, оилада ва мактабгача таълим муассасасида мусиқа таълими методикаси, рақс ҳаракатлари, қўшиқ айтиш, мусиқа тинглашга, мусиқавий-таълимий ўйинлардан фойдаланиш, саҳналаштирилган томошаларга ўргатиш каби маълумотлар ўз ечимини топган. Шунингдек, мажмуада талабалар тайёрланишлари учун тест саволларидан намуналар ҳамда, педагогик атамаларнинг луғати келтирилган. Кўргазмали метод ва ўргатиш усуллари: натурадан фойдаланиш; машғулот бошида предметларни кўриб чиқиш; намунадан фойдаланиш; расмлардан фойдаланиш; тарбиячи томонидан ишлаш усулини кўрсатиб бериш; болалар ишларини тахлил қилиш.

Оғзаки метод ва ўргатиш усуллари: бадиий адабиётнинг образларидан фойдаланиш; машғулот давомида тарбиячининг кўрсатмалари ва тушунчалари. Ўйинли ўргатиш усуллари. Амалий методлар. Эвристик метод.

Мактабгача таълим муассасасида расм солишга ўргатиш. Предметли расм чизиш. Мазмунли, мавзули расм чизиш. Декоратив расм чизиш. Предметларни тасвирлашга ўргатиш. Ҳар хил ёш гуруҳда ўқитишнинг мазмун ва вазифалари. Образни ифодали ва сифатли тасвирланишига бўлган талаблар ва аста-секин таълим беришнинг вазифаларини мураккаблашуви, расм чизиш техникасига ўргатиш ва тасвирий, ифодали воситаларни қўллаш, сюжетли расм чизишга ўргатиш. Ўрта ва катта гуруҳларда таълим беришнинг мазмун ва вазифалари. Секин-аста бир нечта предметларни тасвирлашга ўтиш, ўзаро фазовий боғланган, ўзаро таъсир этувчи предметлар гуруҳини тасвирлаш, узоқ ва яқин объектларни реалистик композитсион жипслашувини элементар етказа билиш. Ранг ва компонентни ифодалаш ва тасвирлаш воситаси сифатида. Ўрта, катта ва тайёрлов гуруҳларини декоратив расм чизишга ўргатиш. Ҳар бир гуруҳда ўқитишнинг мазмун ва вазифалари. Эстетик идрокини ривожлантириш ва бадиий дидларини шакллантиришда декоратив расмнинг ўрни. Болаларни халқ декоратив-амалий санъати билан декоратив расм чизиш машғулотларида таништириш – асоси нақшларни тузилиш усулларига ўргатиш, турли ёш гуруҳларда расм чизишга ўргатишнинг метод ва усуллари. 1- кичик гуруҳда ўргатишнинг ўзига хослиги, ўргатиш усуллари кўргазмалиликка асосланади, тақлидчанлик, ўйин элементларидан ва умумлаштирилган ўйинлардан фойдаланиш, тематиканинг образлилиги ва қизиқарлилиги, 2- кичик гуруҳ болаларини тасаввурларини ошириш. Ўргатишнинг ўйин характерига эга эканлиги.

Болалар расмида образли шакллантириш, предмет ва расмларни кўриб чиққанда тасаввурларни аниқлаштириш, мавзуга бўлган қизиқишни ошириш, тасвирни ифодалилигини яратиш.

Мактабгача таълим муассасасида лойдан буюм ясашга ўргатиш. Предметли лой иши. Сюжетли лой иши. Мазмунли лой иши. Мактабгача ёшдаги болаларни эстетик тарбиялашда лойнинг аҳамияти. Болалар боғчаси турли ёш гуруҳларида лой бўйича машғулотнинг турлари ва машғулотлар сони.

Предметларни тасвирлашга ўргатиш. Гуруҳдан гуруҳга ўтишда аста-секин дастур талабларнинг мураккаблашуви, тасвирлаш техникасини мураккаблашуви кафт билан лойга ишлов беришдан бармоқларини фаоллаштириш, лойни эгиш билан думалатишдан, уни эзиб кўриш ясаш, сўнгра битта катта лой бўлагидан пластик ясаш. Болаларда қўл майда мускулларини аниқ ва координатсияланган харакатларни ривожлантириш. Сюжетли лойдан нарса ясашга ўргатиш, катта ва ўрта гуруҳларнинг дастур талабларни аста-секин мураккаблаштириш. Алоҳида предметларни ясашдан умумий тагликда жойлашган аста-секин скульптор гуруҳларни яратишга бирлашган, умумийлашган харакатлар ёрдамида. Образларни тавсифномасида деталларнинг роли.

Декоратив лойдан нарса ясашга ўргатиш. Турли ёш гуруҳларда декератив лойдан нарса ясашга ўргатишнинг мазмун ва вазифалари. Предметларни декаратив безаш, пластиналарда рефльефли тасвирларни ва контрельефли тасвирларни бажариш.

Турли ёш гуруҳларида лойдан нарса ясашга ўргатиш ўтказишнингметодикаси. Қобилиятини ривожлантириш учун дидактик ўйинларни ташкил қилиш. Хажмли таналарни талаблари билан болаларни таништириш, бир оз содда хажмли жисмлар билан придметларнинг қисмларини солиштира олишга ўргатиш. Кичик хайкалтарошлик асарларни идрок этиш учун болаларда пластик жисмларни хис қилишни ривожлантириш. Тасвирлар учун придметларни фоал кўриб-сезиш орқали кўрсатиш. Вазифани тушинтириш, кўргазмали материални турлича ўзига хос томонлари (ўйинчоқлар халқ амаолий саънат предметлари). Тўлиқ иш усулларини кўрсатиш (кичик мактабгача ёшдаги болалар ниятларидан келиб) қисман кўрсатиб бериш ва предметни идрок этиш ва кўриб чиқиш асосида лойдан нарса ясашни кўрсатилмайди.

Лойдан нарса ясаш машғулотнинг қисмини ташкил қилишнинг шакллари. Катта, мактабгача ёшда коллектив (жамоа) бўлиб лойдан нарса ясаш имкониятлар.

Мактабгача таълим муассасасида болаларни аппликатсия қилишга ўргатиш. Аппликатсия-тасвирий саъатнинг бир тури, унинг хусусиятлари. Шахс ривожланишида аппликатсиянинг аҳамияти. Турли ёш гуруҳларда ўрганишнинг дастур талабларининг мураккаблашуви. Машғулотларни ташкил этиш, уларнинг жиҳатлари. Аппликатсия халқ декоратив – амалий санъат тури сифатида, унинг ўзига хослиги ва эстетик турли ёш гуруҳларда аппликатсия машулотларнинг мазмун ва вазифалари. 4-ёшли болалар гуруҳида тайёр оддий геометрик фигуруларни қирқиб елимлаш техникасини ўзлаштириш, кичик мактабгача ёшдаги болаларни фикрлашини (тафаккурини) конкрет образлилигини хисобга олган ҳолда геометрик шаклларни елимлашнинг тасвирий принципи. Иккинчи кичик гуруҳда декоратив апплекатсиянинг имкониятлари.

Катта ва ўрта гуруҳда асосий вазифаларидан бу – қирқиш усулларига ўргатиш. Болаларга қирқиш усулларини ўргатишда кетма-кетлик; қайчини тўғри ушлаб қисқа тоўғри қирқишдан мактабгача тайёрлов гуруҳда силуетларни қирқиш мураккаб усулларигача, сюжетли, предметли ва декоратив апплекатсиянинг вазифаларини ўзига хослиги. Апплекатсияга хос аниқ образли усулларни ўзлаштириш: бир неча марта буклаш ва симметрик қирқиш, қайсики декоратив апплекатсияда эстетик самарага эришиш ёрдам беради. Елимланмаган шаклларни жипслаштириш (монипулатсия жараёнида фазода кўз билан қўлни ривожлантирш). Кичик гуруҳда аппликатсия намуналари ва уни ёпиштириш усулларига қўйиладиган талаблар, машғулотда қўлланиладиган методик усуллар; халқ аппликатсияни, санъат асарларини намойиш қилиш, намуналарни вариантивлиги: кетма-кет предметнинг контур чизиғини таҳлил қилганда натурадан қирқилади; қирқиш усулларини кўрсатиш. Болалар билан ўзишларидаги хатоларни таҳлил ва мухокама қилиш. Мактабгача тайёрлов гуруҳда болаларнинг ўзаро келишуви асосида, режали ҳамкорлиги.

Аппликатсия машғулотларда болаларнинг ижодкорлигини ривожлантириш. Шу машғулотлар боланинг мактабдаги меҳнат фаоллигига тайёрлашда ўрни.

Мактабгача таълим муассасасида болаларни қуриш-ясашга ўргатиш. Қуриш-ясаш ва унинг болалар тарбиясида тутган ўрни. Қоғоз ва табиат материалларидан қуриш –ясаш. Турли ёш гурухлари машғулотларини жихозлаш ва конструктив материалларнинг тавсифномаси. Турли ёш гуруҳ болаларини қуриш- ясашга ўргатиш методлари ва ижодий топшириқларининг ўзига хослиги. Қуриш-ясашнинг ўзига хослиги, унинг ўйин билан боғлиқлиги. Болаларни амалий ривожланишида қуриш-ясашнинг аҳамияти, техник қизиқишларини шакллантиришда зукколикни ва топқирликни, тафаккурни ривожланишида қобилиятлари.

Иродавий характерни шакллантириш: қатъийлик, чидамлилик, ташкилотчилик, қуриш-ясаш фаолияти жараёнида боланинг эстетик ривожланиш имконияти бор. Фазовий тасаввурларини, уч ўлчамли шаклларни номларини ўзлаштиришни, конструк тор қисмлари (деталлари) катталик ва йўналишини ривожлантириш.

Турли хил конструкторлар ва қурилиш материалидан қуриш-ясаш машғулотларини мазмуни, методикаси ва вазифалари. Кичик гуруҳларда қуриш-ясаш фаолиятининг ўзига хослиги ва унинг ўйинга хос талабни, оддий қурилмаларни яратишга ўргатиш, тайёр қурилмаларни босиқлик билан саралаш кўникмасини шакллантириш. Қуриш-ясаш машғулотларини ўрта, катта ва мактабгача тайёрлаш гуруҳида мазмун, методикаси ва вазифалари. Катта ва ўрта гуруҳларда қуриш-ясаш машғулотларининг турли хил типлари;

Тарбиячининг намунаси ва кўрсатмаси асосида, намуна бўйича, аммо кўрсатмасини чизма ва расм асосида, мазмуннинг шартлари ва таклифлари асосида ва болаларнинг ихтиёри асосида. Ўқитиш усуллари: турли намуналар вариантлари ва харакат имкониятини кўрсатиш, таълимнинг оғзаки усуллари, маслахат, таҳлил қилиш, солиштириш ва хоказо.

Қуриш ясашда маиший ва табиий материалдан фойдаланиш сомон табиий ашёлардан фойдаланиш орқали болалар фантазияларини (ҳаёлларини) ривожлантириш. (Шохлар, илдизлар, Қурраклар ва ўсимликлар уруғлари). Боғчанинг катта гуруҳида ёғочдан қуриш-ясаш, машғулотнинг ташқари вақтда болаларни қуриш-ясаш фаоллигини ташкил қилиш ва унга раҳбарлик қилиш усулларини ўзлаштириш.





Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish