2-мавзу: МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ ЁШИДАГИ БОЛАЛАРНИ ҲАР ТОМОНЛАМА ТАРБИЯЛАШДА ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ МЕТОДИКАСИНИНГ АҲАМИЯТИ.
Таянч тушунчалар: таъриф, ёрдамчи восита, таҳлил, натурадан фойдаланиш, имо-ишора.
Режа:
1.Тасвирий фаолият турлари.
2.Тасвирий фаолиятнинг болаларни ҳар томомнлама ривожланишидаги аҳамияти.
(ақлий,ахлоқий,нафосат,жисмоний)
Биз юз бераётган иқтисодий ислоҳотлар давлат томонидан амалга оширилиши, давлат бош ислоҳотчи эканини эътироф этдик. Демак, сиёсий-маънавий ислоҳотларда ҳам, миллий тарбияни юксалтиришда ҳам давлат бош ислоҳотчи бўлишини тан олишимиз керак ва тегишли қонунлар орқали маънавий йўналишларнинг пойдеворини асослаб беришимиз керак.И. Каримов
Расм чизиш, лойдан буюмлар ясаш ва аппликация-бу тасвирий фаолият турлари бўлиб, уларнинг асосий вазифаси-теварак атрофни образли акс эттириш ҳисобланади. Масалан: ёзувчининг шеъри ва рассомнинг асари. Тасвирий фаолият мактаб ёшидаги болаларни ҳар томонлама тарбиялашда катта аҳамиятга эгадир.
Тасвирий фаолият болаларни онгли тарбиялашда катта аҳамият касб этади. Бирорта предметни чизиш ёки ясаш учун албатта у билан олдиндан танишиш ёки кузатиб чиқиши, унинг шакли, катта-кичиклигини, қисмларнинг жойланиши, рангини билиш керак бўлади. Бу жараёнда кўриш, сезиш, қўл ҳаракатлари иштирок этмай қолмайди. Болалар предмет ва ходисаларни кузатиш ва кўриб чиқиш жараёнида болалар предметни катта-кичик гурухларга бўлиш, уни шаклини ўзгартириш, рангини турли-туманлиги билан танишадилар. Шунингдек, тасвирий фаолият жараёнида болалар турли хил материал қоғоз, бўр, бўёқлар билан уларнинг ўзига хос хусусиятлари, улар билан ишлаш техникаси билан танишадилар, бу эса болаларни ақлий ўсишига сабаб бўлади.
Тасвирий фаолият жараёнида болаларда фикр юритиш жараёнлари (тахлил, синтез, таққослаш умумлаштириш) ни ривожланишга имкон беради, бу ўз навбатида болаларни оқилона ўсишига олиб келади. Бу жараёнида болаларнинг нутқи ривожланади. Сенсор тарбияни амалга оширишда тасвирий фаолиятининг аҳамияти катта. Чунки болалар предметлар билан узвий боғланадилар, уларнинг ўзига хос сифатлари, шакли, ранги билан, катта-кичиклиги билан танишадилар.
Тасвирий фаолият–болалар билан олиб бориладиган таълим–тарбиявий ишнинг қисми сифатида. Мактабгача таълим муассасасида тасвирий фаолият болалар билан олиб бориладиган бутун таълим-тарбиявий ишнинг бир қисми хисобланади. Шу сабабли у хилма–хил фаолият ва машғулотлар турлари билан боғлиқ бўлиши муҳимдир.
Расм, лой иши, қирқиб ёпиштириш ишларида болалар ўзларининг теварак атрофидаги нарса ходисалар, бадиий асарлар, қўшиқлардан олган таасуротини акс эттирадилар. Расм, лой иши, қирқиб ёпиштириш ва қуриш – ясаш ишларининг бошқа машғулотлар ва фаолият турлари билан боғликлиги болалар билан олиб бориладиган таълим тарбиявий ишнинг самарасини, болаларни турли машғулотларга қизиқишни оширади.
Мактабгача таълим муассасасидаги тарбиявий иш болаларнинг ҳар томонлама ривожланиши, уларда турли қобилиятларни шаклланиши учун хизмат қилади.Барча фаолият турларининг боғлиқлиги болаларда кузатувчанлик, қизиқувчанлик, фикрлаш, хаёл, эстетик хис туйғу бадиий дид, шу билан бирга ахлоқий сифатлар, меҳнат қилиш хохиши ва кўникмаси, бошланган ишни охирига етказиш, қийинчиликларни енгиш хиссининг ривожланишиги имконият яратади.
Болалар билан тасвирий машғулотларда ўтказиладиган суҳбат уларда расм чизишга, лойдан нарса ясашга қизиқишларини уйғотиши зарур. Ўтаётган жараён билан боғлиқ бўлмаган юзаки талаблар болаларнинг ижодий эмотсияларини сўндиради.
Тасвирий фаолият машғулотлари жонли, эмотсионал, эртакли сюрпризли элементлар билан ўтилиши лозим.
Таълим жараёнини енгил болалар сезмайдиган қилиб ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Тасвирий фаолиятнинг бошқа фаолиятлар ўйин, бадиий ўқиш ва хикоя қилиш, мусиқа ва хоказо билан боғликлигини системали олиб бориш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |