Фанидан маъруза матни


ГЭС ва ГАЭСнинг гидротехник туннеллари ва турлари



Download 6,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/174
Sana14.04.2022
Hajmi6,4 Mb.
#552665
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   174
Bog'liq
gidroenergetik qurilmalar

 
ГЭС ва ГАЭСнинг гидротехник туннеллари ва турлари. 
Гидротехник туннеллар сув ўтказиш учун мўлжалланган бўлиб, уларни лойиҳалаш 
қурилиш норма ва қоидаларига мос бўлиши шарт. 
ГЭҚ ларнинг гидротехник туннеллари вазифасига кўра 1) деривацион; 2) сув ташловчи; 3) 
турбинага оид хилларга бўлинади. Сув келтирувчи ва сув (ўзатувчи) чиқазувчи туннеллар ГЭҚ 
ларида напор ҳосил қилади. Сув ташлаш туннеллари сув омборидаги ортиқча сувни ўтказиш учун 
мўлжалланади. Бундай туннеллар эксплуатация ва қурилиш туннелларига ажратилади. 
Чорвок ГЭСи шахтали сув тушириш ( 11 м) иншооти 1200 м
3
/с сувни 150 м напорда 
ўтказиш қобилиятига эга. Турбина туннели диаметри 9 м. МХД даги ҳамма туннеллар узунлиги 
500 км га яқин. Ҳозирги даврда туннелли деривацияли ГЭС ларда 50 га яқинини қуриш 
мўлжалланмоқда. Улардан айримларида гидроагрегатлар ер остида жойлашади. 
Гидротехник туннеллар напорли, напорсиз ва ўзгарувчан режимда ишлайдиган хилларга 
бўлинади. Напорли туннелларда ички сув босими ортиқча бўлади. Напор туннелларини сув 
омборидан сув чуқурлиги катта ҳолларда қўлланилади. Сув олиш тешиклари юқори бьеф энг паст 
сатҳидан 1,5...2 м чуқурликда жойлаштирилади. 
Напорсиз туннеллар юқори бьеф сув сатҳи ўзгармас ѐки кам ўзгарадиган ҳолларда ва ер 
қатлами тузилиши нисбатан кучсиз жинсли бўлганда ишлатилади. 
Напорсиз туннел охирида суткалик тақсимлашни амалга ошириш мақсадида махсус ҳавза 
(ҳавза) қилинади. Напорсиз туннел (формаси) шакли ернинг геологик шароитига боғлиқ равишда 
олинади. 
Қаттиқ тошларда тўғри бурчакли қирқимда тик деворли, кучсиз жинсларда эса тақасимон 
қирқим олинади. Думалоқ шаклли қирқим напорсиз туннелларда щитли ковлаш ишларида қабул 
қилинади. Напорли туннел қирқимининг думалоқ бўлишига сабаб, цилиндр ишлов бериш ички сув 
босимини яхши қабул қилишидир (20.1 – расм). 
20.1 – расм. Босимсиз туннелнинг кўндаланг кесими. 
I – ботиқ ѐйсимон тўғри бурчакли; II – ярим айланасимон тўғри бурчакли;
III – тухумсимон; IV – тақасимон. 
Сув келтирувчи ва чиқарувчи туннеллар учун ҳар-хил параметрли қирқим қаторлари қабул 
қилинган бўлиб, туннел диаметрлари 2...6 м га ча 0,5 м дан; 6...15 м интервалда эса 1 м дан 
олинади. 
Кўндаланг кесим туннеллар учун иш бажариш шартига кўра танланади: юмалоқ кесим учун 
минимал диаметр 2 м бошқа қирқимлар учун кенглик 1,5 м ва баландлиги 1,8 м олинади. Турбина 
туннеллари турбинага сув келтириш учун мўлжалланиб, ҳар доим напорли қилиб қурилади. 



Download 6,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish