Деривацион туннел йўлини танлаш
Инженер - геологик изланишлар натижасига кўра деривацион туннел трассаси танланади.
Бу изланиш натижаларига қараб, узунлик ва кўндаланг геологик қирқимлар ҳар бир трасса
вариантига тузилади.
Сув олиш иншоотидан станция узелигача туннел ўқи энг қисқа йўналишда ўтказилиши
керак.
Тўғри чизиқли туннел; тоғ массивига йўналганда иккала томонидан бошлаб қазилади.
Охирги пайтда туннел қазишда комбайн усулидан фойдаланилмоқда. Қазиш тезлиги 100 м
2
кесимда 400 м/ой, 10 м
2
юзада 2 км/ой га тенг бўлиши мумкин.
Асосий деривацион туннел трассаси ҳар томонлама техник-иқтисодий анализ орқали қабул
қилинади.
Ингури ГЭС ида напорли сув келтирувчи туннел ички диаметри 9,5 м. Туннел узунлиги 15
км. Ер ости биносида 1,3 10
6
кВт қувватли агрегат жойлашган. Ҳисобий сув сарфи Q
Ҳ
=450 м
3
/с.
Сув чиқарувчи туннел кесими шу сарфга мўлжалланган бўлиб, 116 м
2
ни ташкил этади, унинг
узунлиги 3,15 км. Кўп участкасида учрайдиган монолит бетон қопламаси қалинлиги 0,5...0,7 м.
Агар деривацион туннел эгри чизиқли трасса бўйича лойиҳа қилинаѐтган бўлса, бурилиш
бурчаги 60
0
дан ошмаслиги ва эгрилик радиуси 5 диаметрдан кам бўлмаслиги керак. Бошланғич ва
охирги участкаларда ковлаш оралиғига тенг, лекин 6 м дан кам бўлмаган равишда трасса ўқи
тўғри чизиқли бўлиши керак.
Тўлиғича геологик қидирув бажарилмаганлиги жуда катта хатоликларга ва трассани
ўзгартиришга олиб келиши мумкин. Бу ГЭС қурилишининг қимматлашувига ва узоқ муддатда
бажарилишига мажбур қилади.
Гидротехник туннелларнинг ички қисмини маҳкамлаш.
Туннелларни вақтинча мустаҳкамлашни ковлаш вақтида (креплар) ушлаб турғичлар
ѐрдамида амалга оширилади. Ковлашни мустаҳкамлаш ва туннелга ички қиѐфа бериш учун
мўлжалланган конструкцияни ишлов бериш ѐки қоплама қилиш дейилади.
Ишлов бериш конструкциялари тутиб (кўтариб) турувчи ва тўғриловчи (кўтармайдиган)
хилларга ажратилади. Гидротехник туннелларга ишлов бериш тоғ босимини қабул қилишга,
сувнинг ички босимини, тоғ жинсини сув ва ҳаво таъсиридан ҳимоя қилишга, суви чиқишининг
олдини олишга, ғадир-будурликни камайтиришга мўлжалланади.
Пардоз берувчи қопламалар - мустаҳкам, узоқ турадиган, сув ўтказмайдиган бўлиши керак.
Ишлов бериш параметрларига қалинлик, ғадир-будурлик ва бошқалар киради. Бу параметрлар
техник-иқтисодий ҳисоблардан асосланади. Ишлов бериш шакли ва конструкцияси ер ости
иншооти габарити, нимага мўлжаллангани, инженер-геологик шароитлари ва куч таъсирларига
қараб аниқланади.
Напор туннелини қопламасиз мустаҳкам тошли ерларда лойиҳалаш мумкин. Бунда туннел
чуқурлиги ички сув напори қийматининг ярмидан катта бўлиши талаб қилинади. Ғадир-
будурликни камайтириш учун туннелда силлиқ портлатиш ишларини амалга оширилади.
Қоплама материал бўлиб бетон, темир-бетон, пўлатлар ишлатилади. Бу материалларнинг
модификацияланган
турига
пуркалма-бетон,
арматураланган
пуркалма-бетон,
торкрет,
темирбетонлар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |