11 МАРУЗА
Қуруқ модда йўқолишини топиш услуби
Ювишдаги йўқолишни топиш учун сув миқдори вазнини ва сувдаги қуруқ модда Сс миқдорини билиш керак.
Сувдаги қуруқ модда миқдори кг-га тенг. Бу сон қайта ишланган хом ашё таркибидаги қуруқ модда миқдори С-дан % ҳисобида
(48)
Ювишдаги йўқотишни қуруқ модданинг умумий миқдоридан соддалаштирилган вариантда ҳам ҳисоблаш мумкин.
Кайта ишланган махсулот миқдори А ва сув миқдорини билиб сувнинг хом ашё массасига нисбатан %-даги миқдорини топамиз. Агар бу катталикни n билан белгиласак, у ҳолда ювиш сувига ўтган қуруқ модда миқдорини қуйидаги ифода орқали топамиз
кг, (49)
С-га нисбатан
С - 100 ё ки
Ссув - Х2
(50)
Агар сал хатоликка йўл қўйилса ва пўст ва уруғ миқдори хисобга олинмаса, у ҳолда (50) формула қуйидаги кўринишни олади:
(51)
n – ювувчи сув миқдори, %;
сс – ювувчи сувдаги қуруқ модда миқдори, %;
с – томат қуруқ модда миқдори, %.
Томатнинг навга ажратишдаги йўқолишини (45) формулага ўхшаш формула билан ҳисоблаб топиш мумкин.
кг
d – конвейерда навга ажратилган томат миқдори, кг ;
С1 ажратилган томатдаги қуруқ модда миқдори, % ;
Р1- ажратилган томатдаги уруғ ва пўстлоқ миқдори, %.
Қайта ишлашга келган хом ашёнинг қуруқ модданинг неча фойизга йўқолишини қуйидаги пропорциядан топамиз
С - 100 , ёки
Снав - Х3
% (52)
Агар ажратиб олинган ва қайта ишлашга узатилган томатларда уруғ ва пўстлоқ миқдори ҳамда қуруқ модда миқдори бир хил бўлса, у ҳолда (52) формула қуйидаги кўринишни олади.
% (53)
Ишқаланиш машинасидаги чиқит билан бирга йўқотишлар қуйидаги йўл билан ҳисоблаб топилади.
Ишқаланиш машинасидан чиққан чиқитнинг қуруқ модда миқдори
, (54)
хом ашёдаги қуруқ модда миқдорига С нисбатан фойизда
%, (55)
Д- ишқалаш машинасидаги чиқит миқдори, кг ;
б- чиқитдаги эриган қуруқ моддалар миқдори, %.
(55) формулада б-нинг қийматини топиш учун, бу чиқитларни қайта таҳлил қилиш ва қайта ҳисоблаш керак. Бунинг учун ишқалагич ва финишёрдан намуна олиб қайноқ сувга солинади, яхшилаб аралаштирилади. Аралашма қайнатилади ва иссиқ ҳолда фильтрланади. Фильтрда қолган қолдиқ бир неча марта иссиқ сувда ювилади ва қуруқ моддадан тозаланади. Фильтрат аралашмасини 200мл-ли колбада сув қўшиб сатҳи юқори чизиқчага келтирилади, аралаштириб бир неча томчи намуна рефракторметрга олинади ва қуруқ модда миқдори топилади.
Фараз қилайлик, фильтрда рефрактометр бўйича эрувчан қуруқ модда миқдори У%-ни топдик. 200 мл фильтратда қуруқ модда миқдори г бўлади. 100 % деб қабул қилинган намунага Q г нисбатан б %-ни ташкил қилади.
Q - 100
% (56)
Йўқотилган қуруқ модда миқдори аниқланиши мумкин бўлмаган технологик жараёнларда улар умумий миқдорини Х5 билан белгилаймиз.
Шундай қилиб қайта ишлашга келган Скг томатнинг (45) формула билан ҳисобланган қуруқ модда миқдорини 100% деб қабул қилсак, у ҳолда Х1, Х2, Х3, Х4 ва Х5 суммаси 100%-ни беради, Х5 бизга номаълум бўлгани учун
Х5 = 100 - (Х1+Х2+Х3+Х4) ( 57)
(57) формула билан ҳисобланган қуруқ модда йўқотилиши ишлаб чиқаришда ҳисобга олинмаган ёки номаълум йўқотишлар дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |