Улуғворлик-эстетик ва аҳлоқий мезонлар билан боғланиб, ниҳоя даражада яққол ва бевосита амал қиладиган эстетик мезоний тушунчани ташкил этади.
Улуғворлик кўллами гўзаллик кўламидек чексиз ва бениҳоят. Улуғворлик табиатда, жамиятда, инсон ишларида, унинг фаолият маҳсулотларида жамлангандир. Улуғворлик белгисига эга бўлган барча нарсаларнинг, ҳодисаларнинг ҳаммасига ҳос бўлган умумийлик-уларнинг меъёрий баркамоллиги, шу қадарки, ундан ташқарида меъёр қонуни бузилиши мумкин.
Улуғворлик категорияси одамлар учун алоҳида аҳамиятли ҳодисалар сирасига киради. Бундай ҳодисалар моҳиятан шу қадар кенг кўламлики, улар ижтимоий тараққиётнинг маълум босқичида тўла ўзлаштирилиши мумкин бўлмайди, шунинг учун одамларни фаол ҳаракатга, ўзларидаги ижодий имкониятларни ишга солишга доимо рағбатлантиради.
Табиатда улуғворлик баланд тоғлар, қудратли шаршаралар, чексиз океанлар, мовий мавж ураётган денгизлар, тубиз осмон ва ҳ.к. тимсолида намоён бўлади. Бу ердаги умумийлик- улардаги кенгкўлам, улканлик, буюклик, туганмасликдир. Табиатдаги улуғворлик инсонда ўзидаги заифлик эмас, балки табиат билан қўшилиб кетишга интилиш ҳиссини уйғотади.
Улуғворлик ҳисси ўз-ўзидан эстетик мазмунга эга бўлмаган қувонч, ҳайратланиш, эҳтиром, тан бериш туйғулврини ўз ичига қамраб олади. Буларга баъзида қўрқув ҳам қўшилади, лекин у инсонни камситмайди. Балки тўсиқларни енгиб ўтишга туртки беради.
Улуғворлик ҳисси умуминсоний, умумий белгилари билан бирга ижтимоий шартланган, аниқ-тарихий табиатга ҳам молик бўлади. Улуғворликка, ижтимоий ҳаётга тарихий тараққиётга алоҳида таъсир ўтказувчи ҳодисалар ва жараёнлар ҳам киритилиши мумкин. Ижтимоий ҳаётда улуғворлик билан қаҳрамонлик, мардлик шу қадар қоришиб кетадики, уларни алоҳида-алоҳида мушоҳада этиш улуғворликнинг асосий мазмунидан маҳрум қилиб қўйиш билан баробар бўлар эди Қаҳрамонликда улуғворликка ҳос эстетик ва аҳлоқий бирлик айниқса тўла ва бевосита намоён бўлади. Ҳалқ фидоийлари, элу-юрт жонкуярларининг қиёфалари бир вақтнинг ўзида ҳам улуғвор, ҳам мардона намоён бўлади.
Мустақиллигимизнинг асосчиси, мамлакатимиз Президенти Ислом Каримовнинг ҳали шўро тузуми ҳукм суриб турган шароитда Ўзбекистоннинг мустақиллигини эълон қилганиларнинг бу мустақилликни мустаҳкамлаш йўлида кўрсатиб келаётган қаҳромонона фаолияти устиворликнинг ажойиб намунасидир. Ақлу қаҳрамонлик кўпчилик омма тушунчасида одатдан ташқари ноёб, нодир, кам учрайдиган ҳодисалар, лекин у кундалик ҳаётда, оддий шароитда энг содда, ҳамма амал қиладиган аҳлоқий қоидалар доирасида ҳам содир бўлиши мумкинлигининг ўзи улуғвор аҳамият касб этади. Бу ҳақда жаҳон санъати тарихида биринчи бўлиб, А.П.Чехов айтган ва ёзган эди. Чехов орзусидаги қаҳрамонлик, мардлик-улуғворликни кундалик ҳалол меҳнатда, аҳлоқий ақидаларга доимий тарзда амал қилишда ўз қадрини топади.
Ижтимоий ва эстетик орзулар билан бирга, баъзи улуғворлик ва пасткашлик, қийматлари ҳам тубдан ўзгариб бош хусусиятига эгадир. Бундан 30-40 йил олдин улкан завод, фабрикалар корхоналарнинг кўпига бўй чўзган трубалари тутунлари ҳаётдаги улуғворлик тарзида инъикос этилади. Инсонга бўйсундирилган табиат қиёфаси ижтимоий онг таркибига сингдирилар эди. Инсон-табиат устидан, шахс-тўда устидан мусобақада илғор учувчи, кончи, сут соғувчи, олим, ишчи-ҳалқ устидан мана шуларнинг ҳамма-ҳаммаси яқин кунлардаги бизнинг улуғворлик орзуимизни ташкил қилади. Буларнинг ҳаммаси бошлиқла ўзбошимчалиги, ёппасига фидоийлик, ялпи ва якка ҳокимиятчилик давлатнинг шахс усидан буйруқ ҳукми заминида вужудга келган ижтимоий тузум-системасининг аччиқ орзу-меваларидир. Табиат устидан ҳукмронлик ўрнига у билан ҳамоҳанг бўлиш, айрим ўзмачилик, оммавий қарор, ялпи розилик ўрнига ижтимоий фаол, ташаббускор, ижодкор шахсни шакллантириш бурч-вазифаларини адо этиш бугунги кундаги улуғворлик орзусининг асосий мазмунини ташкил этади. Улуғворлик ўзининг ҳар томонлама ижодий ифодасини санъатда топади, унинг барча тур, хил ва кўринишлар учун улуғворлик мавзуи асосий тасвир объектларидан бири бўлиб хизмат қилади. Шубҳасизки, санъатнинг турли кўринишлари, улуғворлик тасвирлашнинг хилма-хил имкониятларидан фойдаланилади, айтиш мумкинки, унинг айрим турлари-қаҳрамонлик достонлари, лирик достонлар, қаҳрамонлик фожиаси, қаҳрамонлик мусиқа асарлари (симфония, оратория), меъморчилик ва ёдгорлик санъати кўринишлари улуғворлик мавзусини бадиий ўзлаҳтириш эараёнида вужудга келгандир.
Улуғворлик меъморчиликда алоҳида аҳамият касб этади. Миср пирамидалари, Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарларидаги меъморчилик обидалари, юнонларнинг Парфенони, римликларнинг Колизей ўрта аср готик бош черковлари, рус черков меъморчилигининг энг яхши намуналари, Росси, Растрелли каби меъморлар яратган гўзал бинолар мустақил Ўзбекистондаги географик мажмуалари, ўзларининг салобати, улуғворлиги билан кишини ҳайратда қолдиради.
Шу нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, улуғворлик туйғусига фақат миқёс ўлчови билан эришилмайди. Агар айрим обидалар (Бобил минораси, Минораи Калон, Миср пирамидалари ва ш.к.) ўзларининг миқёслари кўлами билан ҳайрон қолдирсалар, бшқа ўзининг алоҳида нафислиги, нозик ифодаси, ҳамоҳанглиги, юксак руҳланганлиги, атроф-муҳит билан узвий қўшилиб кетганлиги билан алоҳида аҳамият касб этган. (Гўри амир, Шоҳизинда, Ичан қалъа, Регистон майдони, Мир Араб мадрасаси, Исмоил Сомоний мақбараси, Чор Минор, Бола ҳовуз мачити ва б.) меъморчилик асарлари идрок этилганда инсонда ўзгача улуғворлик туйғуси вужудга келади.
Санъатда улуғворлик фожеалилик билан кўпинча ёнма-ён туради ва намоён бўлади, сирасини айтганда, бу иики эстетик категория ўртасида ўзига хос диалектик алоқадорлик мавжуд бўлиб, унда умумийлик ва фарқли томонлари ҳам бордир. Навоий ва Шекспир асарлари, шошмақом гўзал меъморчилик обидалари бир вақтнинг ҳам улуғворлик, ҳам фожеалилик руҳи билан суғорилгандир. Бундан, албатта фожеалилик-улуғворлик, улуғворлик-фожеалиликдир деган хулоса чиқариб бўлмайди. Масалан, Самарқанднинг Регистон майдонидаги мадрасалар, шубҳасиз, улуғвор бўлишлари билан бирга ҳеч қандай фожеали ҳис қўзғатмайдилар. Шекспирнинг Макбет хоним қиёфаси фожеали, лекин у ҳеч ҳам томошабинда улуғворлик туйғуси туғдирмайди.Санъатдаги улуғворлик бадиий мазмун ва шакл барча имкониятлари воситасида ифодаланади, лекин бунда ҳал қилувчи ролни ғоя ўйнайди. Муҳим аҳамиятли ғоя юксак руҳланган, муукаммал шаклнинг зарурлигини юзага келтириб, санъат асарининг буюклик даражасини белгилаб беради. Бу ҳолат ҳаётий ҳақиқатни қочишга эмас, унга хизмат қилишга даъват этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |