Болаларнинг мустақил тасвирий фаолиятлари бурчагининг жиҳозлари ва материаллари. Болаларнинг машғулотлардан ташқари вақтларда тасвирий фаолият билан мустақил шуғулланишлари учун шароит яратиш. Бу мақсадда гуруҳ хонасининг яхши ёритилган ва ўйин бурчагидан мумкин қадар узоқроқ бирон бир жойи ажратилиши керак. Хонанинг дераза олди ажратилиши мақсадга мувофиқ, у ерда икки-уч стол қўйилади. Агар дераза токчалари паст бўлса, уларга тахталар мустаҳкамланади, болалар шуғулланмаётган пайтда уларни тушуриб қўйиш мумкин. Расм солиш, нарсалар ясаш, аппликатсиялар учун мўлжалланган буюмлар яқин турган шкафнинг очиқ токчаларида, столларда туриши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |