Болаларга машғулотларда таълим бериш
Таълим – мактабгача ёшидаги болаларни элементар билимлар системаси билан таништиришда, мактабгача таълим муассалари учун ишлаб чикилган дастурларда назарда тутилган кўникма ва малакаларни шакллантиришда етакчи ролни ўйнайди.
Таълим жараёнида болаларга янги билимларни мунтазам бериб бориш, улар жамғарган тасаввурларни аниқлаш ва системалаштириш, болаларнинг билиш жараёнлари ҳамда тафаккур фаолликларини ривожлантириш амалга оширилади.
Таълим – икки томонлама жараён: машғулотлар кузатилар экан, тарбиячининг таълим бериш фаолиятини, унинг болаларга таъсир этиш имкониятларини ҳамда болаларнинг жавоб бериш реацсияларини, ўқув ҳаракатлари сифатини ҳам баҳолаш муҳимдир.
Таълим жараёни болаларнинг жисмоний, маънавий, меҳнат ва эстетик ривожланишларига ҳар томонлама таъсир кўрсатади. Шунинг учун таълим жараёнини кузатишнинг муҳим вазифаси унинг болаларга тарбиявий, умумтаълим таъсирини (кузатувчанлик, зеҳнлилик, ақлий, нутқий ва ҳаракат фоллиги, мустақиллик, ижодий ташаббуснинг ривожланишини) аниқлашдир.
Педагог ҳар бир машғулотда таълим ва тарбиянинг ўзаро боғланган вазифаларини амалга оширишни эсда сақлаши муҳимдир.
Масалан, болаларга расм солиш усулларини тушунтирар экан, у болаларга предметни изчил тахлил қилишни, кўрганларини тасвирлашни, харакат усуллари ҳақида гапиришни, бўёқдан тартибли фойдаланишни, ўртоғига ҳалақит бермасликни охирида ҳамма нарсани ўзи жой-жойига олиб қўйишни ўргатади.
Шунинг учун тасвирий фаолият машғулотларида болаларнинг ташқи дунё ҳақидаги тасаввурлари қандайлигини, улар ўз фикрларини эркин баён қила олишларини, уларнинг луғат бойликлари қандайлигини аниқлаш мумкин. Болалардаги маънавий тасаввур даражасини бажарилган ишларни баҳолаши ва шу кабилардаги фикрлари ҳамда нутқларидан билиб олиш мумкин. Демак, кўрилган ҳар бир машғулотларда дастурнинг барча бўлимлари бўйича болалар билан олиб борилган ишнинг даражаси худди кўзгудагидек акс этадиган бўлиши керак.
Бадиий фаолият мактабгача ёшдаги болаларнинг бадиий дидларини тараққий эттиришда етакчи рол ўйнайди. Бадиий томондан ривожланиш бадиий образни идрок этиш қобилияти ва мустақил равишда янги образ (расм, лой билан ишлаш, аппликатсия орқали) яратишларида марказий ўринни эгаллайди, қайсики улар ноёблиги, турли- туманлиги, эгилувчанлиги, ҳаракатчанлиги билан ажралиб туради.
Бу кўрсаткичлар фаолиятнинг хусусиятларига боғлиқ бўлмай, балки тайёрланадиган маҳсулотнинг қандай натижага эга бўлишига ҳам боғлиқ. Бадиий образларни идрок этиш қобилиятининг психологик механизми (Венгер Л.А, Запорожетс А.В) образларнинг хусусиятлари ва боланинг эстетик тажрибаси (эстетик аппертсептсия) ўртасидаги боғлиқлик борлигини кўрсатди.
Идрок этишнинг тўлиқлиги ва аниқлиги болалар томонидан маънавий маданиятни (Виготский Л.С) қандай ўзлаштиришларига, ижодий воситаларни (эстетик эталонларни) эгаллашларига ва бадиий объектни хусусиятларига мос ҳолда жараёнларни эгаллаш даражасига боғлиқ. Шундай қилиб, бадиий образларни яратиш ва уларни идрок этиш қобилиятининг ривожланиши мактабгача таълим даври мобайнида элементар-кўрув-ҳиссий таассуротлари мобайнида умумий образларни тасвирий воситалар орқали тўғри ифодалаш имкониятиятини яратишдек йўлни босиб ўтади.
Болаларнинг ёш хусусиятлари ҳар қандай маҳсулдор фаолиятни сўз, ҳаракат ва ижро этиш орқали мустаҳкамлаб борилишини тақазо этади. Бу воситаларсиз бола ўйланган образни очиб бериши, хоҳлаган ҳаракатини айтиб бера олмайди.
Ўйлаб кашф этилган образ ва ҳаракат билан машғул бўлар экан, бола ёш хусусиятларини назарга олган ҳолда кичкинтой ўйинга тез киришиб кетади, фаол мулоқот қилади ва енгиллик билан образга кириб кетади. Шунинг учун ҳар бир боланинг маҳсулдор иш фаолият турини бошқа бадиий фаолият турлари билан (сўз, имо- ишора, ўйин вазиятлари) билан бойитиб ва қўллаб- қувватлаб туриш лозим.
Мактабгача ёшдаги бадиий эстетик фаолиятни интегратсияси ( мужассамлиги) табиий характерга эга. Мактабгача ёшдаги болалар кўпинча ўзлари мустақил равишда тасвирий фаолият турларини мужассамлаштирадилар. Айниқса бу нарса фаолият даврида бадиий жиҳозлар билан тажриба- синов ўтказганларида кўзга ташланиб туради. Бу ёшдаги бола тарбиячи томонидан уларга тасвирий фаолият учун таклиф этилган нарсаларни томоша қиладилар, қўллари билан ушлаб кўрадилар, кўз билан чамалайдилар, турли усулларни қўллаган ҳолда қоғоз, буёқ, турли меллар, матолар каби табиат жиҳозларини ўзлаштириб оладилар. Ўрта гуруҳда тарбиячи ўз олдига қуйидаги вазифаларни қўяди ва амалга оширади:
* Болаларнинг халқ ва амалий санъатга нисбатан қизиқиш уйғотиш, санъат турлари бўлган тасвирий санъат, натюрморт, китоб графикаси билан таништириб бориш; шу ёшдаги болаларни тасвирий фаолиятга бўлган қизиқишларини рағбатлантириб бориш;
* “Билиш жараёни” бўлимининг мазмунига асосланиб болалар ишларининг мазмунини бойитиб бориш: таниш бўлган ҳаётий ва табиат объектларини тасвирлашларини маъқуллаб бориш ( идишлар, мебел, транспорт, сабзавотлар, мевалар, гуллар, дарахтлар, ҳайвонлар), шунингдек табиат ҳодисалари (ёмғир, қор) , ёрқин ҳаётий воқеаларни (байрамлар), атроф муҳит, бадиий адабиёт воситасида оддий воқеаларни мустақил равишда топа олишга, жамоавий ишлаш учун мавзулар топишга интилишларини рағбатлантириб бориш.
* Турли объектларни санъат асарларида, табиатда, атроф муҳитда бадиий ифодаланишига диққатларини қаратиш
* Болалар томонидан таниш нарсаларни бадиий образли ифодалар орқали( ранг, доғ, чизиқ, ритм) каби тасвирлашнинг турли йўллари ва усуллари орқали тасвирлаш учун шароит яратиш.
* Ифодали образларни яратиш учун мустақил равишда болаларни турли ифодалаш воситаларини танлаш, бунинг учун эгалланган техник усуллардан фойдаланишга чорлаш.
*Бу ёшда даврида шакл, ранг, катталик, миқдор каби тушунчаларни тушуна билишга ўргатиш. Аниқ ижодий вазиятларда эгалланган тасаввурларини ўз ҳаётларида амалга ошира билишга ( масалан
“ Шохчада битта барг осилиб турибди, осмонда эса кўпдан- кўп барглар айланиб учиб юрибди”, “ катта қисмлар катта ҳайвонлар учун, кичик қисмлар кичик ҳайвонлар учун”дея ) ўргатиш.
* Жамоавий композитсияни ифодалашда тарбиячилар билан ҳамкорликда ишлашга ўргатиш.
* Тасвирий фаолият турларини турли хилда бир- бирига мослаштириш.
* Тасвирий фаолиятнинг турли кўринишларида тарбиячи 3-4 ёшли болаларнинг ёш хусусиятларига мос ҳолда аниқ вазифаларни олдига қўя билиш:
* Пластилин ва лой билан ишлашда юмшоқ нарсалар (лой, пластилин, хамир, ҳўл қум, сақич, папе- машйе учун қоғозли нарса), уларнинг хусусиятлари билан таништириш ( юмшоқ, чўзилувчан, сочилувчан нарсаларга (қумга нисбатан ёпишқоқ бу нарсалар билан ишлаш имкониятларини яратиш ва шунга асосан болаларни:
* Нарсаларнинг шаклларини, уларнинг кўзга кўринарли ёрқин ва аҳамиятли жиҳатларини кўра билиш;
* Иккита қўлни бир хилда ишлашга ўргатиш: кўз ва қўл ҳаракатини мослаштириш (кўз билан ўз қўлларининг ҳаракатини назорат қилишни шакллантириш);лой бўлаги билан ишлашда кафтларнинг босимини тўғри тақсимлай билиш:
* Оддий шаклларни яратиш (шарва тсилиндр) ва уларнинг кўринишларини ўзгартириб, янги шаклларни ҳосил қилиш.( шарни эзғилаб диск шаклига келтириш, силиндр шаклини ҳалқачага айлантириш) ва улардан ёрқин тасвирлар ҳосил қилиш.
* Бармоқлар билан нарсаларни босмасдан, бир- бирига силлиқлаган ҳолда бирлаштириш; шаклнинг четларини чимчилаш орқали учларини ажратиш, юмшоқ нарсадан озгина қисмни чўзиб, дум, қанотларни ҳосил қилиш.
* 2-3 хил бўлакдан қисмларнинг бир- бирига бирлаштирган ҳолда қисмларини тўғри ва тартиб билан ёпиштириш орқали ажойиб нарсаларни ҳосил қилиб ясаш.
Расм машғулотлари орқали болалар идрокини тараққий эттириш, атроф-муҳит тўғрисидаги тасаввурларини шакллантириш, фаол билиш жараёнини шакллантириш учун шарт- шароит яратиш ва шу асосда болаларни:
* Ўраб турган теварак муҳит ҳақидаги ўз таасссурот ва мулоҳазаларини мавжуд бўлган график ва бадиий воситалар орқали тасвирлаш;
* қалам ва фломастер билан расм чизишни давом эттириш- чизиқлар тортиш ( вертикал, горизонтал, тўлқинсимон, эгри-бугри), айланма ва тўртбурчак шаклига келтириш, шу тариқа ажойиб образлар яратиш;
* Болаларни бўёқ билан таништириб мўйқалам билан ишлаш малакасини шакллантиришда давом этиш ( эҳтиётлилик билан мўйқаламни ҳўллаб, ювиб ташлаб, бошқа рангли бўёқни олиш, чизиқлар тортиш, шаклларни чизиш ва бўяш); турли хил рангдаги ажойиб нарсаларни ясашга ўргатиш.;
* Тақлид қилиб расм чизишдан секин- аста мустақил ижод қилишга ўтиш;
* Аппликатсия фаолиятида – болаларни қоғоз билан таништира бориш, қоғоз билан ишлаш жараёнида қоғознинг хусусиятлари билан танишиш учун шарт- шароит яратиш (енгил, юпқа, рангли, чиройли, ғижимланади, йиртилади, қирқилади, ёпишади) ва шу асосда болаларни ўргатиш:
* Йиртилган ва ғижимланган қоғоздан чиройли нарсаларни ифодалаш:
* Тарбиячи томонидан қоғоздан қирқилган шаклларни жой- жойига қўйиб чиқиш ва ёпиштириш, шу асосда бадиий образлар яратишга ўргатиш
Do'stlaringiz bilan baham: |