CIE КОЛОРОМЕТРИК ТИЗИМИ
1931 йилда қўлланилиши тавсия қилинган CIE колорометрик тизими (CommissionInternationaledel'Eclairage, Ёритиш бўйича халқаро комиссия) зарур амалий аҳамиятга эга. Бу тизим замонавий назариялар билан унча мос келмасада, ундан ҳозиргача фойдаланилмоқда. У ранг ҳарорати, ранг узатиш ва ёруғлик манбаси орасидаги боғланишни аниқлашда бизга ёрдам беради. CIE тизими рангларни аддитив аралаштиришга асосланган. CIE тизимида аддитив асосий ранглар спекрал полоса ҳолида эмас, балки асосий ёки нормал деб аталадиган монохром нур қийматларида тақдим қилинган. Учта асосий қиймат қорадин (нол нуқта) тўлик тўйингунгача (ранг майдонининг чегаравий нуқтаси) ошиб боради.
Бинафша – кўк (violetblue) рангнинг тўйиниш туқтасиZ = 435,8 нм
Яшил (green) рангнинг тўйиниш туқтасиY = 546 нм
Тўқ сариқ-қизил (orange-red) рангнинг тўйиниш туқтасиX = 700 нм
Расмда ранг майдонида рангнинг учту асосий қийтматининг нолдан ранг тўйинишигача бўлган ўзгариши кўрсатилган. Спектр чегарасининг аниқ жойлпшган ўрни X. Y, Z ларнинг аниқ қийматлари билан аниқланади. Қийматлар ранг майдони чеккаларида жойлашган векторлар ёрдамида берилади. 33-расмда тасвирланган ранг майдонининг чегаралари 34-расмда кўрсатилган.
Z ўқи иккита расмда ҳам кўрсатилмаган. Ахроматик оқ ранг ўрта зонада жойлашган. Унинг координатлари X = 0,33; Y = 0,33. Координат ўқлари 0 дан 1 гача қуйидаги қоида бўйича даражаланади: Тўқ сариқ- қизил (orange-red) + Яшил (green) + Бинафша-кўк (violetblue) = 1 = Ахроматик оқ.
Ранг ахроматик оқ нуқтадан ранг қанча узоқда жойлашган бўлса, унинг тўқлиги шунча катта бўлади. Бундай ёндашиш рангнинг тўқлигини аниқлаш учун жуда фойдали бўлиб, ранг ҳарорати назариясини амалий жиҳатдан ўта қимматли қилади.
Векторчизиқлариберилганқорадантўлиқтўйинганрангларнинг X, Y, Z асосийқийматлари.
CIE ранг майдони – стандарт ранг жадвали Планк эгри чизиқли ва ахроматик оқ нуқтали стандарт ранг майдони
Бизга маълумки, паст ранг ҳароратлари нурланишнинг қизил диапазонида жойлашган бўлиб, ранг ҳароратининг ошиши билан ранг жойлашган ўрни ахроматик оқ рангга яқинлашади. Планк нур тарқатгичи ранг ҳароратини ўлчаш учун бошланғич нуқтани беради. Нур тарқатгичнинг ранг координатлари ҳар хил физик ҳароратларда Планк згри чизиғи деб аталадаиган эгри чизиқни ҳосил қилади (34-расм). Эгри чизиқдаги рангнинг аниқ ҳолати Джадда Oudd) шкаласи ёрдамида аниқланади. Планк эгри чизиғи иккита қисмдан иборат. 5000 К гача Планк нур тарқатгичини нисбий ёруғлик манбаси деб қараш мумкин; 5000 К дан юқорида табиий ёруғликка ўхшаб тақсимланадиган нурланишини нисбий деб ҳисоблаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |