Фанидан маъруза матни


– маъруза. ГЭҚларининг электроэнергетика тармоғидаги иши. Электроэнергетика



Download 6,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/174
Sana14.04.2022
Hajmi6,4 Mb.
#552665
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   174
Bog'liq
gidroenergetik qurilmalar

 
11 – маъруза. ГЭҚларининг электроэнергетика тармоғидаги иши. Электроэнергетика 
тармоқлари ва уларнинг таркиби. Энерготармоқда резерв масаласи. Сув ва энергия 
таъминоти.
 
Электроэнергетика тармоқлари, уларнинг тузилиши ва юкланиш графиклари 
Умумий электр тармоғида ишлаѐтган электр станциялари, кўчайтирувчи (оширувчи) ва 
пасайтирувчи (камайтирувчи) подстанциялар ва электр ўзатиш линиялари электроэнергетика 
тармоқларини ташкил этади. Бу тармоқ таркибига ѐрдамчи корхоналар ҳам киради. Юқори 
кучланишли электр ўзатиш линиялари билан боғланган бир неча тармоқлар - бирлашган 
электроэнергетика тармоқларини ҳосил қилади. Энг катта энерготармоқ МҲД нинг Европа қисми 
ва Марказий Сибирь бирлашган тармоқларидир. Ўрта Осиѐ энерготармоғи ва Узоқ Шарқ 
бирлашган тармоғи вужудга келса, унда бутун МДХ нинг бирлашган энерготармоқлари ҳосил 
бўлади. 
11.1 – расм. Йиллик юкланиш графиги. 
 
Алоҳида тармоқларда электр юкланиши ошиб кетса ѐки бирор энерготармоқда авария 
ҳолати кузатилса, бирлашган умумий энерготармоқдан бемалол фойдаланиш мумкин бўлади. 
Элетр станциялар ва тармоқлар ишини ва режимини оператив равишда бошқариш учун 
Марқазий Диспетчерлик Бошқармаси МДБ (ЦДУ) Москвада, бирлашган диспетчерлик 
бошқармалари ва тармоқлар диспетчерлик бошқармалари ҳар бир регионда ташкил қилинган.
Электр станциялари таркиби ва уларнинг маневрчанлиги (чаққонлиги ѐки тезкорлиги)
Электр станцияларнинг асосий хилларига: 
1.
органиқ ѐқилғи ҳисобига ишловчи конденсацион ЭС (КЭС, ГРЭС); 
2.
иссиқлик электр марказлари - ИЭМ ( ТЭЦ); 
3.
атом ЭС (АЭС); 
4.
гидроэлектростанциялар - ГЭС; 
5.
сув йиғиш ЭС, СЙЭС ѐки ГАЭС'; 
6.
денгиз тўлқини кўтарилиши (пасайиши) ҳисобига ишловчи ЭС; 
7.
газ турбинали ЭС (ГТЭС) лар киради. 
Ҳозирча энг катта КЭС қуввати 3600 МВт бўлиб, яқин келажакда 4800 ва 6400 МВт га 
етиши мумкин. Энг катта турбоагрегат 1200 МВт қувватга мослашиб, бўғ параметри 24 МПа (240 
кчс/см
2
) босимга тенг ва энерготармоқ юкланиш гарфигининг базис қисмида ишлайди. Бу 
қувватни камайтириш, махсус ҳолларда, фақат 30-40 % га руҳсат берилиши мумкин. Ёқилғининг 
солиштирма сарфи бундай КЭС ларда 1 КВт соат энергия учун 0,3-0,32 кг га тенг. 
Маневрчан турбоагрегатлар қурилиши 500 МВт га ва 13 МПа буғ босимига мўлжалланиб, 
сутка давомида тўхташ имконига эгадир. 
МДҲда энг катта ИЭМ - 22 Москвада бўлиб, қуввати 1250 МВт ва ҳам энергия, ҳам 
саноатга ва коммунал - хўжалик учун иссиқлик беради. 


АЭС қуввати 1000 МВт га етиб , ҳозирда ҳар бир катта АЭС белгиланган қувватини 4000 
МВт га етказиш режалаштирилган. Бу агрегатлар асосан сутка давомида тўлиқ қувват билан 
ишлашга мосланади. Улар қувватини сутка давомида ўзгартириш иқтисодий жиҳатдан 
фойдасиздир. 
ГЭСлар жуда чаққонлик хусусиятига эгадир. Ишга тушириш, синхрон айланиши ва 
юқланиш режимига ўтиши гидроагрегат учун 1-2 мин вақт талаб қилади. 
ГАЭС (СЙЭС) ишлаш давомида чўққи юкланишларни тушириб, кечаси бўладиган 
юкланиш графиги ўзилишини тўлдиради ва КЭС ва АЭС ишлаш шароитига қўлайлик тўғдиради. 
Бу (фазилатлар) афзалликлар СЙЭС ларининг энерготармоқдаги ўрнини янада мустаҳкамлайди. 
ГТЭС лар бизнинг мамлакатимизда кенг тараққий этмаган. Улар жуда ҳам маневрчандир, 
сутка давомида бир неча марта иш режимини ўзгартириши мумкин. 
ГТЭС агрегатлари қуввати 100 МВт дан ошмайди. ГТЭС ларнинг асосий камчилиги ноѐб 
ѐқилғини ишлатиши ва 1 КВт соат энергия ишлаб чиқаришга 0,45-0,50 кг солиштирма сарфда 
ѐқилғидан фойдаланишдир. 
Ҳозирги МҲД да ҳамма ИЭС солиштирма оғирлиги - қувват бўйича 80% атрофида, - ГЭС 
ларини эса 20%. Улкан энерготармоқларда ГЭС солиштирма оғирлиги-қувват бўйича: 
Сибирда - 45%; 
Кавказ ортида - 29%; 
Ўрта Волгада - 28,5%. 

Download 6,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish