Декоратив расм чизиш. Декоратив расм чизиш тасвирий фаолиятнинг бошқа турлари каби болада эстетик туйғуни ривожлантиради. Болаларни халқ амалий санъати намуналари билан таништиришда тарбиячи ватанпарварлик руҳини шу санъат асарларини яратаётган одамларнинг меҳнатига ҳурмат каби туйғулар тарбияланади.
Декоратив расм чизиш қуйидаги умумий вазифаларни ўз ичига олади:
Нақшнинг турлича шаклларини боғлиқ ҳолда композицион ҳисни шакллантириш;
Ранг қобилиятларини ривожлантириш;
Халқ амалий санъатининг стилларининг фарқлашга ва уларнинг алоҳида элементларини болаларнинг ўз ижодида фойдаланишга ўргатиш;
Қалам ва мўйқалам билан чизишнинг техник кўникмаларини мустаҳкамлаш.
Болаларни декоратив расм чизишга ўргатишда тарбиячи уларда нақш компонентларининг ўзаро боғлиқлигини, рангини, композициясини шакл элементини кўришга ўргатади. Декоратив расм чизишда ранг қобилиятининг ривожланиши асосий масала бўлиб ҳисобланади.Болаларда расм чизиш кўникмаси асосан оғзаки нутқ орқали амалга оширилади. Масалан: бола биронта қиз, уй расмларини чизиб, унга кичик эртак ҳам тўқиши мумкин. Маълум мақсадли расм болага кўрсатилаётганда аниқ мақсадга эга бўлиши керак. Бола кўрсатилаётган расмни кўриб чиза олади. Болаларга ишланган расмлар намунасидан кўрсатиб қуйидагиларга алоҳида эътибор беришларини эслатиш керак. Масалан: предметларнинг пропорционал, симметрик жойланганлиги уйлар, дарахтлар, самолётнинг парвоз қилаётганини чиздириш
орқали болаларда таҳлил-синтез усулидан фойдаланиш муҳимдир.
Юқорида қайд қилинганидек, қуйидагиларга аҳамият бериш керак:
Мавзунинг мазмуни аниқ бўлишига;
Объектлар орасидаги боғланишга;
Маълум мақсадга йўналтирилган мавзу бўлишига эътибор бериш керак. Бу ёшдаги болаларга рангли қаламлар берилиб мақсад айтилади. Масалан,
бола кўк рангда-ўтларни, ҳаво рангда-сув, сариқ рангда-қум кўринишида
тасвирлай оладилар. Бунда албатта тарбиячининг билимдонлиги катта маҳорат талаб қилади.
Мактабгача таълим муассасасида трафарет‚ шаблон асосида чизиладиган буюмларни, шаклларни чизишга, қирқиш, елимлашга, ясашга ўргатилади.
Трафарет-қалин қоғоз, юпқа картон, тунука, плаcтмассадан тайёрланадиган турли мураккабликдаги нақшни
таркиб топтирадиган тирқишлар қилинган плаcтинкадир. Трафаретдан кўп карра такрорланувчи расмлар, ҳарфлар, ёзувларни олишда фойдаланилади.
Трафарет орқали мўйқаламда бўёқ берилади. Бу мақсадда махсус мўйқаламлардан фойдаланиш мумкин. Мўйқалам билан бериладиган бўёқ қуюқроқ бўлиши керак, акс ҳолда у трафарет тагига оқиб
тушиши мумкин. Кўп рангли расмларни бажаришда бўёқлар белгиланган изчилликда тартиб билан берилади.
Трафарет, шаблон тайёрлаш учун тасвирни чизиб олинади ва кесиб олинади, сўнгра қайчини узмасдан қирқишга ҳаракат қилинади. Агар узиб - узиб қирқилса тасвир нотўғри чиқиши мумкин. Трафарет шаблон 2 хил усулда бўлади:
1. Оддий трафарет.
2. Мураккаб трафарет.
Оддий трафарет - деб бир қисмдан иборат бўлган тасвирга айтилади.
Мураккаб трафарет- деб, 3-4 қисмдан иборат бўлган шаклга айтилади. Ҳар бир бажарилаётган ишга эътибор, меҳр, дид, фаросат талаб этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |