Виченза шаҳридаги Олимпия театридаги ёғли лампа. Виченза шаҳридаги Олимпия театридаги
XVI аср охири. Рангли ёруғлик ҳосил қилиш учун 3 пиликли ёғли лампа. XVI аср охири.
бўялган ёғлардан фойдаланилган Бундай лампаларнинг кўп миқдорини паст
тагликларда саҳналарга қўйишган.
XVI аср бошида театрларда саҳна ёруғлиги деб аталадиган ёруғликлар пайдо бўла бошлади. Италия Уйғониш даврида театр шакли принципиал тарзда ўзгарди. Антик репертуар пайдо бўлган шакли кўп ҳолларда тушунарсиз бўлиб келган. Саҳна анаъналарини тубдан янгилаш зарурилиги тўғрисидаги масалани қўйиш вақти келди. Бу антик саҳналарни ўзгартиришга, хусусан, периактнинг (четлари чизилган айланувчи уч бурчакли пирамида) пайдо бўлишига олиб келди. Периактнинг айланиши ҳаракатларни алмаштиришни, четларидаги расмлар қўшимча маъно берувчи вазифани билдирган. Тамошалар вақтинчалик саҳаналарда ўйнала бошланди. Ёруғлик манбаи бўлиб нотекис, милт-милт ёниб турувчи ёруғликни юзага келтирувчи машъала, ёғли лампалар ва шамлар хизмат қилди.
Архитектор ва театр рассоми Себастьяно Серлио (Sebastiano Serlio) (1475-1554) архитектура бўйича китобида биринчи марта истиқболнинг тўлиқ назариясини нашр қилди. У декорация (манзара)нинг қуриш ва аниқ безак бериш жараёнини тасвирлаган, лекин уни бундай иншоотларнинг узоқ муддатлилик далили қийнар эди. Унинг трагедиялар, комедиялар ва сатирик саҳна асарларига чизилган ноёб эскизлари ёритилганлик бўйича тавсиялари замонавий театрнинг бошланиш даври бошланди. Буларнинг ҳаммаси саҳнага тааллуқли бўлгани учун, Серлио саҳна олдидаги техник ускунани ва томошабинларга кўринмайдиган қилиб жойлаштириладиган ён томон ёритилганлигини тасвирлаб берган. У
У асосий саҳна ёритилганлик, кўчма ёритилганлик ва қуёш, юлдуз ва мамоқалдироқни тасвирлайдиган махсус эффектлар ўртасидаги фарқни кўрсатган. У саҳна ёритилганлиги ва саҳна асарлари бир бирига ёрдам бериши керак, - бу манзара чуқурлигини таъкидлаб ўтиш ва макон эффектини олишнинг энг яхши усулидир.
У мизансценанинг ёритилганлиги имкон қадар текис бўлиши керак деб ҳисоблаган. Лекин жамоатнинг фикрича, саҳнанинг тузилмаси антик моделга мос келиши керак ва антик драмматурглар асарларининг интерпретациялаш асоси бўлиб ўн томли Архитектура ҳисобланган. Бунга Виченза шаҳридаги Олимпия театр (Teatro Olimpico in Vicenza) яққол мисол бўлиб ҳисобланади. Уни қадимги Рим театрининг тпайдо бўлишига намуна бўлди. Отт олд томонида учта кириш жойи бўлган Витрувиф саҳнасини ва бошқалардан ажралиб турадиган ярим айлана томошабин залининг тузилиши такрорлаган. Шундай қилиб, Рим очиқ театрининг кичиклаштирилган нусҳаси пайдо бўлди. Фақат ушбу театр ёпиқ бинода жойлашган ва қурилиши учун ёғоч материаллардан фойдаланилган ва штукатурланган.
Аксланувчи лампа. Манбаи: Joseph
«Бугунги кунда ҳам шуни ёдда сақлаш керакки, қандилларни саҳнага ёқинроқ жойга ўрнатиш керак, лекин антракт вақтида машиналар тушишига халақит бермаслиги керак. Зал марказига томошабинларга яхши кўриниш учун имкон қадар кичикроқ ёриткичларни ўрнатиш керак»
1584 йили Олимпия театри Софоклнинг «Шох Эдип» асари билан очилди. Спектаклни саҳна ёриткичлари тўғрисида ўз фикрига эгабўлган инсон Анжело Инженери (Angelo Ingegneri) (1550-1613) саҳналаштирди. Саҳна томошабин залига нисбатан ёриқроқ бўлиши керак деган таклифи билан барокко театрига биринчи қадамни ташлади. Бундай театрлар кейинчалик олинга ҳаракат қилиш учун асосий нуқталар бўлди. Уларда ойналар бўлган, лекин саҳналар сунъий ёруғлик билан ёритилган. Саҳна ортида кўплам ёғли лампалар ва шиша абажурли шамлар ва саҳнада ва томошабин залида қандиллар ўрнатилган. Рангли ёритилганликни ранг берилган ёғ ёки ойна орқали ёруғлик ўтказиб ҳосил қилинарди. Тутун ва ҳид кўп қийинчиликларни юзага келтирган, лекин асосий қийинчликлар саҳнани қоронғилаштириш билан боғлиқ жойларида бўларди. Архитектор Никола Саббатини (Nicola Sabbatini) (1574-1654) ўзининг театр санъатига боғишланган китобида қоронғилаштиришнинг, масалан, оловга металл трубани оловга тушуриб ёки олов атрофида металл яярим цилиндрни айлантириб турли механик усулларини таърифини келтирган. Саббатини томоша бошланишидан олдин ёруғлик манбаиниёқиш усулини ва ёқиш кетма-кетлигини келтириб ўткан. Пиликни темир симга маҳкамлаб қандил атрофига қўйилади, иккинчи учини питикни томошабинга билдирмасдан ёқиш учун саҳна орқасига чиқариш керак. Бундай усул ишончли бўлмади, ёниб улгурмаган пиликлар актерлар устига ва саҳнага тушган. Саббатини ёнғин чиққан вазиятда ўчириш учун сув солинган бочка ва челакни саҳна орқасида тайёрлаб қўйишни тавсия этган. Хавфни билган ҳолда у спиртга намланган материя қийқими ёрдамида олов чиқариш усулини ҳам тавсифини баён этган.
Do'stlaringiz bilan baham: |