Фанидан маъруза матни


 – расм. ГЭСнинг асосий иншоотлари схемаси



Download 6,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/174
Sana14.04.2022
Hajmi6,4 Mb.
#552665
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   174
Bog'liq
gidroenergetik qurilmalar

18.5 – расм. ГЭСнинг асосий иншоотлари схемаси. 
а
– бетон тўғонли ўзан ГЭСи схемаси; 
б 
– бетон тўғонли тўғон орти ГЭСи;
в
 
– тупроқ тўғонли 
тўғон орти ГЭСи; 
г 

тупроқ тўғонли ва шахтали сув ташлаш иншооти билан таъминланган тўғон 
орти ГЭСи; 1 – шлюз; 2 – тўғон; 3 – ГЭС биноси; 4 – сув олиш иншооти; 5 – ѐпиқ тўғон; 6 – 
турбина қувурлари; 7 – тупроқ тўғон; 8 – сув ташлаш иншооти; 9 – тенглагич резервуар; 10 – 
шахтали сув ташлаш иншооти; 11 – сув ташлаш туннели. 
Эксплуатация шартига кўра энг қулайи ГЭС биноси ва тўғоннинг бир тўғри чизиқда, яъни 
дарѐ оқимига перпендикуляр чизиқда ѐтиши ҳисобланади. ГЭС биноси ва оқова нов оралиғида 
юқори ва қуйи бьефларига чўзилган устун (устой) ўрнатилади. Бу устун сув оқимини тўғонга ва 
ГЭС биносига ажратади. 
Оқова нов тўғони ва ГЭС биноси дарѐ қирғоғи билан тупроқ ѐки бетон тўғонлар билан 
бирлаштирилади. Тупроқ тўғон оқова нов ѐки ГЭС биноси билан темирбетон ѐки бетон устунлар 
ѐрдамида туташтирилади. 
Юқори кучланишли тақсимловчи қурилмалар очиқ ѐки ѐпиқ подстанцияларга бўлиниб, 
ГЭС биноси яқинида ѐки ГЭС биноси турига қараб жойлаштирилади. 
Кўчайтирувчи подстанция очиқ усулда ГЭС биносининг қуйи бьеф томонида жойлашади. 
Жуда қисилган шароитда подстанцияга қулай жой топилмаса, уни ГЭС биноси ѐки тортиб 
олувчи труба устига жойлаштирилади. 
 
Тўғон орти ГЭСлари. 
Тўғон орти ГЭС лари компоновкаси створ кенглигига, тўғон хилига ва напорга боғлиқ 
бўлади. 
Ҳозирда қўлланиладиган компоновкаларни бундай ГЭС лар учун 18.6. - расмда 
кўрсатилган. 


18.6.- Тўғон орти компановкали Чорвоқ ГЭСи схемаси. 
1 - тўғон; 2 – катострофик сув ташлагич; 3 – туннел; 4 – сув ташлагич; 5 – сув олгич;
6 – ГЭС биноси; 7 – 220 В очиқ тақсимловчи қурилма. 
Гидроузел таркибига тўғон ва ГЭС биноси билан бирга сув транспорти ва балиқ ўтказувчи 
иншоотлар киради. Ўртача ГЭС напорида кўп камерали ва шахтали шлюзлар, катта напорларда эса 
кема кўтаргичлар қўлланиладилар. Очиқ кўчайтирувчи подстанция қуйи бьеф. қирғоғида 
жойлашади. Агар бу ҳолда ҳаражатлар кўпайса, унда подстанцияни ГЭС биноси ва оқова нов 
тўғони оралиғида жойлаштириш мумкин ва уни очиқ ѐки ѐпиқ усулда қурилади. Бетонли тўғонда 
ўзанли компоновка кўпроқ ишлатилади. ГЭС компоновкалари қисқа дарѐ створида ѐки оддий 
(одатдаги) хилларга бўлинади. 
Катта напорли тўғон орти ГЭС компоновкасига Красноярск ГЭСини келтириш мумкин. 
Енисей дарѐси ўзани гранитдан иборат бўлиб, ГЭС створида 750 м кенгликка эга. Бетонли оғир 
тўғон баландлиги 120 м бўлиб, оқова нов 25 метрли 7-та тешикдан иборат. Оқова нов баланд 
бурунга эга бўлиб, сувни тўғондан 100 м узоқликка улоқтиради ва уни ювилишдан сақлайди. 
ГЭС биноси 12 та агрегатдан иборат ва (ҳар бир агрегат қуввати 500 МВт) станцион тўғон 
орқасида жойлашган. 
Агар иншоотлар фронти жуда сиқилган ва сув ўтказувчи иншоотларга дарѐ кенглиги 
етишмаса, ҳамда бетон тўғонни қирғоққа киритиб қуриш қимматга тушадиган бўлса: 


1) планда эгри чизиқли тўғон ва ГЭС биноси жойлашиши (Саяно-Шушенск ГЭСи); 
2) икки қаторли агрегатлар жойлашиши (Тохтағул ГЭСи, Чиркей ГЭСи); 
3) оқова новли ГЭС қурилиши (Бор, Сен-Этьен-Конталь, Эгель, Шастан (Франция), ГЭС 
Салима (Испания), Слапа ГЭСи (Чехия) Ивайловград ГЭСи (Болгария) ва бошқа) амалга 
оширилиши мумкин. 
Айрим ҳолларда ГЭС биноси дарѐ ўзани Узунлигида жойлашиши мумкин. Турбинага сувни 
келтиришга, ортиқча сувни сув омборидан қўйишга напорли туннел ишлатилади. Бу туннел дарѐ 
қирғоғида ўтқазилган бўлади. Бундай компоновкали ГЭС га Боулдер (АҚШ, Колорадо дарѐси) 
ГЭСи мисол бўлади. Бу ГЭС напори 180 м. 
Катта напорли тўғон орти гидроузеллар қурилиши тоғ шароитда, дарѐнинг қисқа створида 
вақтинчалик тўғон орқасида бажарилади. Дарѐ суви бу вақтда қурилиш туннели орқали ўтказиб 
турилади ва бу туннеллар кейинчалик эксплуатацион сув ташлаш иншооти бўлиб хизмат қилиши 
мумкин. ГЭС биносига ва сув қабул қилувчи иншоотга автомобил йўллари қурилади. Айрим 
ҳолларда ГЭС биноси ва сув қабул қилувчи. иншооти оралиғидаги алоқа хизмати фуникулѐр 
орқали амалга оширилади. 
Тупроқ ѐки тош тўпламидан қилинган тўғон гидроузеллари компоновкаси башняли ѐки 
қирғоқ сув қабул қилувчи иншооти билан ҳарактерланади. Бунда ГЭС биноси тўғондан анча 
масафада жойлашиб, турбина қувурлари ѐрдамида сув олиб келинади (туннел ѐрдамида ҳам). 
Бунга Нурек ГЭСи мисол бўла олади. Унинг тўғони баландлиги 300 м бўлиб, ҳар бири 300 
мВт.дан 9 та агрегат ўрнатилган. 

Download 6,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish