Фанидан маъруза матни


Кичик ГЭСлар схемаси ва уларнинг асосий параметрларини аниқлаш



Download 6,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/174
Sana14.04.2022
Hajmi6,4 Mb.
#552665
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   174
Bog'liq
gidroenergetik qurilmalar

 
Кичик ГЭСлар схемаси ва уларнинг асосий параметрларини аниқлаш. 
Замонавий КГЭСларни лойиҳалаш технологияси бир неча характерли ҳусусиятларга эга. 
Бунда 50-йиллардаги гидроэнергетик объектларни лойиҳалаш тажрибасининг етарли эмаслиги
уларни фақат айрим адабиѐтлардан ва эксплуатациядаги КГЭСлардан фойдаланиб билиш мумкин 
бўлган. Шунинг учун улар ҳозирги норматив ва услубий ишланмаларда кўрсатилмаган. 
КГЭСларни келажакдаги авлодини яратиш учун янги ѐндашувлар, ишланмалар, илмий 
изланишлар зарур. Бунинг учун бундай таҳлил ва изланишларни давом эттирилиб, қуйидаги 
тартиб ва талабларни асослаш керак: 
1. КГЭСлар тўла автоматлаштирилган ва доимий эксплуатацион персоналсиз ишлаши 
шарт. Бунда уларнинг иқтисодий самарадорлиги оширилиб, эксплуатация ҳаражатлари ва 
капитал сарф камайишига эришилади. 
2. Аниқ КГЭС объектини лойиҳалаш унификациялашган лойиҳавий ечимлар асосида олиб 
борилиши керак. 
Унификацияга бутун гидроузел иншоотлари ѐки айрим энергетик ва гидротехник 
иншоотлари тўғри келиши мумкин. 
Энергетик 
иншоотларни 
унификациялашган 
ечимларига 
КГЭС 
биноси, 
турбина 
водоводлари ва сув қабул қилиш иншоотлари киритилиб, уларнинг бир гидроагрегат қуввати 
3…5 МВт гача қўлланилиши мумкин. Катта қуватли КГЭСлар учун алоҳида иқтисодий ечимлар 
топишга тўғри келади. 
Бунда ҳам албатта унификациялашган гидравлик куч жиҳозлари ва автоматик 
тизимлардан фойдаланиш зарур. 
3. Унификацияланган КГЭС лойиҳасидан фойдаланишда бир этап ишларини бажариш 
лозим КГЭС қурилиши техник-иқтисодий ҳисоблардан асосланган кейин ишчи лойиҳа 
бажарилади ва ишчи ҳужжатлар конкрет шароит учун ишлаб чиқилади. 


Агар КГЭСлар комплекс гидроузел таркибига киритилса, уларни лойиҳалаш бир этапда 
гидроузел билан бажарилади. 
Бу кўрсатма ва фикрларга асосан КГЭСлар лойиҳасида сув оқимидан фойдаланиш 
схемалари напор ҳосил қилиш усулига кўра: 
-
тўғонли; 
-
деривацияли (24.1 – расм); 
-
аралаш схемали хилларга ажратилади. 
Тўғонли схема орқали напор ҳосил қилишда дарѐ оқимига перпендикуляр равишда створ-
тўғон қурилади. Бунда ҳосил бўладиган сув омбор дарѐ сувини қайта тақсимлашга хизмат 
қилади. 
Дарѐ ўзани КГЭСи жойлашига кўра иккита компоновка вариантига эга булади. 
КГЭС биноси дарѐ ўзанида жойлашдганда напор ҳосил қилувчи иншоотлар таркибига 
киради ва напор таъсири остида жойлашади. КГЭС биноси баландлиги напор орқали аниқланиб, 
улар компоновкасидан 4...6 м гача фойдаланилади. 
КГЭС биноси қурилишига капитал сарфнинг ошишига собаб дарѐ ўзанида (перемичка 
тўсинлар қуришга ва котловандан сувни чиқариб), дарѐ сувини ўказиб туришга тўғри келади. 
КГЭС биносининг айланма каналда жойлашиши дарѐ ўзанидан нарироқда бўлиб, асосий 
иншоотларини (КГЭС биноси, оқова нов) қуруқ шароитда яратишга ва қурилиш ишлаб 
чиқаришни соддалаштиришга ва натижада умумий гидроузел нархини камайтиришга ѐрдам 
беради.

Download 6,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish