Фанидан бакалавр таълим йўналиши учун тайёрланган м а ж м у а



Download 0,73 Mb.
bet8/27
Sana01.07.2022
Hajmi0,73 Mb.
#721957
TuriСеминар
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27
Bog'liq
Эстетика

Режа:


  1. Эстетик онгнинг тузилиши ва моҳияти улар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик.

  2. Эстетик билиш ва унинг турлари

  3. Гўзаллик.

  4. Улуғворлик.

  5. Фожеалилик.

  6. Кулгилилик.

1. Муносабат фалсафий тушунча маъносида ўзаро ҳаракат ва ўзаро таъсир демакдир. Лекин ижтимоий ҳаёт жабҳасида намоён бўладиган ҳар қандай ўзаро ҳаракат, ўзаро таъсир муносабатни англатавермайди. Инсоний муносабат–субъект ва объект ўртасидаги ўзаро ҳаракат бўлиб, у йўналганлик млҳиятга эга бўлади. Шу маънода воқеликка эстетик муносабат субъект билан объект ўртасидаги ўзаро ҳаракатнинг ва ўзаро таъсирининг махсус туридир.


Эстетик объект нима? Аслини олганда, эстетик бўлмаган нарсаларнинг ўзи йўқ. Муайян шарт-шароитда ҳар қандай нарса, воқеа–ходиса эстетик табиатга эга бўлиб, эстетик муносабат ва эстетик баҳо объектига айланиб қолиши мумкин. Лекин улар маълум талабаларга жавоб беришлари керак: биринчидан, аниқ ҳис-туйғу, сезги–идрок қобилияти ва имкониятига эга бўлиши; иккинчидан, у ёки бу воқеа–ходиса инсоний алоқалар ва муносабатларга киришиб, ижтимоий аҳамият касб этиши керак. Шундагина муайян воқеа–ҳодиса эстетик муносабат объектига айланади, яъни у ўз қадрини топади. У ёки бу воқеа-ҳодиса одамларга хизмат қилиб, муайян ижтимоий бурчни адо этиш тушунчасини топиш қадрият атамаси билан изоҳлаймиз. Баҳолаш эса воқеа-ходисаларнинг қадрини ёки ижтимоий аҳамиятини англашнинг махсус шаклидир. Инсоннинг воқеликка эстетик муносабати аслида воқеаликка баҳо беришнинг алоҳида тури, воқеа-ходисаларни эстетик қадрлаш усулидир.
Борлиқдаги воқеа–ҳодисаларнинг бирлиги ва хилма-ҳиллиги, мувофиқлиги, ҳамоханглиги каби туб хоссалари эстетик объект асосидир. Воқеа-ҳодисалар, нарсалар фақат инсоний манфаатлар доираига кириб олгандан кейингина ўзининг эстетик аҳамиятига эга бўлади.
Эстетик объектнинг зарур томони, эстетик муносабат субъектидир. Эстетик субъект–ўз таркибида жамиятнинг зарур бўлакларини бириктирган, турли соҳаларда моддий-маънавий фаол иш олиб борадиган ижтимоий гуруҳлар ҳамда айрим шахслардан иборатжуда мураккаб ижтимоий ҳосиладир.
Эстетик муносабат–субъект билан объект ўртасидаги ўзига хос алоқалар турли билан тавсифланади. Гўзалликни идрок этиш жараёнида содир бўладиган ўзаро ҳаракатлар эстетик муносабат заминидир. Руҳ шунослик кўрсатиб берганига кўра, эстетик идрок этишининг хусусияти идрок этилаётган нарсаларнинг шакли билан изоҳланади. Эстетик муносабатнинг натижаси эстетик баҳолаш моҳияти, нарса-буюмлар ифодаланади. Масалан, курси ёки хонтахтани эстетик баҳолаш – унинг шакли бўлган материал, уни қайта ишлаш, тараф ва қисмлари мутаносиблигини унинг амалий ўрни, яъни нимага мўлжалланганлигига қиёс қилишдир. Овқатга эстетик муносабат унинг шакл ва мазмуни мутаносиблигида ўз ифодасини топади. Ёки инсонга эстетик муносабатда бўлиш ҳам инсон шахси маънавий мазмунининг инсон хатти-ҳаракатлари ва хулқ-атвори шаклига мутаносибликда ифодаланади.
Эстетик муносабатда ҳис-ҳаяжонлар махсус ўрин эгалайди. Ҳис-ҳаяжон эстетик муносабатнинг барча поғоналарида амал қилиб, лаззатланиш, ҳаяжон ҳолати билан якунланади. Эстетик лаззат мураккаб руҳий ҳолат бўлиб, ўзида бутун бир ҳаяжонлар туркумини, фараз қилишни, хилма-хил таассурот ва тасавурларни бирлаштиради. Эстетик муносабат ҳаяжонлар билан бирга ўз ичига ақлий жиҳатларни ҳам қамраб олади. Бунда нафақат эстетик муносабат объекти, балки эстетик туйғулар ва кечинмалар ҳам таҳлил ва фикр – мулоҳаза мавзуига айланади.
Эстетик онг – ижтимоий онгнинг таркибий тамонидир. Ижтимоий онг миллий онгнинг бир кўринишидир. Эстетик онг – воқеликдаги нафосатнинг инсон онгида акс этишидир.
Инсонда ижтимоий онг мавжуддир у борлиқдаги жамики нарсаларни билдиради. Эстетик онг эса дунёни эстетик билишга ҳизмат қилади. Эстетикбилиш эса борлиқдаги нафосатдор воқеа ва ходисаларни эстетик хусусиятларини билиш ва англашдан иборатдир. Эстетик онгнинг қатор ўзига хос хусусиятлари мавжуддир.

  1. Эстетик онгнинг конкрет образли характерга эга эканлиги. Дунёда неча миллиард инсон бўлса, шунча характер мавжуд.

  2. Эстетик онгнинг беғаразлиги. Унинг беғаразлик хусуссиятини биринчи бўлиб, олмон файласуфи Иммануил Кант кашф қилган. Эстетик онгнинг беғаразлиги унинг бевосита моддий манфаатдорликдан холи эканлигидадир. Лекин унинг заминида жуда катта маънавий манфаатдорлик ётади.

  3. Эстетик онгнинг хусусиятларидан бири образнинг кўп манолигидир. ( бунга мисол тариқасида омоним, синоним сўзлар, иборалар ва бошқалар кириб кетади.) М: Кўз, Қўй, Капалагим учиб кетди., Тегирмонга тушса бутун чиқади. в.х.к.

  4. Эстетик онгнинг бевоситалик характерга эга эканлиги. Буни биз нимада кўришимиз мумкин? Инсон онгига ўзи хохламаган холатда унга таъсир қилган воқеа ёки ходиса ёки ўқиган китобдаги холат, кўрган кинодаги сюжет ва бошқалар келаверади.

  5. Эстетик онгнинг фаол ижодий характерга эга эканлиги. Эстетик онг ижодга йўллайди. Шоир шеър ёзади, хонанда қўшиқ яратади, бастакор мусиқа ёзади. Бирор бир нарсадан хафа бўлган инсонга йиғи келади Йиғи ҳам бир ижоддир. Хохлаган шоирнинг шеърларини олсангиз ундаги гўзаллик, эстетик онгнинг мукаммаллиги мужассам.

  6. Эстетик онгнинг ҳиссий – туғёнийлик характерга эга эканлиги. Хар бир воқеа ёки ходиса инсоннинг холатидан келиб чиқиб ҳиссиётига таъсир қилади. Умуман йиғлай олмайдиган йигитлар ҳам оддий бир воқеа акс эттирган клипни кўриб ҳам кўзларига ёш олишлари мумкин.

Эстетик онг ижтимоий онгнинг махсус шакли сифатида эстетик фаолият билан узвий боғлиқ бўлиб, эстетик фаолият жараёнида шаклланади ва қарор топади. Эстетик онг аслида эстетик фаолият маҳсулидир.
Эстетик онг бадиий онг билан чамбарчас боғлиқ. Улар бир-бирига яқин тушунчалар бўлсада, айнан бир маънони англатмайди. Эстетик онг воқеликни бутун борлиғича идрок этиб, қайта ишлаш жараёнида вужудга келса, бадиий онг санъатни яратиш ва идрок этиш жараёнида намоён бўлади. Бадиий онг бадиий асарлар тизимида ифодаланса, эстетик онгнинг акс этиш кўлами анча кенг бўлиб, у одамларнинг меҳнат фаолиятида, унинг натижаларида, моддий ва маънавий қадриятларда ўз ифодасини топади.
Эстетик онгнинг ижтимоий онг шакли сифатидаги кўринишидан якка одам эстетик онги кўриниши фарқ қилади. Якка одам эстетик онги-аниқ бир шаҳс онги, маънавий дунёсининг бир қисми бўлиб, кенг маънода у ҳам ижтимоий мазмун касб этади, яъни ижтимоий ҳаёт жараёнида шаклланиб, ривожланиб, жамият маҳсулига айланади.
Эстетик онг билан якка одам эстетик онги ўз субъектларига эгалик жиҳатидан ҳам фарқланадилар. Ижтимоий табақалар, қатламалар, гуруҳлар, миллатлар, элатлар, халқлар эстетик онг субъекти сифатида намоён бўлса якка одам, эстетик онгнинг субъекти -муайян бир шахсдир.
Эстетик онг ва якка одам эстетик онги ўз мазмуни жиҳатидан ҳам фарқланади. Жамият эстетик онги ижтимоий ҳаётдаги нафосатни тўла қамраб олади. Якка одам эстетик онги эса фақат битта шахс маънавий дунёсидаги эстетик соҳани ўз ичига олади.. Якка шахс эстетик онги ижтимоий эстетик таркибида ҳаракат қилади, яъни у билан ички боғлиқликка эга бўлади. Уларни бир-биридан Фақат илмий-назарий таҳлил қилиш орқали айрим ҳолда олиб кўриш мумкин.
Жамиятнинг эстетик онги мураккаб тизимли, ҳаракатчан, ўзаро узвий алоқадор қатор қисмлардан иборат бўлади.
Эстетик онгнинг турғун ва уйғун қисмлари – булар эстетик ҳислар, орзулар, қарашлар ва назариялардир. Улар бир-бири билан алоқадор ҳолда ўзаро таъсирда бўлсада уларни алоҳида-алоҳида таҳлил этгандагина бу умумийлик моҳиятини англаб олиш осонроқ бўлади.
Эстетик ҳис-туйғулар. Ҳис-туйғулар умуман инсон онгнинг ажралмас қисми бўлиб, эстетик онг соҳасида алоҳида ўрин тутади. Улар эстетик онгнинг асосий қатламини ташкил этиб, унинг пойдевори ҳисобланади, унинг барча жабҳаларини безайди ва бойитади.
Эстетик ҳис-туйғулар интелектуал туйғулар билан бир қаторда энг олий, ижтимоий туйғулар туркумида мансуб. Бу ерда «ижтимоий» ибораси эстетик ҳис-туйғуларнинг жамият барғида вужудга келиб, ривожланиши, жамият бағрида амал қилиши сингари ҳодисалар назарда тутилади. Эстетик ҳис-туйғулар мураккаб ижтимоий ҳодиса сифатида нафосат, уй, оханг, шакллар, уйғунлик, мослик, мутаносиблик, каби тушунчалар билан бирга шодлик, ҳайратланиш, ажабаланиш, роҳатланиш, лаззатланиш, эҳтиром, шавқ-завқ, нафрат каби тушунчаларни ҳам қамраб олади.
Эстетик ҳис-туйғулар шакли, намоён бўлиши ва амал қилиш жиҳатидан субъектив табиатга эга бўлиб, инсон дунёсининг бир қисмини, субъектив воқеликнинг бир бўлагини ташкил этади. Эстетик ҳис-туйғуларнинг мазмуни инсоннинг муайян мақсадга йўналитирилган фаолиятида ёрқинроқ намоён бўлади.
Эстетик ҳис-туйғулар кечинмалар билан қоришиқ ҳолда намоён бўлади, яъни, алоҳида кўринишдаги кечинмалар жараёни сифатида содир бўлади. Субъект билан объектнинг қўшилиб кетиши, субъектнинг объект бағрида «эриб кетиши» кечинмали ҳис-туйғунинг ўзига хос белгисидир. Эстетик кечинма субъектнинг алоҳида фаоллиги, хусусан, ҳаёл, тасаввуф кила билаш кучи билан белгиланади.
Эстетик кечинманинг якуни–эстетик лаззатланишдир. Лаззатланиш инсоннинг умумий, доим ижобий бўлган сезги ҳолати, яъни унинг нарсалардан, воқеа ва ҳодисалардан таъсирланишидир.
Эстетик лаззаталниш ўз табиатига кўра маълум маънода зиддиятли содир бўлади. У ҳис-туйғуларни ҳам, ақлий фаолиятини ҳам, инсоннинг чуқур ижтимоий қобилияти инъикоси бўлган беғаразликни ҳам қамраб олади. Беғаразлик эстетик лаззатланишда фойда ҳақидаги тасаввурларни инкор этмаган ҳолда намоён бўлади. Бинобарин, беғаразлик фойда ҳақидаги махсус тасаввурни–жамият, инсоният, тараққиёт фойдаси ҳақидаги тасаввурни ўзида мужассамлаштиради. Айни маҳалда беғаразлик ўзининг зидди бўлган очкўзлик, тўймаслик, қизғанчиқлик, худбинлик, манфаатпарастлик каби ҳис-туйғуларни қатъий рад этади
Эстетик лаззатланиш аслида жамият манфаатлари учун фойдали бўлиб, у инсон ижодий кучларининг эркин намоён бўлиши жараёни билан боғлиқдир. Эстетик лаззатланиш инсон фаолиятининг моддий ишлаб чиқариш, муҳандислик қурилмалари яратиш (конструкторлик), илмий кашфиётлар, мураббийлик, бадиий ижодкорлик каби барча соҳаларда эркин ижод қилишини рағбатлантириб туради.
2. Эстетик билиш воқеликдаги ва санъатдаги нафосатнинг моҳияти ва унинг тараққиёт қонунларини билишдир. Эстетик билиш бадиий билишни ҳам қамраб олади. Амалий бадиий билиш – бу адабиётдаги билишдир. Эстетик билишнинг ҳиссий босқичи ёки мантиқий фарқлаш бор. Улар бир - бирига таъсир қилиб туради. Эстетик билишнинг бир неча турлари мавжуд.


  1. Download 0,73 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish