Кичик ГЭС иқтисодий самарадорлиги.
КГЭСлар иқтисодий кўрсаткичлари кўпгина омиллар – номинал (ўрнатилган) қувват, тайѐр
напор
фронти
мавжудлиги,
энергетик
жиҳозларнинг
стандартлаштирилганлик
даражаси
(индивидуал
ѐки
серияли
тайѐрланганлиги),
лойиҳавий
қарорларнинг
намунавийлиги,
бошқарувнинг автоматлаштирилганлик даражаси ва бошқаларга боғлиқ.
Катта ГЭСлардаги каби КГЭСларни қуриш вақтида ҳам бошланғич ҳаражатлар бошқа
хилдаги электр станциялардан нисбатан баландроқдир. АҚШда КГЭСга ажратиладиган капитал
ҳаражатлар 1100-1400 дол./кВт га, Швецарияда 1800-2300 дол./кВт га, Англияда 2500 дол./кВт
гача, Японияда 2300-3000 дол./кВт га етади.
АҚШ энергетик федарал комиссияси берган маълумотларга қараганда бошқа хилдаги
электр станцияларга ажратиладиган солиштирма капитал ҳаражатлар қуйидагидан иборат:
Органиқ ѐқилғида ишловчи ИЭС – 1500 дол./кВт гача.
АЭС – 2000 дол./кВт.
Улкан ГЭСлар - 1750 дол./кВт.
КГЭСлар бўйича йиллик ҳаражатлар нормал ҳолатдадир, гоҳида эса иссиқлик электр
станцияларидагига қараганда анча пастдир. Бу эса ѐқилғига ажратиладиган ортиқча ҳаражатнинг
мавжуд эмаслиги, эксплуатация, таъмирлаш ишлари ва ишлатишга ажаратиладиган ҳаражатнинг
катта эмаслиги, шунингдек КГЭСларнинг кўп йиллик даври билан характерланади. Шундай қилиб,
ҳозирги кунда АҚШда 1 кВт.соат электр энергиясининг таннархи қуйидагидан иборат
(цент/(кВт.соат)):
- ГЭС (N<10 минг кВт) – 1,8÷2,5;
- Дизелли электр станциялари – 10;
- ИЭС (N=100 минг кВт) – 3,4÷5,5;
- ИЭС (N=1000 минг кВт) – 3,1÷4,3;
- АЭС (N=1000 минг кВт) – 2,8÷3,8.
24.3-расм. Нарх кўрсаткичини таққослаш:
а-йирик ГЭС (N=626 минг кВт, Н=16 м); б-кичик ГЭС (N=1,5 минг кВт, Н=14 м);
1-қурилиш-монтаж ишлари; 2-жиҳоз; 3-қурилишни лойиҳалаш ва уни бошқариш.
КГЭСларда катта ГЭСларга қараганда қурилишга кетадиган ҳаражатларнинг бошқа
турдаги тузилишига тегишлидир. КГЭСлар технологик жиҳозларига кетадиган ҳаражатлар
миқдори қурилиш-монтаж ишларини ўз ичига олгани ҳолда унчалик катта эмас, гоҳида эса ундан
ошиши ҳам мумкин. Бу 7.4-расмда келтирилган. Ушбу расмда халқаро энергетик комиссия
томонидан берилган маълумотлар бўйича катта ва КГЭСлар ҳаражатлари тузилиши
солиштирилган.
ХХРда қурилган 4,5÷612 м напорда ишловчи, қуввати 150-1200 кВт бўлган 25 та КГЭСлар
бўйича аниқланган ҳаражатлар тузилиши қуйидагичадир:
- қурилиш ишлари – 42÷65%;
- жиҳоз - 31÷48%;
- электр узатиш линиялари қурилиши - 4÷14%.
Финляндиянинг 25 та КГЭСини лойиҳавий қайта ишлаш натижасида олинган ҳаражатлар
структураси 24.1-жадвалда келтирилган.
Улкан ва катта ГЭСлардаги каби КГЭСларда ҳам гидротехник иншоотларни комплекс
ишлатиш натижасида техник-иқтисодий кўрсаткичларни сезиларли даражада яхшиланади.
Американинг «Алис-Чалмерс» фирмаси томонидан олиб борилган ҳисоб-китоблар бўйича тайѐр
напор ҳосил қилинган жойларда қуриладиган КГЭСларнинг солиштирма ҳаражатлари 30÷50%
гача ва ундан кўпроқга ҳам камайиши мумкин.
Стандарт ва унификациялаштирилган қарорларни қабул қилиш КГЭСлар ҳаражатларини
сезиларли равишда пасайтиради: АҚШ мутахассислари берган маълумотларга кўра стандарт
жиҳозларни жалб қилишдан олинган фойда жиҳозларга ажратиладиган умумий ҳаражатлар
сонининг 10÷15% дан 30÷50% гача бўлиши мумкин.
КГЭСлар самарадорлигини оширишнинг муҳим йўналишларидан бири лойиҳалаш ва
қурилиш муддатини қисқартиришдан иборат. Кўпгина чет эл фирмалари унификацияланган
лойиҳалардан кенг қамровда фойдаланиш йўли билан КГЭСларни топшириқ олингандан кейин
12÷15 ой ўтгач эксплуатацияга топширишни таъминлайди. Унификацияланган лойиҳалардан
фойдаланиш қурилиш нархини ҳам пасайтириш имконини беради.
10> Do'stlaringiz bilan baham: |