Кичик гуруҳда. Тарбиячи гуруҳда болаларни машғулотдан кейин ўз жойини тартибга солишга, яъни қолган лойни, мўйқаламни, салфеткани, қаламни тарбиячига беришга ўрганадилар. Йилнинг бошида тарбиячининг ўзи материалларни тайёрлайди, сўнг алоҳида болаларни материаллар тайёрлашга жалб этади. Бу навбатчилик эмас, балки баъзи болалар учун топшириқлар бериш ҳисобланади. (йил давомида тарбиячи ҳамма болаларни меҳнат топшириқларини бажаришга жалб этиши лозим). Машғулотдан сўнг болалар, ҳар бир ўз столларидаги нарсаларни олдин умумий столга олиб келишга ўрганадилар, сўнг тарбиячи ўз ёрдамчилари билан мўйқаламларини ювади, салфеткаларни йиғиб олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |