Ғаниев Достон Абдисаттор ўғли


-боб. Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги меҳнат фаолияти



Download 3,22 Mb.
bet95/105
Sana02.07.2022
Hajmi3,22 Mb.
#731931
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   105
Bog'liq
2 5330557342121464528

16-боб. Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги меҳнат фаолияти
101-модда. Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги меҳнат фаолиятига доир ҳуқуқлари
Фуқаролар Ўзбекистон Республикасидан ташқарида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш, мустақил тарзда иш қидириш ва ишга жойлашиш ҳуқуқига эга.
102-модда. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан фуқароларни Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ишга жойлаштириш соҳасида кўрсатиладиган хизматлар
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фуқароларга Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ишга жойлаштириш учун қуйидаги хизматларни кўрсатишга доир фаолиятни амалга оширади:
вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетаётган фуқароларга темир йўл чипталарини, авиачипталарни сотиб олишда ва бошқа транспорт-логистика масалаларини ҳал этишда кўмаклашиш;
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ишга жойлашиш учун зарур ҳужжатлар тўпламини расмийлаштиришда кўмаклашиш, шу жумладан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетаётган фуқароларни кетишдан олдин мослаштириш, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, уларга чет тилларни, ишлаб чиқаришлардаги хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини ўргатиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг талабномаларига кўра Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхоналарининг иш жараёнида фойдаланилмаётган транспорт воситаларини жалб этиш орқали транспорт хизматлари кўрсатиш;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва чет эллик фуқароларни меҳмонхона секторида жойлаштириш юзасидан шартнома асосида хизматлар кўрсатиш.
103-модда. Юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетаётган фуқароларни ишга жойлаштириш ва уларнинг касбий билимини тасдиқлаш бўйича фаолияти
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар:
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан бериладиган лицензия асосида фуқароларни Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ишга жойлаштириш;
вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетаётган фуқароларнинг касбий билимини, шу жумладан касбий кўникмаларга эга бўлиш ва чет тилларни билиш даражасини тасдиқлаш бўйича фаолиятни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ўтказиладиган аккредитация асосида амалга оширишга ҳақлидир.

Download 3,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish